Хабарлар
PDF Печат E-mail
Таом ва ичкиликларда ҳалол ва ҳаром

Қадимги миллатлар, хусусан, ейиладиган ҳайвонлар хусусида ва бошқа ейилиши ва ичилиши жоиз бўлган ва бўлмаган нарсалар ҳақида кўп ихтилоф қилганлар.

 

Худди шунингдек наботий емак ва ичкиликлар хусусида ҳам инсонлар орасида катта ихтилофлар борлиги маълум, Ислом дини буларнинг ичимликларни ҳаром қилган. Аммо бу хоҳ узумдан, хоҳ хурмо ёки арпадан бўлсин, хоҳ бошқа бир моддадан тайёрланган бўлсин, ичкилик (маст қилувчи ҳар нарса) ҳаромдир. Яна инсонни ҳушдан ва ақлдан айирадиган ва вужудга зарарли бўлган ҳар нарса ҳаром қилингандир. Ейиладиган ҳайвонлар ва ҳайвоний емаклар эса миллатлар ва жамиятларни катта бир фикр айрилигига туширган мавзулардир.

БРАҲМАНИЗМ ФАЛСАФАСИГА КЎРА ҲАЙВОН СЎЙИШ ВА ЕЙИШ

Браҳманизм фалсафаси ҳоким бўлган баъзи жамиятлар борки, улар ҳайвон сўйиши ва гўшт ейишни ўзлари учун ҳаром қилиб олганлар ва фақат наботий озуқалар билан яшаганлар. Бу фалсафий қарашларига далил сифатида шу фикирни келтирадилар: "Ҳайвон сўйишлик инсоннинг ўзи каби бир жонзотга нисбатан бағри тошлигидан бошқа ҳеч нарса эмасдир. Уни яшаш ҳаққидан маҳрум этиш хатодир".

Магарам, коинотга боқиб тафаккур қилганимиз замон англаймизки, бу ҳайвонларнинг яратилишидан мақсад мутлоқ бир ғоя эмас, уларга ақл ва ирода берилмаган. Яна шуни ҳам тушиниб етамизки, уларнинг табиий мавқеи инсонлар хизматига йўналгандир. Бас, шундай экан, инсонларнинг ҳайвонлардан тирик ёхуд сўйилган ҳолда фойдаланишлари ғоятда табийдир.

Яна Аллоҳ таолонинг бутун махлуқот ( хоҳ жонли, хоҳ жонсиз бўлсин ) олами учун татбиқ этгани қонунлардан шундай бир хулосага келамиз: Уст табақадаги бир навнинг ҳаёти учун ост табақадаги бошқа бир навлар қурбон бўлиши мумкин. Масалан: Тебраниб Аллоҳ таолога тасбеҳ айтган ям-яшил ўсимликлар ҳайвонларнинг озуқаси учун кесилиши мумкин. Ҳайвонлар ҳам ўзи навбатида инсонларнинг озуқаси учун сўйилади. Ҳатто шахс сифатида инсон ҳам жамият манфаати учун жанг қилиши ва ўлиши мумкин.

Шундай бўлгач, ҳайвонларни сўйишдан ҳазар қилиш уларни ҳалокатдан қутқариб қолмайди: Ҳайвонлар бир- бирларини ўлдирмасалар-да вақти келиб азоб чекиб ўладилар. Бу эса улар учун яна ҳам эртароқ ўлдирадиган ўткир пичоқдан кўра аламлироқ ва аччиқроқдир.

ЯҲУДИЙЛАР ВА НАСРОНИЙЛАРДА ЕЙИЛИШИ ҲАРОМ БЎЛГАН ҲАЙВОНЛАР

Тавротда зикр этилганидек, Аллоҳ таоло денгиз ва қуруқлик ҳайвонларидан бир қанчасини яҳудийларга ҳаром қилгандир. Қуръони Карим ҳам Аллоҳ таоло томонидан яҳудийларга ҳаром қилганини очиқча билдиради. Аввал ҳа эслатиб ўтганимиз каби бу ҳаром қилинишликнинг сабаби уларнинг хатоларидир.

"Яхудий бўлган кимсаларга барча туёқлиларни ҳаром қилдик. Мол-кўйдан улар учун ёғларни ҳаром қилдик. Магар биқинларидаги ё ичларидаги, ёки суякка аралашган ёғларгина (ҳаром эмасдир). Золимликлари сабабли уларни шундай жазоладик. Албатта, Биз рост сўзлагувчимиз". (Анъом сураси - 146).

Бу яҳудийларнинг ҳолатидир. Бу боради насронийлар ҳам яҳудийларга эргашишлари керак эди. Зеро, Инжил ҳазрати Ийсо (а.с.)ни Тавротни бекор қилиш учун эмас, балки уни тамомламак учун келганини эълон этади. Аммо насронийлар Тавротни танқид қилган ҳолда Инжил буюрмаган ва Тавротда. ўзларига ҳаром қилинган нарсаларни ҳалол қилиб олганлар. Емак ва ичмоқлик ҳукми хусусида поплари Пулосга эргашадилар. Бундан ташқари бут ва санамларга атаб сўйилган ҳайвонларни емайдилар.

Пулос: "Пок бўлган ҳар нарса пок кишилар учундир, оғзига кирган нарса ҳаром бўлмайди, аммо ютилганда қайтиб чиққани оғзини ҳаром қилади" сингари ҳукмлар чиқариб, насронийларнинг Тавротда ҳаром қилинганига қарамай бугунгача чўчқа гўшти еб келишларига сабабчи бўлгандир.

ЖОҲИЛИЯТ ДАВРИДА АРАБЛАРДА ҲАРОМ БЎЛГАН ҲАЙВОНЛАР

Жоҳилият даври араблари баъзи ҳайвонларни ифлос ва жирканч санаб, баъзиларини эса, ибодат ва бутларга яқинлашиш мақсадида ҳаром қилиб олганлар. Масалан: (аввалги бобларда батафсил айтиб ўтганимиздек) "баҳира", "соиба", "васила" ва "ҳамий"нинг ҳаром қилиш билан бирга, ўлимтик ҳайвон ва оққан қон каби бир қанча нарсаларни эса, ҳалол санаганлар.

ИСЛОМ ПОК БЎЛГАН НАРСАЛАРНИ ҲАЛОЛ ҚИЛАДИ

Ҳайвон гўшти ейиш хусусида ҳукм беришда инсонларнинг бир қисми исрофга йўл қўяр экан, бошқа бир қисми эса, ҳадан ташқари таъқиқлар келтирар экан. Ислом дини бутун башариятни шундай сўзлар билан ҳақ йўлга даъват этгандир:

"Эй одамлар, ердаги ҳалол, пок нарсалардан енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар. Шубҳасиз, у сизларнинг очиқ душманларингиздир" (Бақа- ра сураси - 168).

Ислом барча инсонларга хитоб этиб, бевосита ўзлари учун улкан ер юзи дастурхонидан пок бўлган ҳар нарсани ейишларини буюради ва бази инсонларга Аллоҳ таоло ҳалол қилган пок нарсаларни ёмон кўрсатиш билан ҳалолни ҳаром қилиб олишларига сабаб бўлган ва бу тариқа ўзларини пок бўлган нарсалардан маҳрум этиб залолат жарлиги ёқасига бошлаган шайтоннинг йўлига кирмасликка чақиради.

Ва яна мўмин кишиларга шундай хитоб қилади:

"Эй мўминлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз- покиза нарсалардан енглар ва агар Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилгувчи бўлсангизлар, У зотга шукр қилингиз! У сизларга фақатгина ўлакса, қонни, тўнғиз гўштини ва Аллохдан ўзгага аталиб сўйилган нарсаларнигина ҳаром қилди. Энди кимки золим ва ҳаддан ошмаган ҳолида, ночор вазиятда қолса, гуноҳкор бўлмайди. Албатта Аллоҳ мағфират қилувчи, раҳимдилдир" (Бақара сураси-172-173).

Мўминларга хол бўлган бу амр билан Аллоҳ таоло ўзларига эҳсон пок нарсалардан ейишга ва эвазига шукр қилишликка буюради. Айни пайтда мазкур ояти каримада ва яна бошқа бир неча оятда эслатиб ўтилган бу тўрт нарсадан бошқасини ҳаром қилинмаганлиги очиқ билдирилади. Ҳаромларнинг бу тўрт қисмида бирлашгани қуйидаги ояти каримада ҳам таъкидланмоқда:

"Айтинг: "Менга ваҳий қилинган Қуръонда ейдиган киши учун ҳаром қилинган нарсани кўрмаяпман. Магар ўлакса ё тўкилган қон, ёки тўнғиз гўшти бўлса-чунки у ҳаромдир-ёхуд Аллоҳдан ўзга учун аталган фосиқпик бўлса (ҳаромдир). Бас, ким золим ва тажовузкор бўлмаган ҳолда музтар бўлиб қолса (масалан, очликдан ўлмаслик учун у нарсалардан ейиш билан гуноҳкор бўлмас), Зеро Парвардигорингиз мағфиратли, меҳрибондир".

Қуръони Каримнинг Моида сурасида эса ҳаромлар ўзининг янада кенг ва очиқ ифодасини топган:

"Сизларга ўлакса, қон, тўнғиз гўшти, Аллохдан бошқа бировнинг йўлида сўйилган нарса, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган баланд жойдан кулаб ўлган, (бошқа бирон ҳайвон билан) сўзишиб ўлган ва йиртқич ҳайвон тишлаб ўлдирган жониворлар ҳаром қилинди. Магар (бу жониворларни жони чиқмасдан туриб) сўйиб юборишга улгуриб қолган бўлсангиз, ҳалолдир. Яна бутларга атаб сўйилган ҳайвонлар (гўштини истеъмол қилиш) ва (фол) чўплардан қисматингизни сўрашингиз (ҳам сизларга ҳаром қилинди)" (Моида сураси - 3).

Ҳаромларнинг сонини ўнтага чиқарган бу оят билан тўрт қисм бўлиб эслатган аввалги оятлар ўртасида ҳеч бир қарама-қаршилик йўқ. Фақатгина кейинги оят олдинги оятларга тафсир бўлиб келган. Зеро, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, баланд жойдан қулаб тушган, бошқа бирон ҳайвон томонидан сузиб ўлдирилган ҳамда йиртқич ҳайвонлар томонидан тишлиб ўлдирилган ҳайвонларнинг барчаси ўлимтик ҳисобланади. Бут ва санамлар пойида сўйилган ҳайвонлар ҳам Аллоҳ таолодан бошқасига атаб сўйилганлар ҳукмида бўлиб ҳаром саналади. Магарам шу ўринда ҳаромлар асосан тўрт қисм, муфассал ўлароқ эса ўн қисмдан иборат деган хулосага келиш мумкин.

ЎЛИМТИКНИНГ ҲАРОМ БЎЛИШИ ВА ҲИКМАТИ

Ҳаром сифатида оятларда очиқча билдирилган илк нарса ўлимтикдир. Яъни, бу дегани инсон тарафидан қўли билан сўйилмаган ва ов қилинмай туриб ўлган ҳайвон ёхуд қуш демакдир.

Замоний илм ва ақп ўлимтикнинг ҳаром эканлигини ва ундан фойдаланиш ноўрин бир иш эканлигини шубҳасиз тан олади ва тасдиқлайди. Бу ўринда ҳеч иккинланмай айта оламизки, бунинг бир қанча ҳикматлари бор. Бу ҳикматларни қуйидаги тартибда санаб ўтиш мумкин:

а) соғлом яратилишда бўлган ҳар қандай киши ўлимтикдан ҳазар ва нафрат этади. Аҳли соғлом бўлган бутун инсонлар ўлимтик ейишликни кишилик мавқеини тубанлаштирадиган бир иш деб ҳисоблайдилар. Шу сабабдан аҳли китоб бўлган бутун миллатлар (сўйиш шакли қандай бўлишидан қатъий назар) сўйилган ҳайвонлардан бошқасини емаганлар ва ўлимтикни ҳаром деб билганлар.

б) яна бир ҳикмати шундаки, мусулмон киши ҳар бир ишни ният ва ирода билан бажаришга ҳаракат қилади. Нияти ва кучини қўлламай туриб бир нарса ёхуд бир мевани қулга киритишни ўйламайди. Зеро ҳайвонни ўлимтик бўлиб қолишидан асраган сўйишликдан мақсад емоқлик ниятида ҳайвон руҳини жасаддан чиқарилишлигидир. Яъни, бу ишда бир ният ва унга сарф этилган куч мавжуддир. Бу жиҳатни ирода сарф этилмай қўлга киритилган ҳар нарсанинг ҳаром бўлгани каби ўлимтик ҳам ҳаромдир. Сўйилган ва овланганларда эса маълум бир ният ва иш кучи воситаси бўлади.

