|
Окорочка – тушлик ўрнига гармон ва антибиотик |
1998 йил Москва шаҳрининг бош санитар врачи АҚШ дан келтирилаётган товуқ окорочкаларнинг импортини таъқиқлади. Хитой ҳукумати инсон соғлиғига зарарли бўлганлиги боис 2002 йилда океан ортидан келтирилган 24.4 тонна окорочкаларни йўқ қилган эди.
Бир оз муддатдан сўнг Хитойда ушбу модификациялик гўшт маҳсулотларини четдан келтирилиши таъқиқланди. Украина махаллий ветеринарлари 2002 йилнинг январидан бошлаб АҚШ дан келтирилаётган гўшт маҳсулотлари импортини таъқиқлади.
Океан ортидан келтирилаётган гўшт маҳсулотлари ҳақидаги Европа ва Украина экспертлари хулосасининг қисқача мазмуни шундай. Окорочка бўлишга маҳкум этилган барча жўжалар қисқа ҳаёти давомида касалланиб гўштга топширилишдан илгари жон таслим қилмасликлари учун антибиотикларни тинимсиз укол қилиб борилади ва тез семиришлари учун гармонлар билан боқилади. Хўш бунинг нимаси ёмон деб сўрашингиз мумкин. Гап шундаки, бундай товуқ гўштини кўплаб танаввул қилиш орқали, унинг хужайраларида мавжуд бўлган антибиотикларни ҳам баб-баробар танаввул қиласиз. Маълум бир вақтдан сўнг эса жисмингизда ҳар қандай антибиотикларга қарши “ажойиб иммунитет” ҳосил бўлади. Худо кўрсатмасин, касал бўлиб қолсангиз дори ичаверасиз-у хеч таъсир қилмайди. Буни "окорочка юрти" - америкалик врачлар ҳам тан олишган эди. |