в) ўз-ўзидан ўлган бир ҳайвон эҳтимол юқумли бир касаллик ёхуд зарарли бир ўтни ва шуга ўхшаш сабабдан ўлгандир. Шунингдек, заифлик ва кучсизликдан ўлган ҳайвонлар ҳам бўлади. Бутун бу ҳолатларнинг зарарли эмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди.

г) Аллоҳ таоло инсонларга ўлимтикни ҳаром қилишлик билан бошқа ҳайвон қушларга (раҳмат сифатида) ўлимтикдан озиқланишларини таъминлагандир. Зеро, Қуръони Каримда таъкидланганидек ҳайвонлар ва кушлар ҳам инсонларга ўхшаш алоҳида-алоҳида миллат ҳолидадирлар. Бу ҳолат чўл ва саҳроларда, ҳайвон ўлим- тиклари кўмилмай қолган очиқ ерда янада яққолроқ кўзга ташланади.

д) бу ишни яна бир ҳикмати шундаки, инсон ўзи эга бўлган бир ҳайвонни кўлдан чиқаришни, ўлим чангалига тушишлигини истамайди, у кучсизланса ё касалланса даволашга, азоб панжасидан қутқаришга ва бу йўл билан ҳаётини сақлаб қолишга ҳаракат қилади.

ҚОННИНГ ҲАРОМ БЎЛИШЛИГИ

Ҳаромларнинг иккинчиси: оққан қондир. Ибн Аббос (р.а.)дан талақнинг ҳалол ёки ҳаромлигини ҳукми сўралганда "енглар" деди. Сўнгра у қон эканлигини хабар берганларида шундай деди: "Сизга ҳаром қилинган нарса- оққан қондир. Бунинг ҳаром қилинишининг ҳикмати ифлос эканлигида ва пок хилқатли инсон табиатининг у нарсани қабул қилмаслигидир. Айни пайтда у ўлимтик сингари зарарлидир,

Жоҳилият даврида араблар оч қолганларида учли ёки кескир бир нарса олиб ҳайвонларга суқар ва унинг оққан қонини йиғиб ичар эдилар. Бу ҳақда жоҳилият даври араб шоири Аъшо шундай ёзади: "Эҳтиёт бўл, ўлимтикка яқинлашма, Кескир суяк ила асло қон оқизма". Бундай қон оқишликлар ҳайвонларга азийт ва зарар келиши туфайли Аллоҳ таоло уни ҳаром қилгандир.

ЧЎЧҚА ГЎШТИ

Ҳаром қилинганлардан учинчиси чўчқа гўштидир. Ҳа, бу хусусда соғлом табиатли инсонлар ҳар нарсадан аввал, уни ифлослигини биладилар, ундан нафратланадилар ва ундан узоқ турадилар. Чунки у ҳайвоннинг бирдан-бир севимли озуқаси ахлат ва ифлосликдир. Замонавий тиббиёт илми бутун иқлимларда, хусусан, иссиқ ўлкаларда чўчқа гўштининг жуда зарарли эканини исбот этди. Илмий тажрибалар чўчқа гўштида ўлдирувчи трихин микроби ва бошқа бир қанча зарарли бактериялар борлигини кўрсатади. Ким билади, балки келажакда илм ва фан ҳаром қилишликнинг ҳикматлари ҳақида бизга билганларимиздан ҳам кўпроқ ҳақиқатларни кашф этар. Аллоҳ таоло ўз расулини васф ва таъриф қилар экан қанчалар ҳақ ифода этмиш:

"У (пайғамбар) ...пок нарсаларни уларга (инсонларга) ҳаром қилади" (Аъроф сураси-157).

Яна бу хусусда бир қанча тадқиқотчилар муттасил чўчқа еган кишиларда рашк қилиш туйғусининг йўқола боришини кузатилганини хабар берадилар.

АЛЛОҲ ТАОЛОДАН БОШҚАГА АТАБ СЎЙИЛГАН ҚУРБОНЛИКЛАР

Ҳаромларнинг тўртинчи -қисмига Аллоҳ таолодан бошқага атаб сўйилган яъни, забҳ қилинаётган бут ва шунга ўхшаш нарсаларнинг номи зикр этилган ҳайвонлардир. Бутпарастлар қурбонлик сўяётганларида Лот, Уззо деб номланган санамлари исмларини тилларига олар эдилар. Бу эса Аллоҳ таолодан бошқага ибодат этиш демакдир. Бу нарсалар ҳаром қилинишлигининг сабаби, тавҳид инончини сақланиши, иймон мавзусининг ҳар хил шубҳали нарсаларнинг халос этилиши ва ҳар қандай ҳолатда куфр ва бутпарастликка қарши жиҳод эълон қилишнинг таъминланиши учун фақат диний ғояга асосланади.

Инсонни яратган, ер юзидаги яратган борлиқпарни унга бўйинсундириб қўйган Аллоҳ таоло Ўз исмини зикр этишлик шарти билан инсонларга ҳайвон сўйиб ундан фойдаланишга рухсат бергандир. Аллоҳ таолонинг исмини у аснода зикр этишликнинг маъноси, бу иш фақат Аллоҳ таолонинг изни ва ризоси билан амалга оширилганини эслатиш демакдир. Қурбонлик сўйиш асносида Аллоҳ таолодан бошқанинг исми зикр этилдими ўртада Аллоҳ таолонинг изни ва ризосидан ҳеч нарса қолмайди ва бу тариқа сўйилган қурбонликдан марҳрум бўлинади."

ЎЛИМТИК ТУРЛАРИ

Юқорида санаб ўтилган тўрт ҳолат ҳаромларнинг қисқача баёнидир. Аввал таъкидлаганимиздек Моида сурасидаги ояти карима уларни ўн қисмга бўлиб зикр этади (биз юқоридаги тўрт қисм ҳаромни назарда тутган ҳолда давом этамиз).

Бешинчи ўлароқ: Бўғилган ҳайвон ип, арқон ва шунга ўхшаш жисмлар билан бўйнидан бўғилган ҳайвон... Бошини тор бир тешикка суқиб қайтиб чиқара олмай ўлган ҳайвон ҳам шу ҳукмдадир.

Олтинчи: Таёқ ва шунга ўхшаш қаттиқ бир нарса билан урилиб, ўлдирилган ҳайвон...

Еттинчи: Баланд бир жойдан қулаб ўлган, шунингдек бир чуқур ёхуд қудуққа тушиб ўлган ҳайвон...

Саккизинчи: Бошқа бир ҳайвон томонидан сузилиб ўлган ҳайвон...

Тўққизинчи: Бир қисми йиртиқич ҳайвон томонидан ейилиб ўлган ҳайвон...

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда охирги беш ҳаромни зикр этгандан кейин "жонлари чиқмай туриб улгириб қолиб сўйганларингиз мустасно" ҳукмини билдирмокда. Яъни ўлим чангалидаги бу ҳайвонларни жонлари чиқмай туриб сўйиб қолишга улгирган такдирда (Бу ҳакда қуйирокда батафсил тўхталамиз) уларни ўзимиз учун ҳалолга айлантирган бўламиз.

Бу ифоданинг шу нарса маълум бўладики, мазкур ҳолатдаги ҳайвонга сўйишга улгириб қолиш унинг ҳалол бўлишлиги учун етарлидир. Ҳазрат Али (р.а) шундай деганлар: "Бир нарса билан урилган, баланддан қулаган ёхуд сузилган ҳайвонни ҳали қўл оёғи қимирлаб турар экан сўйишга улгурсангиз, у сиз учун ҳалол бўлди".

Даҳҳақ эса шундай марҳамат қилади: "Жоҳилият даврида юқорида санаб ўтилганларнинг ҳаммаси ейиларди. Бунинг устига Аллоҳ таоло улгириб сўйилганлар истисно, уларни ҳаром қилди. Оёғи, қуйруғи ёки киприги ҳаракат этиб турган ҳайвон эса улгириб сўйилган тақдирда ҳалолдир.

МАЗКУР ҲАЙВОНЛАРНИНГ ҲАРОМ БЎЛИШ ҲИКМАТИ

Юқорида санаб ўтилган ҳоллатда ўлган ҳайвонларнинг ҳаром қилинишидаги ҳикмат: уларнинг зарарли эканлигидан ташқари, юқорида айтиб ўтилган хусуслардир. Масаланинг бошқа бир жиҳати ҳам кўзга ташланмоқда; ҳикмат эгаси бўлган Аллоҳ таоло бу билан инсонларни ҳайвонга эътибор беришликка, уларни раҳм ва шафқат билан парвариш қилишликка ва асраб авайлашликка буюрмоқда. Ҳайвонларни бўғилиб азобланишига, тепаликлардан тушиб ҳалок бўлишига, уларнинг жонлари чиққунча бир бири билан сузишиб уришишларига сабабчи бўлиш шафқатсизликдир. Яна тошбағир баъзи чўпонлар каби қўл остидаги жониворларни ўлгудек дўппослаш ҳам жоиз эмас. Ҳайвонларни ҳавоий нафслари учун уриштириб қўйиб уларнинг ўлим ҳолатидан лаззатланиш эса ҳеч қачон инсонийликка тўғри келмайди.

Шу сабабдан уламолар бир ҳайвон сўйиладиган жойи - бўйнидан шоҳланган ҳолда қон оқса ҳамки, сузишиб ўлиб қолса унинг ҳаром бўлиши айтганлар. Менимча бу ҳукмдан мақсад ҳайвонларни жони чиққунча уришадиганларга шу йўл билан жазо бериш бўлса керак.

Йиртқич ҳайвонлар томонидан парчалаб ташланган ҳайвон жасадларининг ҳаром қилишининг энг биринчи сабаби ва ҳикмати: ҳайвон ўлимтикларини ейишдан инсонлик шарафига ярашмаган бир ишнинг кишиларни манъ этиш билан унинг энг олий мавжудот эканлигини яна бир бор эслатмоқдир. Жоҳилият даврида инсонлар ҳайвонлардан ортиб қолган ўлимтикларни ейишарди. Бунга муқобил ўлароқ Аллоҳ таоло бу ишни мўминлар учун ҳаром қилди.

ТИКИЛГАН ТОШЛАР (БУТ, ҲАЙКАЛЛАР) ПОЙИДА СЎЙИЛГАН ҚУРБОНЛИКЛАР

Ҳаром қилинганларнинг ўнинчиси эса, тикилган тошлар пойида сўйилган қурбонликлардир. Тикилган тошлардан мақсад Аллоҳдан бошқа ибодат қилишлик учун тош ҳайкал ёхуд бут, санамлар сингари ерга тикилган нарсалардир. Каъбанинг атрофида бунга ўхшаган тошлар мавжуд бўлиб, жоҳилият даври кишилари илоҳ ва бутларига яқинлашиш ниятида бу тошлар пойида қурбонлик сўяр эдилар.

Бу эса Аллоҳ таолодан бошқага аталган қурбонликларнинг бир кўриниши эди. Чунки ҳар икки ҳолатда ҳам шайтонни улуғлаш бордир. Орадаги фарқ эса шундай: Аплоҳ таолодан бошқага атаб сўйилган қурбонлик бутдан узоқ жойда сўйилади, аммо бутнинг номи зикр қилинади, тикилган тошга қурбонлик эса бут ёхуд тошлар пойида, баъзан устида сўйилади. Ҳар икки ҳолат ҳам моҳият эътибори ила Аллоҳ таоло ширк келтиришдир.

Бу тошлар Каъба атрофида турган вақтида инсонлар қурбонликларни буларнинг устида сўярдилар ва бу Каъбага ҳурматсизлик эди. Аллоҳ таолонинг каломи бўлмиш Қуръони Карим бу ишни ҳаром, деб эълон қилиши билан мазкур ҳолатга барҳам берилди.

БАПИҚ ВА ЧИГИРТКАЛАР ЎЛИМТИК ҲИСОБЛАНМАЙДИ

Ислом шариати ҳаром бўлган ўлимтиклардан балиқ ва шунга ўхшаш сув ҳайвонларини мустасно қилгандир.

Имом Аҳмад ва бошқалар ривоят қиладиларки, Расулуллоҳ (с.а.в)дан денгиз суви ҳақида сўраганларида шундай жавоб бердилар: "Суви тоза, ўлиги (ўлик ҳайвонлари) ҳалолдир".

Қуръони Каримда эса шундай марҳамат қилинади:

"Сизларга ўзингиз ва бошқа мусофирлар фойдаланиши учун денгиз (сув) ови ва унинг емишлари (яъни, сизлар овламай ўзи соҳилига чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилинди". (Моида сураси- 96).

Ҳазрати Умар (р.а.) бу оятлар тафсирида айтадилар:. Ови - ўзидан овлаган емиши эса ичига туширилган нарсадир.

Ибн Аббос (р.а.) эса буни "Емиши - ичидаги ўлик ҳайвонларидир" тарзида тафсир қилган.

Имом Бухорий ва Имом Муслимлар ўз "Саҳиҳ"ларида Жобир (р.а.)дан қилинган ривоятда шундай дейилади:

Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалардан бир гуруҳини жангга юборган эдилар: Улар денгиз соҳилга чиқариб ташлаган катта бир ўлик балиққа дуч келдилар. Йигирма кундан кейин Мадинага келиб Расулуллоҳ (с.а.в.)га хабар берганларида Расули Акрам (с.а.в.) айтдилар:

"Аллоҳ таоло сизга чиқарган ризқлардан енглар. Агар бўлса бизга ҳам едиринглар. Ундан бироз келтирдилар, Расулуллоҳ (с.а.в.) татиб кўрдилар". (Баъзи фуқоҳалар бу хусусда дейдиларки: Бир ҳайвоннинг ейилиши учун сўйилган вақтида жонли бўлиши шартдир. Бунинг аломати эса; қон оқиши ва шиддатли ҳаракатидир.)

Чигирткалар ҳам денгиз ўлиги кабидир. Расулуллоҳ (с.а.в.) чигирткалар ўлигини ейишга изн берганлар.

Чунки уни сўйиш мумкин эмас.

Ибн Можадан ташқари ал-Жамоанинг риаоятида Ибн Авфа (р.а.) шундай деган: "Пайғамбар (с.а.в.) ҳазратлари билан бирга етти марта уруш учун сафарга чикдик ва чигиртка едик".

ЎЛИМТИК ТЕРИСИ, СУЯГИ ВА ЖУНИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Ўлимтикнинг ҳаром қилиниши унинг ейилишига тааллуқлидир. Унинг териси, шох, суяги ва жунидан фойдаланиш мумкин ва ҳаттоки зарур. Чунки зое кетказиш жоиз эмас.

Ибн Можадан ташқари ал-Жамоанинг ривоятида Ибн Аббос (р.а.) шундай деган: Мўминларнинг онаси Маймунанинг жориясига бир эчки садақа қилиб берилганди ва у ўлиб қолди. Бундан хабар топган Расулуллоҳ (с.а.в.): "Унинг терисини нима учун олмадингиз? Уни ошлаб туриб фойдаланар эдингиз"-дедилар.

-У ўлган эди, дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Унинг фақат ейилиши ҳаром қилинди "-дедилар.

Расулуллоҳ (с.а.в.) бу билан ўлик ҳайвонлар терисини тозалаб фойдаланишга кўрсатма берди. Фойдаланишнинг йўли ошлашликдир. Довуд ва Насоий ривоят қилган ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: "Покиза қилиш учун терини ошлашлик, ҳайвонни ҳалоллаш учун сўйиш қадар шартидир" Ҳоким (р.а.) ривоят қилган бир ҳадисда эса: "Уни ошлашлик ифлослигини кетказади" дейилган.

"Саҳиҳ" Муслимда келган бир ҳадисга кўра эса "ошланган ҳар қандай тери покиза ҳисобланади".

Бу ифодалар умумийдир ва ҳар қандай турдаги терига тааллуқлидир. Ит ва тўнғиз териси ҳам шу ҳукмга тобе. Бу Зоҳир аҳлининг фикридир. Имоми Юсуфдан ҳам шунга ўхшаш ривоят келтирилади. Шайқий (р.а.) ҳам бу хусусда айни шу фикрда.

Бухорийдан қилган ривоятда мўминларнинг онаси Савдо (р а.) дейдики: "Бизнинг бир эчкимиз ўлган эди ва терисини ошлаган эдик. Ҳозир ҳам сувнинг таъмини яхши сақлашлиги учун унга сув ва хурмо қўри тўлдирамиз".

ЗАРУРАТ ҲОЛЛАРИ ИСТИСНО ҚИЛИНАДИ

Юқорида санаб ўтилган бутун ҳаром ҳукмлари одатий ҳолатига тегишли. Аввал ҳам таъкидлаганимиздек оддий ҳолатлардан ташқари зарурат ҳоллари ҳам бордир на бундай ҳолларга доир махсус ҳукмлар мавжуд. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

"Магар музтар бўлиб қолган ҳолингиздагина (у нарсалардан ейишингиз мумкин)" (Анъом сураси-119).

Ва яна ўлимтик, қон ва шунга ўхшаш бошқа ҳаромларни очиқ қилингандан сўнг Аллоҳ таоло бандаларига шундай лутф қилади:

"Энди кимки золим ва ҳаддан ошмаган ҳолида ночор вазиятда қолса гуноҳкор бўлмайди. Албатта Аллоҳ мағфират қилгувчи, раҳмдилдир". (Бақара сураси-173).

Иттифоқ ила қилинган бу зарурат очлик ҳолатидаги заруратдир. Баъзи фиқҳ уламолари бир кунлик муддатдан сўнг ҳаромларнинг гўштидан бошқа егулик нарса топа олмаса, инсон ўзини ўлимдан қутқариб қолиш учун кифоя қиладиган даражада ҳаром бўлган емаклардан ейиши мумкин, деб шарт қўйганлар. Имом Молик дейди: "Бу ҳолатдаги киши ундан тўйгунча ейиши мумкин ва ортиб қолганини бошқа ҳалол егулик топгунига қадар сақлаб қўйиши мумкин" ояти каримадаги; "Бошқанинг ҳаққига қўл узатмаслик ва зарурат микдорини ошмаслик" ифодасининг зоҳирий маъноси балки шудир. Қуръони Карим очлик заруратини ҳам очиқ бир далил билан изоҳ етгандир:

"Бас, кимки, очарчиликда, гуноҳ томонга оғмаган ҳолида (мазкур ҳаром қилинган нарсаларнинг ейишга) мажбур бўлса (Аллоҳ кечирар). Зеро, Аллоҳ мағфиратли, меҳрибондир" (Моида сураси-3).

ДОРИ ЗАРУРАТИ

Яра ва касалликнинг давоси фақат бу ҳаромларнинг бирининг қўлланишига боғлиқ бўлиб қолган ҳолат ҳақида фуқаҳоларнинг фикрлари турличадир. Баъзилар даво заруратини очлик зарурати қадар муҳим деб билмайдилар ва далил сифатида Имом Бухорий Ибн Масъуддан ривоят қилган шу ҳадисини келтирадилар:

"Аплоҳ таоло шифоларингизни сизга ҳаром қилинган нарсаларда қолдирган эмасдир".

Баъзилар эса даволаш заруратини очлик ҳолатидаги сингари зарурий деб биладилар. Зеро ҳар иккиси ҳам ҳаётнинг давомийлиги жиҳатидан муҳимдир. Бундай қараш тарафдорлар эса Расулуллоҳ (с.а.в.) ипак умуман ҳаром эканлигини билдирган ҳолда қичима касаллигига чалинган Абдурраҳмон ибн Авф ва зубайр ибн Аввом (р.а.) ларга ипак кийим кийишга рухсат берилганлигини далил сифатида кўрсатадилар. (Бу ҳақда "Кийим ва безак" бўлимида батафсил сўз юритамиз).

Балки бу фикр ўзининг ҳар васият ва дастурида инсон ҳаётини биринчи ўринга қўядиган Ислом динининг умумий руҳига янада яқиндир.

Аммо ҳаром бўлган бир нарсани дори ўлароқ қўллашликнинг баъзи шартлари бор:

1. Буни қўлланмаганлари такдирда инсон ҳаёти ва саломатлигининг жиддий бир хавф остида бўлишлиги;

Унинг ўрнини боса оладиган ҳалол бир дорининг йўқлиги;

Бу дорини дин ва иймонига содиқ, ишончли мусулмон бир шифокорнинг тавсия қилишлиги... Шу ўринда ҳаётий ва илмий далилларга асосланган ҳолда шуни таъкидлаймизки: Бу ҳаромлардан бирини дори сифатида фойдаланишга мажбур қиладиган ҳеч бир тиббий зарурат мавжуд эмас. Фақатгина биз бу ҳаромларнинг бошқа нарсалар бўлмаган жой ва минтақаларда яшайдиган мусулмонлар учун эҳтиёт сифатида фатво ҳукмини бераяпмиз.

ЗАРУРИЙ ЭҲТИЁЖЛАРНИ ҚОНДИРА ОЛАДИГАН БИР ЖАМИЯТДА ЯШАЙДИГАН БИР ШАҲС ҲАРОМНИ ҚЎЛЛАМАЙДИ

Инсоннинг фақат ўз ерида ва ўз ўлкасида егулик тополмаслиги ҳаромлар қўллаши учун бир зарурат бўла олмайди. Зеро, мусулмон ёхуд зиммий ўз жамиятида яшаган шахсларда заруратни қондира оладиган даражада озиқ-овқат заҳираси бор бўлгани такдирда ҳаромни ейишга мажбур саналмайди. Чунки: Ислом жамоати бир вужуд ёхуд бир бирини тутиб турган соғлом бино каби, бир бирларининг дарди ташвишлари билан қизиққан, уларни баҳам кўрган бир жамият сифатида ажралмас бир бутунликни ташкил қилади.

Бу ўзаро ижтимоий ҳамкорлик ва ёрдамлар хусусида Ислом ҳуқуқчиларидан Ибн Ҳазм дейдики: "Мусулмон ва ё зиммий бир дўстининг қўлида заҳира озиқ-овқат бўла туриб ўлимтик ёхуд чўчқа гўшти ейиши мумкин эмас. Чунки очни тўйдириш мол ва овқат эгаси учун фарздир... Бундай бир ҳолатда ўлимтик ёки чўчқа гўшти ейишлик зарурат ва мажбурият ҳисобланмайди. Овқат эгаси ортиқча емакни ўз ихтиёри билан бермаса у ҳолда куч ишлатиб тортиб олиш мумкин. Агар ўлдирилса, ўлдирганнинг жазоси қасосдир. Агар овқат соҳиби ўлдирилса, Аллоҳ таолонинг лаънатига мустаҳиқ бўлади. Зеро бир ҳақни манъ этган ва Қуръони Каримга кўра тажавузкорлар жумласига киради:

"Агар улардан бирови иккинчисининг устига тажаввуз қилса, бас то (тажаввузкор тоифа) Аллоҳнинг амрига қайтгунича сизлар тажоввуз қилган (тоифа) билан уришинглар!" (Ҳужурот сураси-9).

Ҳақни манъ этиб, ҳақдорга бермаган киши шариат черасидан чиққан ва ҳақ соҳиби бўлган биродарига тажаввуз қилган ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) закотни бермаганларга қарши куч ишлатиб, уришган эди (Ал-Миҳали Ибн Ҳазм 6 ж. 159 с.).

ШАРЪИЙ СЎЙИШ. ҲАММА СУВ ҲАЙВОНЛАРИ ҲАЛОЛДИР

Яшаган жойлари жиҳатидан ҳайвонлар сув ва қуруқлик ҳайвонлари ўлароқ иккига бўлинади.

Сув ҳайвонлари, яъни сувдан бошқа ерда яшай олмайдиган ҳайвонларнинг ҳаммаси қаерда ва қандай бўлишидан қатъий назар ҳалолдир. Тури қандай бўлса бўлсин, уни тутган хоҳ мусулмон, хоҳ ғайри дин бўлсин, ҳайвоннинг тирик ёхуд ўлик эканлигига эътибор саналади. Аллоҳ таоло маълум бир қисмини ҳаром қилмасдан ва бошқа ҳайвонларда бўлгани каби шаръий сўйишлик шартини қўймасдан бутун денгиз ҳайвонларининг ҳалол эканлигини билдириш билан бандаларига осонлик ва эркинликни таъмин этгандир. Ҳатто иложи борича ҳайвонга азоб бермаслик шарти билан уни қўлга олиш учун инсонга ҳар қандай воситадан фойдалана олиш имконини бергандир.

Аллоҳ таоло бу хусусда шундай марҳамат қилади:

"У сизларга янги гўшт (яъни, балиқ гўшти) ейишларингиз ва тақадиган тақинчоқпар чиқариб олишларингиз учун (сизларга) денгизни ҳам бўйинсундириб қўйган зотдир " (Наҳл сураси-14).

Ва бошқа бир ояти кармада эса шундай дейилади: "Сизларга ўзингиз ва бошқа мусофирлар фойдаланиши учун денгиз (сув) ови ва унинг емишлари

(яъни сизлар овламай ўзи соҳилига чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилннди" (Моида сураси-96).

Аллоҳ таоло бу ҳукмларни шу тарзда умумлаштиради: "Сенинг Роббинг ҳеч нарсанинг унутмагандир".

ҚУРУҚЛИК ҲАЙВОНЛАРИДАН ҲАРОМ БЎЛГАНЛАРИ

Юқорида зикр этилган ояти каримада эслатиб ўтилгани каби Қуръони Карим қуруқпик ҳайвонлари орасида хос ўлароқ чўчқадан бошқасининг ҳаром эканлигини билдирмаган (ўлимтик ҳайвон, қон ва Аллоҳ таолодан бошқага атаб сўйилган қурбонликлар бундан мустасно).

Лекин пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) ҳақларида Қуръони Каримда шундай дейилади:

"У пайғамбар уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни улар учун ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади". (Аъроф сураси-157).

Ўлимтик нарсалар баъзи мункирлар томонидан қанчалик хуш кўрилмасин, соғлом ақл ва туйғуга эга бўлган инсонлар наздида ифлос ва манфур бўлган нарсалардир.

Шунингдек, Имом Бухорий ривоят қилган бир ҳадисга кўра "Ҳазрати пайғамбар (с.а.в.) Ҳайбар кунида миниладиган ҳайвонларнмнг ейилишини таъқиқлади".*

*Баъзилар айтадиларки: Миниладиган ҳайвонларнинг гўштини ҳаром қилинишининг сабаби, вақтинчалик ва маълум бир сабабларга кўрадир. У ҳам бўлса, Ҳайдар кунида маркабларнинг миниш эҳтиёжидир.

Имом Бухорий ва Имом Муспимларнинг "Саҳиҳ"ларида ривоят қилинишича "Расулуллоҳ (с.а.в.) йиртқич ҳайвонларнинг озиқ тишлари ва қушларнинг гўштини ейиши таъқиқланган". Бу ерда йиртқич ҳайвондан мақсад: арслон, қоплон ва бўри сингари; қушлардан мақсад эса: бургут, лочин, калхат ва шунга ўхшаш йиртқич тирноқли қушлардир.

Ибн Аббос (р.а.) фикрича Қуръонда зикр этилган тўрт нарсадан бошқаси ҳаром эмас. Балки у йиртқич ҳайвонларнинг ейилишининг таъқиқланган ҳадисларда ҳаром эмас, кароҳат назарда тутилган деган фикрда бўлгандир ёки бундай ҳадислар унга етиб бормагандир. Абу Довуд Ибн Аббос (р.а.) дан шундай ривоят қилади:

"Ибн Аббос дейдики: Жоҳилият даври араблари баъзи нарсаларни ер, баъзиларини эса ёмон кўрганликлари учун емас эдилар. Кейин Аллоҳ таоло пайғамбарларини юборди, ҳалол ва ҳаромни кўрсатган китобини туширди: У ҳалол қилган нарса - ҳалол, ҳаром қилган нарса - ҳаромдир. Ҳаққида бирон ҳукм билдирилмаган нарса эса бағишлангандир. Ва шу оятни ўқиди:

"Айтинг: "Менга ваҳий қилинган Куръонда ейдиган киши учун ҳаром қилинган нарсани кўрмаяпман. Магар ўлакса ё тўкилган қон, ёки тўнғиз гўшти бўлса - чунки у ҳаромдир, - ёҳуд Аллохдан ўзга учун аталган фосиқлик бўлса (ҳаромдир). Бас, ким золим ва тажовузкор бўлмаган ҳолда музтар бўлиб қолса (масалан, очликдан ўлмаслик учун у нарсалардан ейиш билан гуноҳкор бўлмас), Зеро Парвардигорингиз мағфиратли, меҳрибондир" (Анъом сураси - 145).

Бу оятга асосланиб Ибн Аббос миниладиган ҳайвонларнинг гўштини ҳалол деб билди.

Имом Молик ҳам Ибн Аббос билан бир хил қарашда. У йиртқич ва шунга ўхшаш ҳайвонлар ҳаром эканлигини айтмаган, уларнинг макруҳ эканлиги ҳақида фикр билдирган.

Шаърий сўйишлик ҳаром бўлган ҳайвонларнинг гўштини ҳалолга айлантирмайди, фақат ошлашга эҳтиёж бўлмаган ҳолда мазкур ҳайвонларнинг териларининг ҳалол бўлишлигига таъсир қилиши мумкин.

УЙ ҲАЙВОНЛАРИНИНГ ҲАЛОЛ БЎЛИШИ УЧУН ШАЪРИЙ СЎЙИШ ШАРТДИР

Ейилиши ҳалол бўлган қуруқлик ҳайвонлари икки қисмга бўлинади:

1- Туя, сигир, қўй ва шунга ўхшаш уйда боқиладиган ҳайвонлар билан бирликда товуқ, кабутар ва уларга ўхшаш тутилиши мумкин бўлган ҳайвонлар.

2- Тутилиши мумкин бўлмаган ҳайвонлар...

Ислом биринчи қисмга киритилган ҳайвонларнинг ҳалол бўлишлиги учун шаръий сўйишни шарт қилгандир.

ШАРЪИЙ СЎЙИШЛИКНИНГ ШАРТЛАРИ

Шаръий сўйишликнинг бир қанча шартлари бор:

Ҳайвонларнинг қон оқитадиган ва томирларини кесадиган хоҳ тошдан хоҳ ёғочдан бўлган ўткир бир олат билан сўйилиши... Имом Аҳмад, Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа, Ҳаким ва Ибн Ҳиббонлар ривоят қилишларича Адий ибн Ҳотим ат-Той дедики: "Эй Расулуллоҳ! Биз ов қилганимиздан сўнг уни сўйиш учун тош ва қамишдан бошқа нарса тополмаяпмиз". Расулуллоҳ (с.а.в) жавобан шундай дедилар:

- "Аллоҳнинг номини зикр этиб истаган нарсанг билан қонини оқиз".

Ҳайвоннинг томоғидан ёки бўйнидан ўлдирилиши... яъни, бунда бўйин ёки томоқдан кесиш билан ҳайвон мутлақо ўлган бўлади. Энг мукаммал сўйиш қизил ўнгачнинг ёки ҳар икки тарафда жойлашган шоҳ томирларининг кесилиши билан амалга ошади.

Мазкур шаклда сўйишнинг имкони бўлмаса бу шарт ўз ҳукмини йўқотади. Масалан: боши билан қудуққа тушган ва бўйни билан томоғидан сўйилишга имкони бўлмаган ҳайвонларда бу шарт ўз кучини йўқотди ва уларга ов ҳайвонларига қўлланган усул қўлланилади. Бу ҳолат- да қўл етган ҳар қандай бир жойидан қон оқтириш кифоя қилади.

Имом Бухорий ва Имом Муслим (р.а.) лар ривоятларига кўра Рафоий ибн Ҳадиж айтадики:

"Пайғамбар (с.а.в.) билан бир сафарга чиққан эдик. Туялардан бири қочди. Отимиз бўлмагани учун бир киши уни ўқ билан уриб ўлдирди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: "Бу ҳайвонларда ёввойи ҳайвонларнинг одати бордир. Шундай бўлиб қолган такдирда сиз ҳам айнан шундай қилинг".

- Аллоҳ таолодан бошқа ном зикр қилинмаслиги... Бу хусусда бутун уламолар иттифоқ қилганлар.

Зеро жоҳилият даврида инсонлар илоҳ ва бутларига яқинлашиш тушунчаси билан қурбонлик келтирганларида бутларининг ва илоҳларининг исмини бақирган ҳолда тилга олар эдилар. Шунингдек, тикилган тошлар устида ҳам айни шаклда ҳайвон сўярдилар. Юқорида айтиб ўтганимиздек Қуръони Карим "Аллоҳдан бошқага аталган... тикилган тошларга" ифодасига урғу бериш билан бутун бу ишларни ҳаром қилгандир.

- Ҳайвон сўйилар экан, Аллоҳ исмининг зикр қилинишлиги... Бу ҳукмларнинг энг очиғидир. Қуръони Каримда бу хусусда шундай марҳамат қилинади:

"Бас, агар Аллоҳнинг оятларига иймон келтирувчи бўлсангизлар, Аллоҳнинг номи зикр қилинган нарсалардан (яъни, Аллоҳнинг номи айтилиб сўйилган ҳайвонларнинг гўштидан) еяверинглар" (Анъом сураси - 118).

"Аллоҳнинг номи зикр қилинмаган нарсалардан емангиз! Зотан, бу иш итоатсизликдир" (Анъом сураси - 121).

Имом Бухорий ва бошқалар қилган ривоятда Расулулоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар:

"Аллоҳ таоло исми зикр қилиниб қони оқизилган ҳайвонларнинг гўштини енглар".

Ўргатилган ов итини қўйиб юбораётганда ёки силоҳнинг тепкисини босаётганда "Бисмиллаҳ" дейишлик хусусидаги саҳиҳ ҳадислар ҳам бу шартлар ижобидир.

Баъзи уламолар айтадики: Сўйишда Аллоҳ таолонинг исмини тилга олишлик воз кечиб бўлмайдиган бир шартдир. Аммо бу фақатгина ҳайвонлар сўйилиши асносида бўлиши шарт эмас. Зеро ейилаётганда "Бисмиллаҳ" дейишлик кифоядир. Бу тариқа, емакдан аввал "Бисмиллаҳ" деган киши, устида Аллоҳ таоло исми зикр қилинмаган нарсани емаган бўлади. "Саҳиҳ"и Бухорийда ҳазрати Ойишадан ривоят қилинадики, бир қавм пайғамбар (с.а.в.) ҳузурига келиб сўрадилар: "Баъзилар бизга гўшт олиб келадилар. Бунинг устига Аллоҳ таолонинг исми зикр қилинганми йўқми билмаймиз. Ундан ейликми ёки емайликми? Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Сиз Аллоҳ таоло исмини зикр қилган ҳолда еяверинг".

СЎЙИШЛИК ҲИКМАТИ

Тушунишимизча сўйишликнинг ҳикмати ҳайвонга азоб бермасдан энг қисқа ва осон йўл билан унинг руҳини чиқармоқликдир. Шунинг учун ўткир асбоб билан тамоқ ёхуд бўйнидан кесиш шарт қилинган. Чунки ўлимни энг тез таъмин этган нарса кескир олатдир. Руҳ осонликча чиқадиган жой томоқдир. Тиш ва тирноқ билан сўйишлик динимизда қатъиян манъ қилинади. Зеро, бундай сўйиш ҳайвонни қийноққа солади, кўпгина ҳайвонлар бўғилиб ўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.) сўйиш осон бўлиши учун пичоқни чархлашга буюрганлар.

Имом Муслим Шаддод ибн Авснинг ривоят қилган бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: "Аллоҳ таоло ҳар хусусда яхшиликни амр этган: ўлдирганингизда чиройли бир шаклда ўлдиринг, сўйганингизда, ҳам чиройли сўйинг, пичоғингизни аввалдан чархлаб сўнгра ҳайвонга яқинлашинг".

Ибн Умардан Ибн Можанинг ривоят қилишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) пичоқнинг чархланиб, ҳайвонлардан яширишини амр этиб шундай деганлар: "Ҳайвон сўяётган ҳар ким бу ишни дарҳол бажарсин".

Имом Бухорийнинг шартларига кўра саҳиҳ деб қабул қилинган Ҳакимнинг Ибн Аббосдан ривоят қилган ҳадиси шарифда айтилишича, бир киши сўйиладиган ҳайвонни ётқизиб қўйиб пичоғини чархлаётган эди. Расулулоҳ (с.а.в.) бу ҳолатни кўриб шундай дедилар: "Уни қайта-қайта ўлдирмоқчимисан? Нега уни ётқизишингдан аввал пичоғингни чархламадинг".

Абдураззоқ ривоят қилади: "Бир куни ҳазрати Умар бир кишининг сўйишга олиб бораётган ҳайвонни оёқларидан тутиб судраб бораётганини кўриб дедики: Сенга нима бўлди ўзи? Уни ўлимга чиройли шаклда олиб бор!.."

Ҳа, яна бу масалада ҳам Исломнинг олий раҳмат ва шафқатининг намоён бўлганини кўриб турибмиз. У ҳам бўлса, инсоннинг кучи етганича ва иложи борича ҳайвонга шафқатли бўлиши ва уни исканжадан қутқариб қолишдир.

Жоҳилият даври кишилари туяларнинг сиртини ва қўйларнинг қуйруғини кесиб олар эдилар. Бу билан ҳайвонларга кўп азоб берар эдилар. Шунинг учун ҳам сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) уларни огоҳлантириб бу қисмлардан фойдаланишни ҳаром қилганлар.

Имом Ахмад, Абу Довуд, Термизий ва Ҳаким (р.а.)лар ривоят қиладилар: "Ҳайвон тирик бўлган ҳолда ундан кесиб олинган нарса ўлимтик ҳукмида бўлиб, ҳаром саналади".

БЎҒИЗЛАШЛИК АСНОСИДА "БИСМИЛЛАҲ" ДЕЙИШЛИК ҲИКМАТИ

Бу аснодаги "Бисмиллаҳ" зикрининг нозик бир ҳикмати бор. Бир томондан бу бутпарастларга қарши чиқиш ва мухолафатдир. Чунки улар қурбонлик келтириш ва сўйиш асносида бутининг номини зикр қилса, мўмин нега Аллоҳ таоло исмини тилга олмасин?...

Яна бир томони шундаки, бу ҳайвонлар Аллоҳ таоло яратган ва руҳга эга бўлган жонзотлар бўлганлиги эътибори билан инсонларга тенг ҳолатдадир. Шундай экан, инсон қандай қилиб у ҳайвонларни ва ер юзидаги бутун мавжудотларни яратган Аллоҳ таоло изни бўлмай туриб уларга эгалик қилиб руҳларидан айира олади? Мана шу ўринда Аллоҳ таоло исмини зикр этишлик, бу илоҳий изнни очиқча эълон қилмоқлик демакдир. Гўё сўйиш билан инсон шундай деган бўлади: Мен буни бу мавжудотларга душманлигимдан ва бу жонзотларни заиф кўрганимдан қилмаяпман. Мен фақат Аллоҳ таоло исми билан кесаман. Аллоҳ таоло исми билан овлайман ва яна Аллоҳ таолонинг исми билан ейман...

АҲЛИ КИТОБ (ЯҲУДИЙЛАР ВА НАСРОНИЙЛАР)НИНГ ҲУКМИ

Сўйишлик хусусида Ислом кўрсатган эътибор ва муносабатни бир қадар билиб олдик. Араб ва бошқа миллатга мансуб мушриклар ҳайвон сўйишликни диннинг асли бўлган одат ва ҳатто масаласи даражасига кўтарганлар, тикилган тошлар ва илоҳларига атаб қурбонлик қилишга бошлаганлар ва бу тариқа ҳайвонларни қурбонлик номи билан сўйиб уларга ибодат этганлар. Ислом келиши биланоқ қурбонлик асносида ва ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ таолодан бошқанинг номини зикр қилишни ман этади ва бу ишни ҳаром деб эълон қилади.

Аҳли китоб (яҳудийлар ва насаролар) аслида тавҳидга ишонар эдилар. Аммо кейинчалик ораларига эски куфрнинг кирадиган тамоман покланмаган баъзи мушрикларнинг кириши билан айни мушриклик аломатлари уларди ҳам кўрина бошлади. Шундай бўлса ҳам Аллоҳ таоло аҳли китоб билан сиҳриятда (қиз олишда)рухсат этгани каби уларнинг озиқ-овқатларини ҳам изн берганди. Қуръони Қаримнинг охирги туширилган оятларида бирида шундай марҳамат қилинади:

"Бугун сизлар учун барча покиза нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилган кимсаларнинг таомлари сизлар учун ҳалолдир ва сизларнинг таомларингиз улар учун ҳалолдир" (Моида сураси-5).

Бу оятнинг қисқача тафсири: Бугун баҳийра, соиба, васийла ва ҳомий бўлишликдан қатъий назари пок бўлган ҳар нарса сизга ҳалол қилинди. Шу билан бирга аҳли китоб бўлган яҳудий ва насороларнинг таомлари ҳам (уларнинг асилларини кўзда тутган ҳолда) сиз учун ҳалолдир. Аллоҳ таоло буни ҳаром қилган эмас. Сизларнинг овқатингиз ҳам уларга ҳалолдир. Улар сўйган ёхуд овлаган ҳайвонлардан ейишингиз мумкин. Улар ҳам сиз сўйган ва овлаган ҳайвонлардан ея оладилар.

Ислом бу хусусда араб мушриклари билан муносабат масаласида қаттиқ ва қатъий, аҳли китобга эса юмшоқ бир йўл тутган. Чунки ваҳийга, пайғамбарликка ва умумиятла диннинг аслига ишонганлари учун аҳли китоб мўминларга яна ҳам яқиндир. Уларнинг емакларидан ейишлик, сиҳрият (улардан қиз олиш) билан ақроболик қилишнинг ва улар билан муносабатда бўлмоқликнинг кўп фойдалари ҳам бор. Чунки оримиздаги алоқалар мустаҳкамланиб борса, улар Ислом ҳақиқатини ва ахлоқини уни яшаган мусулмонлардан ўрганадилар ва динимизнинг ҳар маънода энг комил шакилда, энг пок фикр билан яшаган, ҳолда бутун ва бидъатлардан, нопок нарсаларнинг ва бутпарастларнинг одатларидан узоқ ўлароқ ўз динларининг асли эканлигини очиқча кўрадилар.

"Аҳли китобларнинг таомлари" ифодаси уларнинг ҳар турли таомларини ўз ичига олган кенг кўламли бир ифода бўлиб, улар сўйган ҳайвонлар, улар тайёрлаган таомлар ва ҳар турли ейишлик нарсалар (ўлимтик, қон чўчқа гўшти бундан мустасно) биз учун ҳалол ҳисобланади.

Шу ўринда мусулмонларни яқиндан қизиқтирган ва ҳар бир мусулмон билиши керак бўлган баъзи хусусларни эслатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир:

  1. ЧЕРКОВ ВА БАЙРАМЛАР УЧУН СЎЙИЛГАН ҲАЙВОНЛАР

Ҳайвонлар сўйилар экан аҳли китобдан бўлган кишининг Масиҳ, Азиз каби Аллоҳ таолодан бошқа бир исмни зикр этгани эшитилмаса унинг сўйгани ҳалолдир. Аммо бошқа бир номни зикр этгани эшитилса, у сўйган ҳайвонлар гўштини ейишлик ҳаром бўлади. Чунки бу ҳолат Аллоҳ таолодан бошқанинг номи зикр этилиб сўйилган ҳолдир.

Баъзи олимлар айтадиларки: Аллоҳ таоло уларнинг таомини бизга ҳалол қилган. Нима деганларини, нимани зикр қилганларини ҳам У ҳаммадан яхшироқ билади.

Каркос деб аталган бир черков учун сўйилиб унга бағишланган бир қўчқор тўғрисида Абу Дардога хабар бериб "ундан ейликми?", деб сўралганида у жавоб берди: "Аллоҳим ўзинг бағишла; улар аҳли китобдир. Уларнинг таоми бизга, бизники уларга ҳалолдир" деди ва ейишга изн берди.

Имом Молик эса аҳли китоб черков ва ҳавралар учун сўйилган ҳайвонлар ҳақидаги бир саволга шундай жавоб қилди: "У ҳаром эмас, аммо мен хуш кўрмайман".

Буни хуш кўрмаслиги, Аллоҳ таолодан бошқага атаб сўйилган бўлиши мумкинлигининг андишасидан ва тақводандир. Унинг Аллоҳдан бошқага атаб сўйилган деганда аҳли китоб ўз илоҳларига яқинлик ниятида сўйган ўзлари емаган ҳайвонларни назарда тутади.

Аммо сўйиб туриб еганлари эса уларнинг таомлари ҳисобланади. Аллоҳ таоло марҳамат килганидек: "Китоб берилганларнинг таоми сизларга ҳалодир" Шунинг учун ҳам Имом Молик уни ҳаром деб билмаган. (Бу фатво, Имом Моликнинг тақвоси ҳақида энг очиқ далиллардан биридир. Чунки, баъзиларнинг бугун қилаётганлари каби дарҳол ҳаром деб айтмаганлар, уни хуш кўрмайман дейишлик билан кифояланганлар. Бир-бирига қарама-қарши бўлган икки ифодани юқорида айтиб ўтилганидек бирлаштирганлар: Булардан биринчиси, Аллоҳдан бошқасининг номини олинишлиги... иккинчиси эса; аҳли китоб таоми хукмидир...)

II - ЭЛЕКТР ВА ШУНГА ЎХШАШ АСБОБЛАР БИЛАН СЎЙИЛГАН ҲАЙВОНЛАР

Билиниши керак бўлган энг муҳим масала шудир: Уларнинг сўйилиш шаклининг бизникидан бўлиши, яъни тамоқнинг кесилиши шартми?

Акисарият Ислом уламолари буни шарт деб биладилар. Моликий маҳабига мансуб бир жамоатнинг фатвосига кўра бу шарт эмас.

Моида сурасидаги оятнинг тафсирида Қози Ибн Арабий айтади: "Бу аҳли китобнинг ов ва таомларини Аллоҳ таоло пок, дея васф этганининг бир далилидир. Бу мутлақо ҳалолдир. Аллоҳ таолонинг буни такрор этишлиги: бутун шубҳаларни ўртадан кўтариш ва бузуқ тушунчадаги узундан - узоқ изоҳга сабаб бўлган эътирозларни йўқ этмак учундир. Товуқнинг бўйнини узиб пиширган насронийнинг бу товуқнинг ейилиши ва бизнинг уни олиб ейишлигимизнинг ҳукмини сўрадилар. Дедим- ки, ейилади, чунки у ўзининг, попларининг ва роҳибларининг таомидир. У ҳар қанча шаръий сўйилган саналмаса-да Аллоҳ таоло уларнинг таомини мутлақ суратда биз учун ҳалол қилгандир. Улар ўз динларида ҳалол кўрган нарсалар биз учун ҳам ҳалолдир. Аммо Аллоҳ таоло уларни ёлғонлаган нарсалар бундан мустаснодир. Уламоларимиз дейдиларки, улар қизларини завжа сифатида бизга бермоқдалар, улар билан муносабатларимиз ҳалол бўлади-ю, нима учун уларнинг сўйганларини емайлик? Ҳолбуки ҳаром ва ҳалол бўлишда таом жинсий муносабатдан кўра пастроқ мартабададир".

Бу Ибн Арабийнинг фикри. У бошқа бир ўринда эса шундай дейди: "Бўғиш ёки бошига уриш йўли билан сўйиш нияти бўлмай ўлдириб еган нарсалар ўлимтик ҳукмида ва ҳаромдир."Бу икки фикр орасида ҳеч бир зиддият йўқ. Бундан мақсад бизнинг шаръий сўйишимизга тўғри келмаса ҳам уларнинг сўйилган сифатида қабул қилган нарсалари ҳалолдир. Уларнинг сўйилган сифатида қабул қилмаган нарсалари эса бизга ҳам ҳаромдир. Шундай экан, сўйишликнинг муштарак маъноси шудир. Бу ерда ейилишини ҳалоллаштирмоқ нияти билан ҳайвоннинг руҳини чиқаришлик назарда тутилмокда.

Бу Моликий бўлган бир жамоатнинг фикри-қараши.

Юқоридаги мисоллардан келиб чиққан ҳолда аҳли китоб сўйган (хоҳ электр билан, хоҳ бошқа асбоб билан бўлсин) товуқ, сигир ва шунга ўхшаш ҳайвонларнинг гўшти ва консервалари хусусида айта оламизки, аҳли китоб буни сўйилган ва ҳалол деб билган экан (бу хусусдаги оятнинг умумий руҳига мос равишда) биз учун ҳам ҳалолдир.

Аммо коммунистик мамлакатлардан келган гўшт ва консерваларнинг ейишлик мутлақо жоиз эмас. Чунки улар аҳли китоб саналмайдилар, бутун динларни, Аллоҳ таолони ва У юборган бутун пайғамбарларни инкор қиладилар.

III - МАЖУСИЙЛАР (ОТАШПАРАСТЛАР) ВА УНГА ЎХШАШ ТОИФАДАГИЛАРНИНГ СЎЙГАН ҲАЙВОНЛАРИ

Мажусий (оташпарст)лар томонидан сўйилган ҳайвонлар ҳақида Ислом уламолари ихтилоф этганлар. Аксарият уламолар мажусийлар сўйган ҳайвонларни ейишликни ножоиз деб билиб даъқиқлаганлар. Чунки улар мушрикдирлар.

Баъзи олимлар эса ҳалол деб билганлар. Чунки пайғамбаримиз (с.а.в): "Аҳли китобга қандай муносабатда бўлсангиз уларга ҳам шундай муомала қилинг", деганлар.

Имом Бухорий ва бошқаларнинг ривоят қилишича Расулуллоҳ (с.а.в) Ҳожар мажусийлари келтирган жизияни қабул қилганлар.

Ибн Ҳазм бу хусусда шундай дейди: "Улар аҳли китобдир, шунинг учун ҳар ҳолда аҳли китоб ҳукмидадирлар".

Имом Абу Ҳанифанинг фикрига кўра, собиийлар (юлдузларга ибодат қилганлар) ҳам аҳли китобдан ҳисобланадилар.

БИР ҚОИДА: БИЛМАГАН НАРСАЛАРНИ СУРИШТИРМАСЛИК

Мусулмон киши билмаган нарсасини излашликка мажбур экас. Масалан: Ажабо, бу ҳайвонни қандай сўйган эканлар? Бутун шартларга амал қилишганмикан ёки йўқми? Сўйилаётганда Аллоҳ исми зикр қилиндими қилинмадими?, сингари саволлар билан шубҳага берилишнинг ҳожати йўқ. Чунки ёки фосиқ бўлса ҳам мусулмон ёхуд аҳли китобдан бир киши сўйган ҳайвоннинг гўштини ейишлик ҳалолдир.

Юқорида Имом Бухорий ривоят қилган бир ҳадисни эслатиб ўтган эдик: Бир гуруҳ мусулмонлар ўзларига гўшт келтирганини, аммо унинг устида Аллоҳ номи тилга олинганми, йўқми, буни билмаганларини Расулулоҳ (с.а.в)га билдирганларида пайғамбаримиз (с.а.в): "Сиз Аллоҳ таоло исмини зикр қилган ҳолда еяверинг" деганларини биламиз.

Уламолар мазкур ҳадис хусусида шундай деганлар: "Бу-бутун феъл ва ҳаракатларни сиҳҳат ва саломат ҳоллати доирасида қабул қилишликнинг далилидир. Бу масалада фасод ва бузғунчиликка доир бир далил мавжуд бўлса, у ҳолда аввалги ҳукмлар ўзгаради".

ОВ ВА ОВЧИЛИК

Араблар ва бошқа эски миллатларнинг кўпчилиги овчилик билан кун кечирар эдилар. Шу боис Қуръон ва Суннат овчиликка доир ҳукмларини эълон қилди, фиқҳ уламолари ҳам бу ҳукмлардан келиб чиққан ҳолда ўз қарашларини билдирдилар, қайси ов ҳалол, қайси ҳаром, мустаҳаб ёки вожиб эканини тадқиқ этдилар ва бу мавзуда китоблар ёздилар.

Шубҳасиз, уйда боқилмайдиган ва шунинг учун тутишни имкони бўлмаган гўшти лаззатли бир қанча қуш ва ҳайвонлар бор. Ислом уй ҳайвонларини сўйишликда шарт қилган баъзи хусусларни инсонларга қулайпик бўлсин деб бу ҳайвон ва қушлар учун шарт қилмаган. Аммо Ислом инсонларни исломий низом ва ҳам уни Испом ранги билан рангин қилмоқ мақсадида ов қилишликда баъзи шарт ва усулларни ўртага қўйгандир. Бу Шартларнинг баъзилари овчи билан, баъзилари ов билан баъзилари эса ов олатлари билан боғлиқ бўлган шартлардир.

Бу ҳукмлар қуруқпик ҳайвонлари ови ҳақидадир. Сув ҳайвонларининг овланиши ҳақида эса аввалги бўлимларда кўриб ўтганимиздек қай тарзда бўлишидан қатъий назар Аллоҳ таоло ҳалол ҳукмини берган:

"Денгиз (сув) ови ва унинг емишлари (яъни сизлар овламай ўзи соҳилига чиқиб қолган нарсалар) ҳалол қилинди" (Моида сураси-96).

ОВЧИГА АЛОҚАДОР БЎЛГАН ШАРТЛАР

Ҳайвонни сўяётган кишида мавжуд бўлиши керак барча шартлар овчида ҳам бўлиши шарт: Мусулмон, аҳли китоб ёхуд мажусий ва собиийларга ўхшаш аҳли китоб ҳукмида саналганлардан бўлгани каби...

Ислом энг аввал овчиларни юмшоқ қалбли ва шафқатли бўлишга чақиради. Масалан, ейиш ва фойдаланиш нияти бўлмай туриб ҳайвонларни ўлдиришдан инсонларни манъ этади. Насоий ва Ибн Ҳаббонлар ривоят қилган бир ҳадисда шундай дейилади: "Бир қушни бекордан-бекорга ўлдирганлари учун қиёмат кунида у қуш: "Ё Рабби, фалон киши фойдаланиш нияти бўлмай туриб мени бекорга ўлдирган" деб шикоят қилади".

Яна Насоий ривоят қилган ва Ҳаким саҳиҳ бир санадга таяниб айтган ҳадисда эса шундай дейилади: " Бир қушни ўлдириб туриб ҳаққини бермаган киши қиёмат кунида жавоб беради". Қуш ҳаққи нима, эй Расулуллоҳ? деб сўраганларида пайғамбар (с.а.в.) марҳамат қилдилар: "Қушни сўйиб, бошини кесиб ташлагандан сўнг унинг гўштини ейишдир".

Овчи амал қилиши керак бўлган иккинчи шарт эса ҳаж ёки умра учун иҳромга кирган бўлмаслигидир. Зеро, иҳром вақтида мусулмон ҳар жонзотга, ерда ёки кўкда мавжуд бўлган ҳар ҳайвон ва қушга меҳр ва шафқат билан муомалада бўлиши лозим. Ҳаттоки ов қўлининг остида ёки жуда яқинда бўлса ҳам Ислом тарбияси уни овлашлик ёки тутишликка рухсат бермайди.

Бу хусусда Аллоҳ таолонинг махсус амри мавжуд:

"Эй мўминлар, албатта, Аллоҳ ғойибда (кўрмай) туриб ўзидан қўрқадиган кишиларни билиш учун сизларни (ҳаж сафарида бўлган чоғингизда) кўл ва найзаларингиз етгудек овлар билан имтиҳон қилур. Мана шу (огоҳлантиришдан) кейин ким ҳаддидан ошса (иҳромда бўлган ҳолда ов овласа), унинг учун аламли азоб бордир. Эй мўминлар, иҳромда бўлган чоғингизда бирон овни ўлдирманг!" (Моида сураси-94-95).

"Ва модомики иҳромда экансизлар, сизларга қуруқлик ови ҳаром қилинди". (Моида сураси-96).

"Сизлар учун - иҳромда туриб ов овлашни ҳалол қилиб олмаган ҳолингизда..." (Моида сураси-1).

ОВ БИЛАН БОҒЛИҚ ШАРТЛАР

Ов қилинаётган ҳайвон тутилиб сўйилишининг имкони бўлмаган бир ҳайвон бўлиши керак. Акс ҳолда (яъни, тутилиб томоқ ёки бўйин қисмидан сўйилиши мумкин бўлган бир ҳайвон бўлса) уни ов йўли билан ўлдириш ножоиздир.

Қурол ёки ов итлари билан бир ҳайвон овланса ва ўлмай туриб, жонли ҳолатларда етиб олинса, у ҳолда бу ҳайвон одатдаги шаръий усулда сўйилиши шарт... У ҳайвонга жони чиқиб турганда етишиб олиб сўйилса мақсадга мувофиқ бўлади, аксинча, сўйилмай ўз ҳолига ташлаб ўлдирилса гуноҳ бўлади. Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ"ларидаги бир ҳадисда шундай дейилади: "Итни овнинг орқасидан қуйиб юбораётганда Аллоҳ таоло исмини зикр қил. Ит овни жонли ҳолатда келтирса дарҳол сўйиб ол..."

ОВ АСБОБЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ШАРТЛАР

Ов асбоблари икки қисмдир.

қисм. Моида сураси 94-оятида "қўл ва найзалирингиз етгудек..." иборасида ишора этилганидек найза, қилич, ўқ сингари ўткир асбоблар...

қисм. Тўрт оёқли йиртқич ҳайвонлардан ит ва борс,

йиртқич қушлардан эса бургут, лочин каби қўлга ўргатиш мумкин бўлган жониворлар. Бу хусусда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

"Айтинг: "Сизлар учун барча покиза нарсалар ва яна сизларнинг таълимингизни олган жониворларнинг (тутиб келтирган овлари) ҳалол қилинди" (Моида сураси-4).

ЎТКИР АСБОБЛАР ЁРДАМИДА ОВЛАШЛИК

Асбоблар билан қилинган овнинг икки шарти бор:

1. Асбоб оғирлиги билан эмас, кескирлиги билан ҳайвон вужудига ботиши керак...

Адий ибн Ҳотим Расулуллоҳ (с.а.в.)дан: "Мен овимни "меърод" деб аталган ўқ билан уриб тушураман, бунинг ҳукми қандай?" деб сўраганида шундай жавоб бердилар: "Меъроднинг отганингда агар вужудга кирса, ё , акс ҳолда эни билан тегиб, вужудини ёриб кирмаса ема!" (Бухорий, Муслим). (Меърод - ўртаси қалин ва эни билан бориб тегадиган, қаттиқ бир ўқ).

Бу ҳадиси шарифнинг ифодасига кўра, овда қўлланилган асбоб оғир бўлса ҳам вужудни ёриб кириши керак. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, тўппонча, милтиқ сингари ўтли куролларнинг ва ўқ сочмалари билан урилган овлар ҳам ҳалолдир. Зеро, бу ўқ найза, қилич, камон ўқидан ҳам кўра қувватли бир шаклда ҳайвон вужудига кириб боради.

Аммо Имом Аҳмад ривоят қилган "Милтиқ билан отилган ҳайвонларнинг фақат сўйилганини енглар" ҳадиси ва Имом Бухорий ривоят қилган "Милтиқ билан отилган ҳайвонлар бир жойига уриб ўлдирилган ҳайвонлар ҳукмидадир" мазмунидаги Ибн Умар (р.а.)нинг сўзлари юқоридаги фикримизга тескари бўлган бир ҳолатни келтириб чиқармоқда.

Шу ўринда бир нарсани унутмаслигимиз керакки, мазкур ҳадис ва Ибн Умарнинг сўзидаги милтиқдан мақсад, у даврларда лойдан ясалиб қуритилган ва ёйли қурол сифатида фойдаланилган бир асбоб бўлиб бугунги милтиқлардан бутунлай фарқ қилади.

Тош билан ов қилиш ҳам юқорида зикр қилинган ҳадисдаги милтиқ ҳукмидадир. Расулуллоҳ (с.а.в.)бундай овни тақиқлаганлар. Бухорий ва Муслим ривоятига кўра пайғамбаримиз (с.а.в.)шундай деганлар: "Тош на овга ярайди, на душманни яралашга. Бор йўғи тиш синдириб, кўз чиқариши мумкин".

2. Расулуллоҳ (с.а.в.) Адий ибн Ҳотимга ўргатганидек олатни отиш ва мўлжалга олиш вақтида Аллоҳ таоло исмининг тилга олиниши...

Бу хусусда пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг ҳадиси шарифлари асос сифатида қабул қилинган.

ИТ ВА БОШҚА ОВ ҲАЙВОНЛАРИ ХУСУСИДА

Агар ит ва шунга ўхшаш ҳайвонлар ёрдамида ов қилинса, баъзи шартлар мавжуд бўлиши керак:

а) Ов ҳайвонинг ўргатилган бўлиши...

б) Овни ўзи учун эмас, эгаси учун тутиб келиши...

в) Аллоҳ таоло исмини зикр қилган ҳолда қўйиб юборилиши...

г) Овнинг орқасидан қўйиб юборилган ҳайвон билан бошқа бирор ҳайвонининг бўлмаслиги...

Бу шартларнинг асли Қуръони Каримда очиқ бир шаклда билдирилгандир:

"(Эй Муҳаммад, мўминлар). Сиздан ўзлари учун нималар ҳалол қилинганини сўрайдилар. Айтинг: "Сизлар учун барча покиза нарсалар ва яна сизларнинг таълимингизни олган жониворларнинг (тутиб келтирган овлари) ҳалол қилинди. Бас, улар сизлар учун ушлаб келтирган нарсаларни еяверинглар ва (уларни овга қўйиб юбораётганларингда) Аллоҳнинг номини зикр қилинглар! Аллоҳдан кўрқинглар!" (Моида су- раси-4).

Ўргатишликнинг маъноси очиқдир. Яъни, ҳайвон эгасининг истаганидек ҳаракат қилиши, тутганини эгасига келтириб бериши, қўйиб юборилганда овнинг орқасидан ҳужум қилиши, овга озор бераётганини ҳис қилиши каби ҳолатлар ўргатилганликнинг далилларидир. Баъзи фақиҳлар орасида бу шартлар хусусида ихтилофлар бор. Аммо муҳими уларнинг кўпчилик томонидан қабул қилинган шартларга мос равишда ўргатилган бўлишлигидир.

Овни эгаси учун тутиб келишлигининг маъноси, ўзининг бу овдан бир тишлам ҳам емаслигидир.

Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу хусусдаги бир ҳадисларида марҳамат қиладилар: "Итни қўйиб юборганингда ит бу овдан бирор парча еса, сен ундан ема. Чунки ит уни ўз нафси учун тутган бўлади. Ҳужум қилганида овни ўлдирсаю, ўзи емаса, сен ундан е... Зеро, уни эгаси учун тутган саналади". (Аҳмад).

Итнинг ўргатилиши ва овни фақат эгаси учун тутиб келишидаги шартлар ҳикмати: заиф характерли кишиларнинг масхара қилишларига йўл кўймаслик учун йиртқич ҳайвонлардан ва итлардан ортиб қолган нарсаларни ейишликдан инсонни узоқлаштириб бу билан уларнинг шаънини ва қадрини улуғламоқликдир. Аммо ўргатилган ва овни фақат эгаси учун тутиб келган итнинг ҳолати худди овчи қўллаган ўқ ва найза кабидир.

Итни ов орқасидан қўйиб юбораётганда Аллоҳ таоло исмини зикр қилиниши худди ўқ отиш, найза санчиш ва қилич уриш вақтида Аллоҳ таолонинг исмини зикр этиш сингаридир.

"Бас, улар сизлар учун ушлаб келтирган нарсаларни еяверинглар ва (уларни овга қўйиб юбораётганларингда) Аллоҳнинг номини зикр қилинглар! Аллоҳдан қўрқинглар!" (Моида сураси - 4).

4. Овнинг орқасидан қўйиб юборилган итдан ташқари бошқа бир итнинг бўлмаслиги саҳиҳ ҳадислар бу хусусда иттифоқ ҳолидадир. Аллоҳ таоло исми зикр этилиб қўйиб юборилган итга бошқа бир ит ёрдам берса, у овни ейишлик ҳалол эмас.

Адий ибн Ҳотим Расулуллоҳ (с.а.в.) дан сўради: "Мен итимни қўйиб юборганимда бошқа бир итни унга қўшилган ҳолда кўраман. Овни қайси бири тутганини билмай қоламан..." Пайғамбаримиз (с.а.в.) дедиларки: "Уни ема... Чунки сен бошқанинг эмас, ўз итингнинг устига Аплоҳ таолонинг исмини зикр этдинг".

Ҳайвон қўйиб юборилаётган ёхуд олат отилаётган вақтда Аллоҳ таолонинг исмини зикр қилиш унутилса, гуноҳ йўкдир, чунки Аллоҳ таоло унутилган ва хато билан қилинган ишларнинг жавобгарлигидан бу умматни халос этгандир.

Шундай бўлиб қолган тақдирда сўйишликда бўлгани каби бу ҳолда ҳам уни ейишлик асносида Аллоҳ таолонинг номини зикр қилиш билан хато тузатилади.

Шаръий сўйишлик ҳақида сўз юритганимизда Аллоҳ таолонинг исмини зикр этишнинг ҳикматларини айтиб ўтган эдик. Ўша сўзлар бу ҳолатга ҳам тегишлидир.

ОВНИНГ ЎЛИК ҲОЛДА ТОПИЛИШИ

Баъзан овчи бир ҳайвонни отиб йўқотиб қўяди ва бир қанча вақтдан кейин ёки бир неча кундан кейин топиб олади. Бундай ҳолатларда ов баъзи шартлар билан ҳалол бўлади:

1. Сувга тушмаган бўлишлиги керак. Имом Бухорий ва Имом Муслим "Саҳиҳ"ларида қайд этилишича Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар:

"Ўқ отганингда овингни сувга тушмаган ҳолда топсанг, у сенга ҳалолдир. Акс ҳолда унинг сувдан ёки ўқдан ўлганлигини аниқ била олмайсан".

Овнинг ўлимига сабаб бўлаган бошқа бир олат нинг из бўлмаслиги керак.

Адий ибн Ҳотим айтадики: Ё Расулуллоҳ, дедим. Баъзан овимни овлайману, лекин иккинчи куни ўқим билан бирга топаман. Пайғамбар дедиларки: "Агар унда йиртқич бир ҳайвоннинг изини учратмасанг ва сенинг ўқинг уни ўлдирганлигига ҳукм этсанг, овинг ҳалолдир".

Ов ҳидланиб бузулиш даражасига етмаган бўлиши керак. Зеро, айниган гўштининг зарари у ёкда турсин, соғлом мижозли кишилар ундай гўштдан ҳазар қиладилар ва нафратланадилар.

"Саҳиҳ"и Муслимда ривоят қилинишича Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Саълаба ал-Ҳожийга шундай деганлар: "Ўқ узганингдан уч кун кейин овни айнимаган ҳолда топсанг, уни е".

ИЧКИЛИК

Ички, маст қилувчи спиртли моддалардир.

Ичкиликнинг ақл, вужуд, дин ва дунё устидаги зарарлари ҳақида гапириш ёки хотин, эркак ёхуд болалар каби оила аъзоларига нисбатан таҳликаларини изоҳлаш - маълум нарсанинг такрорлашдан бошқа нарса эмас. Руҳий, моддий ва аҳлоқий жиҳатдан ичкиликнинг жамият ва миллатларга бўлган қўрқинчли зарарлари ҳақида ҳам шуни айтиш мумкин.

Бу хусусда тадқиқотчиларнинг бирининг шу сўзларига бир қулоқ тутинг: "Инсон ҳаёти давомида ичкиликдан ҳам кўра ёмонроқ бир зарба еган эмас! Ичкилик сабабли вужуд хасталикларига учраган ёхуд телба бўлган... Ичкилик сабабли ўз жонига қасд қилган ёки бошқа бирини ўлдирган... Ичкилик сабабли асаб касалликларига тутилган ёки ошқозон, ичак касалликларидан шикоят қилган... Ичкилик сабабли инсоний қиёфасини йўқотган... Ичкилик сабабли алданиб ёки ўз ихтиёри билан бор-бурдини сотган... Охир-оқибат хор-зор бўлиб ўлиб кетган... Шунга ўхшаш бутун фалокатлар ичкилик туфайли содир бўлган... Бутун дунёдаги шифохоналарда тадқиқот ўтказилиб натижалари жаҳон жамоатчилигига эълон қилинса энди муҳаққақки тасвирлаб бўлмас даражадаги даҳшатли бир манзара ўртага чиққан бўлар эди.

Жоҳилият даврида ичкилик ичишлик ҳаддан ташқари кенг ёйилган эди, дастурхонлар ичкиликсиз ёйилмас эди. У давр инсонлари шунчалик ичкиликка берилган эдиларки, луғатларида ичкиликнинг юздан зиёд номи бор эди, шеърларида фақат ичкилик тўла дастурхон тасвирланар эди.

Ислом келиши билан юксак бир аҳлок дастури уларни тарбия қила бошлади ва босқичма-босқич ичкиликни ҳаром эканлигини тушунтириб борди. Масалан: Аввалига маст ҳолда намоз ўқишпикни манъ этди. Кейин зарарининг фойдасидан кўпроқ эканлигини билдирди ва ниҳоят, Аллоҳ таоло ҳар турли маст қилувчи ичкиликки қарши ўзининг сўнгги ва қатъий ояти каримасини нозил қилди:

"Эй мўминлар, ароқ (маст қиладиган ичкилик ичиш), қимор (ўйнаш), бутлар (яъни, уларга сиғиниш) ва чўплар (яъни, чўплар билан фолбинлик қилиш) шайтон амалидан бўлган ҳаром ишдир. Бас, нажот топишингиз учун уларнинг қар биридан узоқ бўлингиз! Ичкилик, қимор сабабли шайтон ўрталарингизда бузғу адоват солишни қамда сизларни Аллоқни зикр қилишдан ва намоз ўқишдан тўсишни истайди, холос! Энди тўхтарсизлар!" (Моида сураси -90- 91).

Бу икки ояти каримада Ҳақ таоло ичкилик ва қиморнинг ҳаром эканлигини очиқча билдиргандир. Зеро, уларни бутлар ва фол ўқлари билан биргаликда шайтоний сифатлар деб атаган. Чунки шайтоннинг иши ёмонлик ва мункирдир. Аллоҳ таоло инсонларни бундай ишлардан узоқ туришларини ва ҳазар қилишларини амр этиш билан, бунинг саодатга олиб борадиган бирдан-бир тўғри йўл эканлигини билдиргандир. Шунингдек, ичкилик ва қиморнинг ижтимоий зарарларидан инсонлар орасига гина ва адоват уруғларини сочишлигини, руҳий зарарларида эса: намоз ва Аллоҳ таолога зикр қилишдан тўсишлигини эслатиш билан Аллоҳ таоло мўминларни бундай шайтоний ишлардан воз кечишликка буюради. Мўминлар бу қатъий ва очиқ амрга "Воз кечдик, Аллоҳим! Воз кечдик, Аллоҳим!" деб жавоб берганлар".

Ҳақиқатан мўминлар мазкур оят нозил бўлгандан сўнг кишини ҳайратлантирадиган даражада ҳаракатлар қилганлар. Масалан: қўлида ичкилик тўла қадаҳи бўлган ва ҳатто уни ичаётган одам бу оятни эшитар-эшитмас қадаҳдан оғзини олиб, қолган қисмини дарҳол тўкиб ташлайди.

Дунёдаги мавжуд ҳукуматларнинг деярли барчаси ичкилик жамиятга зарар келтиришига ишонади. Баъзилари Америкадаги каби куч ва қонун йўли билан уни таъқиқлашга ҳаракат қиладилар. Лекин афсуски бу ишни бажара олмаганлар. Ислом эса ўзининг илк давридан бошлаб ичкиликка қарши курашган ва муваффақиятга эришган.

Черков мансублари ҳам ичкилик ҳақида насронийликнинг қарорлари хусусида ихтилоф қилганлар. Баъзилари Инжилнинг "Ичкиликнинг ози ошқозон учун зарарли эмас" ифодасини далил сифатида кўрсатадилар. Агар бу сўз тўғри бўлиб ичкиликнинг ози ошқозонга ҳақиқатан зарар қилмаган тақдирда ҳам ўша озидан ҳам ҳазар қилиш керак. Чунки ичкиликнинг ози аста секин инсонни кўп ичишликка етаклайди. Бир қадаҳ иккинчисини, иккинчи қадаҳ учинчисини бошлаб инсоннинг ҳалокатига сабаб бўлади. Аммо ичкилик хусусида Исломнинг амри очиқ ва қатъийдир.

МАСТ ҚИЛУВЧИ ҲАР БИР НАРСА ИЧКИЛИКДИР

Пайғамбаримиз (с.а.в.) ўз замонасида биринчи бўяиб ичкиликни ҳаром деб эълон қилар экан, унинг қайси моддадан тайёрланганига қарамаган, балки унинг сўнг таъсирига, яъни маст қилишлигига диққат этган. Инсонлар уни қайси ном билан атаса атасин, қандай моддадан тайёрланса тайёрлансин, маст қилувчи ҳар бир нарса ичкилик ҳукмидадир. (Шунга кўра пиво ва унинг каби ичкиликлар ҳам ҳаромдир)

Асал, тариқ, арпа каби моддаларнинг ачитишлик йўли билан ҳосил бўлган ичкилик ҳақида Расулуллоҳ (с.а.в.) дан сўралганда шундай жавоб берганлар:

"Маст қилувчи ҳар бир нарса ичкилиқдир. Ҳар қандай маст қилувчи ичкилик ҳаромдир" (Муслим).

Ҳазрати Умар (р.а.) эса пайғамбар (с.а.в.) нинг минбарларидан туриб бутун инсонларга "Ақлни кетказадиган ҳар бир нарса ичкилик" эканлигини эълон қилдилар (Бухорий, Муслим).

КЎПИ МАСТ ҚИЛУВЧИ НАРСАНИНГ ОЗИ

Ислом, ичилган ичкиликнинг оз ёхуд кўплигига қарамай қатъий "ҳаром" ҳукмини чиқарган.

Исломий ҳукм учун инсонларнинг бу йўлда биргина қадам қўйишларининг ўзи етарлидир. Зеро бу илк қадамдан сўнгра давоми бор ва ичкилик ботқоғига бир ботган киши орқасига қайта олмайди.

Бу хусусда пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: Кўпи маст қилган нарсанинг ози ҳам ҳаромдир". (Бу ҳадисга кўра, маст бўлмаган ҳолда ва эиёфатларда протокол имзолари асносида бир неча қултум ичкилик ичган кимсаларнинг бу ҳаракатлари Исломга зиддир ва қатъиян ҳаромдир.)

Мазкур ҳадисни Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Яна бу ровийлар келтирган бир ҳадиси шарифда айтиладики: "Бир қозони маст қилган нарсанинг бир ҳовучи ҳам ҳаромдир".

ИЧКИЛИК ТИЖОРАТИ

Ислом ичкилик ичишни ҳаром қилиш билан чекланиб қолмай, айни замонда унинг тижоратини ҳам ҳаром сифатида таъқиқлаган.

Ичкилик ишлаб чиқариш, ичкилик сотиладиган маконга эга бўлиш ва бундай бир жойда хизматчи бўлиб хизмат қилиш каби ҳолатлар мусулмон учун қатъиян ҳаромдир.

Шу боис Термизий ва Ибн Можа ишончли манбалардан келтирган ривоятларига қараганда бу нарсалар қаттиқ қораланади: "Пайғамбар (с.а.в.) ичкилик хусусида ўн кишини лаънатлаганлар: Ичкиликни сиққан, ўзи учун сиққан, ичган, ташиган, ўзи учун ташиган, ичирган, сотган, пулини еган, сотиб олган ва ўзи учун сотиб олган кишилар..."

Юқорида эслатганимиз Моида сурасининг ичкилик ҳақида ояти тушганида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дедилар: "Аллоҳ ичкиликни ҳаром қилди. Бу оятдан хабар топиб ёнида ичкилиги бўлган киши энди ундан ичмасин ва уни сотмасин" (Муслим).

Ровийнинг айтишича шундан сўнг барча мўминлар ёнларидаги бор ичкиликларини Мадина кўчаларига тўкдилар.

Ҳаромга олиб борадиган йўлларни тўсишлик учун Ислом мусулмонларнинг ичкилик тайёрланадиган жойларга (агар бу ҳакда аниқ далиллари бўлса) узум сотишларини ҳаром қилган. Бу хусусда пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қиладиларки: "Бир яҳудийга, насронийга, ҳатто мусулмон бўлса ҳам ароқ тайёрлайдиган бир кишига сотиш учун узумини сақлаб қўйганлар кўра била туриб оташни тишлаган бўладилар". (Табароний).

МУСУЛМОН АРОҚ ҲАДЯ ҚИЛМАЙДИ

Ароқни сотиб пулни ейишлик мусулмон киши учун ҳаром бўлганига кўра, яҳудий, насроний ёки бошқа бир ғайридинга уни бепул ҳадя қилишлик ҳам ҳаромдир. Мусулмонлар ичкилик ҳадя этиши ёхуд ўзига ичкилик ҳадя этилиши унинг шарафига ярашмайди. Чунки мусулмон киши покдир, пок нарсадан бошқани ҳадя қилмайди ва нопок нарсани қабул қилмайди.

Ривоят қилинадики, бир одам пайғамбар (с.а.в.) га ичига ароқ қуйиб тарқатиладиган бир хумни ҳадя қилмоқчи бўлди. Пайғамбар (с.а.в) ичкиликни Аллоҳ таоло ҳаром қилганлигини хабар берганларида у одам:

- Сотишим ҳам мумкин эмасми?, деди.

- "Ичилишини ҳаром қилган унинг сотилишини ҳам ҳаром қилгандир"

- Яҳудийга ҳадя қилсам бўлмайдими?

- "Уни ҳаром қилган яҳудийга ҳадя қилишликни ҳам ҳаром қилгандир".

- Ундай бўлса нима қилай?

- "Чўлга элтиб ташла", дедилар (Ҳумейди).

ИЧКИЛИК МАЖЛИСЛАРИДАН УЗОҚЛАШИШ

Шу тариқа мусулмон ичкилик мажлисларидан ва ароқ ичувчилар билан бирга ўтиришликдан узоқлашишга буюрилгандир. Ҳазрати Умар (р.а) айтадики:

"Пайғамбар (с.а.в) нинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган киши устида ароқ бўлган дастурхонда ўтирмасин".

Бу ҳадисни Имом Аҳмад ривоят этган. Айни маънодаги бир ҳадис Термизийнинг ривоятида ҳам мавжуд.

Мусулмоннинг вазифаси динга зид бўлган ҳар нарсани тузатиш, бунга кучи етмаган такдирда эса турган жойидан узоқлашишдир.

Ривоят қилинишича халифа Умар ибн Абдулазиз ароқ ичганларни ва ичмаса ҳам ароқ мажлисида ўтирганларни калтаклашга буюрган эди. Ва яна бир ривоятга кўра бир гуруҳ ароқхўрларни ҳузурига олиб келганларида уларни таёқ билан уришга буйруқ беради. Ораларида рўза тутган бир кишининг борлигини хабар берганларида эса: "Биринчи бўлиб ўшандан бошланглар. Магар бу ҳакда Аллоҳ таоло Қуръони Каримда нима деганини эшитмадингизми? Эшитмаган бўлсангиз эшитинг" деди ва шу оятни ўқиди:

"Ахир Аллоҳ сизларга Китобда: "Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини эшитгансизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар", деган сўзларни нозил қилган эди-ку?!" (Нисо сураси - 140).

ИЧКИЛИК ДАВО ЭМАС – ХАСТАЛИКДИР

Бутун бу мисоллар билан Ислом ичкиликка қарши курашишга, мусулмонларнинг ундан узоқлаштиришга, ароқ ичилган ёки бор бўлган ерга қадам босмасликка чақиради ва бу хусусда қатъий ҳукмлар эълон қилади.

Оз бўлса ҳам ичиш, сотиш, сотиб олиш, ҳадя этиш, сиқиш, дўконга ёки уйга келтириш, тўй ва базмларда дастурхонга қўйиш, мусулмон бўлмаган бир меҳмонга такдим қилиши ва ҳар қандай емак ичимликка аралаштириш каби хусусларда Ислом қатъий ҳукм чиқариш билан буларни мусулмонлар учун ҳаром қилган.

Шу ўринда аниқлик киритиш лозим бўлган бир хусус бор: У ҳам бўлса ичкиликнинг дори сифатида қўлланишидир. Бир киши ичкилик ҳақида пайғамбар (с.а.в)- дан сўради ва Аллоҳнинг расули (с.а.в) уни бу ишдан қайтарди. Шунда ҳалиги одам, ундан дори сифатида фойдаланаман деганда пайғамбаримиз (с.а.в) айтдилар: "У даво эмас, хасаталикдир". (Ибн Хиббон).

Яна Абу Довуд келтирган бир ривоятга кўра Расулуллоҳ (с.а.в) шундай марҳамат қилганлар: "Аллоҳ таоло касаллик билан бирга унинг давосини ҳам туширди. Ҳар касалликка бир даво яратди. Даволанинг, аммо ҳаром билан даволанманг".

Имом Бухорийнинг ривоят қилишича Ибн Масъуд маст қилгувчи нарсалар ҳақида шундай деган: "Аллоҳ таоло шифоларингизни сиз учун ҳаром қилинган нарсаларда қолдирган эмас".

Исломнинг ичкилик ва бошқа ҳаромлар билан даволашни таъқиқлаши ақлан ва мантиқан ғоятда тўғридир. Ибн ул-Қайюм айтганидек: "Бир нарсанинг ҳаром қилиниши ҳар йўл билан бўлса ҳам ундан узоқлашиб қочишлик учундир. У нарса даво сифатида қўллашликда ўша нарсани уйда сақлашликка ташвиқ этиш ҳисси мавжуддирки, бу исломий ҳукмларга зид бўлган бир ҳаракатдир.

...Нафслар унга майл этган бир нарса бўлган учун у билан даволанишнинг мубоҳ бўлиши бора-бора унинг шаҳват ва лаззат учун ичилишига сабаб бўлди. Бунинг устига фойдали ва дардларни кетгузгувчи эканига ишонилса аҳвол яна ҳам фожиали тус олади... Бу ҳаром дориларда кутилган шифодан кўра касаллик бор.

Ибн ул-Қайюм бу хусуснинг руҳий жиҳатига диққатни жалб қилиб айтадики: Доринг фойдали бўлиши учун қўллаган киши уни хуш кўриши, фойдалангани такдирда Аллоҳ таоло томонидан бу доридан фойда келишига ишониши керак. Ҳар бир кишига маълумки, ҳаром қилингани учун мусулмон киши ҳеч қачон ичкиликни хуш кўрмайди, баракоти ва фойдасига ишонмайди. Ҳатто мўмин киши қанчалик бақувват иймонга эга бўлса, у нарсадан шунчалик нафратланади, ҳазар қилади... Ундан макруҳроқ нарсани кўрмайди! Шундай бир ҳолатда мусулмон уни қўлласа даво эмас, аксинча дард бўлади. (Аҳмад, Муслим, Термизий).

Шу билан бирга, Исломда заруратнинг ҳам ўзига хос ҳукмлари бор. Масалан: ўз касбида моҳир ва динига қаттиқ боғланган мусулмон бир шифокор томонидан инсон ҳаётини хавф остида қолдирган бир касалликнинг давоси учун ичкилик ёки ичкилик аралашган бир дори тавсия этилса ва бунинг ўрнини боса оладиган бошқа дори бўлмаса (бундай бўлишига ишонмайман) у ҳолда енгилликни таъмин этиш ва қийинчиликларни кетказиш қоидаларига таянган Ислом шариати беморни бу мушкул ҳолатдан қутқариш учун мазкур дорини қўллашни манъ этмайди.

"Бас, ким золим ва тажовузкор бўлмаган ҳолда музтар бўлиб қолса (масалан, очликдан ўлмаслик учун у нарсаларни ейиш билан гуноҳкор бўлмас). Зеро, Парвардигорингиз мағфиратли, меҳрибондир". (Анъом сураси-145).

НАРКОТИК МОДДАЛАР

"Ақлни тўсадиган ҳар нарсага хамр (ичкилик) дейилади. Бу ҳазрати Умар (р.а.) ичкиликнинг маъносини чегараламоқ ва бу хусусдаги саволлар ва шубҳаларни ўртадан кўтариш учун пайғамбар (с.а.в) минбаридан туриб айтган бир очиқ ифодадир. Шу ўринда, инсон ақлини кетказадиган ва инсонни бошқа маҳлуқлардан ажратиб турган энг олий хусусиятидан узоқпаштирадиган ҳар қандай нарса ичкилик мақомида бўлиб, қатъиян ҳаромдир. Аллоҳ таоло ва Расули уни қиёматга қадар ҳаром қилгандир.

Шунингдек, биз наркотик деб атаган - наша, афюн, героин каби инсонни ақлдан оздирадиган моддалар учун ҳам ҳукм айни ҳукмдир. Бу моддалар таъсирини уни қўллаб кўрганлар жуда яхши билишади. Бутун воқеа ва ишларда ақлнинг ҳукмини ўзгартириб юборадиган бу заҳри қотил инсонга яқинни узоқ, узоқни яқин қилиб кўрсатади, уни ҳақиқий дунёнинг мавжуд бўлмаган хаёлий дунёга учириб кетади. Бу модцалардан фойдалан- ган кишилар ғояси ана шу. Ўзларини, динларини ва дунёларини унутиб хаёл водийларида сайр қилиб юриш учун қўллайдилар .

Бунинг устига наркотиклар вужудларни, асабларни бўшаштириб, соғлиқни издан чиқаради, нафсни чиритади, ахлоқни бузади, иродани йўқ қилади, вазифа шуурини заифлаштиради ва шу тариқа унга мубтало бўлганларни жамиятда паразитга айлантиради.

Ҳа, унинг касофати бу билан чекланиб қолмайди, у кишиларнинг бор-йўқ молу дунёсидан жудо қилиб оилаларни, миллатларни, жамиятларни паришон этади. Наркотик балосига чалинганлар аҳли аёлларининг, фарзандларининг ризқини қийиб, баъзилари эса бор-будурини совуриб, ҳеч нарса тополмай қолганда ўғрилик, қотиллик, зино каби ҳаром йўлларга кириб топган ҳаром пулларига у заҳри қотилни олиб ўзларини ҳам, жамиятни ҳам заҳарлайдилар.

"Ҳаром қилишликнинг ҳукми бир нарсанинг ёмон ва зарарли бўлиши билан белгиланади", десак хато қилмаган бўламиз. Зеро, руҳий, ахлоқий, тиббий, ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан зарарли бўлган бу нарсаларнинг ҳаром бўлиши, шубҳасиз, табиийдир.

Бунинг ҳаромлиги ҳақида, бу зарарли нарсалар содир бўлган вақтдаги Ислом фуқоҳолари "ижмоъ" ҳукмини берганлар. Булардан Шайх ул-Ислом Ибн Таймиййа айтадики: "Ҳаш ҳаш ўти маст қилса ҳам, қилмаса ҳам ҳаромдир... Гуноҳкорлар нашъа завқ бергани учун уни қўллайдилар... Бу айни пайтда маст қилувчи ичкилик билан баробардир. Ичкилик душманликларни қўзғатади, бу эса бўшангликка, зиллатга, мижоз ва ақлнинг бузилишига, шаҳватнинг авж олишига ва ичкиликдан фарқли ўлароқ кишилардаги рашк қилиш туйғусининг йўқолишига сабаб бўлади. Шу боис бундан оз ёки кўп қўллаш жазоси ичкилик ичишнинг жазоси кабидир. (У ҳам бўлса 80 ё 40 даррадир)". ("АЛ-Фатаво" Ибн Таймиййа, 4-жилд., 262-с.).

Бу ҳолда наркотик моддалар қуллаганнинг ҳолати, худди ичкилик ичган киши кабидир. Ҳатто баъзи ҳолатларда янада ёмонрокдир. Шунинг учун ҳам икковининг жазоси бир хилдир. "Ислом шариатининг қоидасига кўра ичкилик, зино ва шунга ўхшаган нафс орзу қилган ҳаромларнинг жазоси: ҳад-дарра уришдир. Ўлимтик каби нафс орзу қилмайдиган ҳаромларнинг жазоси эса: озорлашдир. Наркотик моддалар эса, қўллаган тарафидан орзу қилинади ва осонликча ундан воз кечмайдилар. Қуръони Карим ва суннатда бунинг қўллаганлар ҳақидаги далиллар, бошқа ҳаромларнинг қилганлар ҳақидаги далиллар кабидир". ("Зод-ул Маод , Ибн Қаиюм. ал-Жавзий жилд: 3, сҳ. 115-116).

ЗАРАРЛИ ҲАР ҚАНДАЙ НАРСАНИ ЕБ, ИЧИШЛИК ХАРОМДИР

Ислом шариатида собит бўлган умумий бир қоида бор. Мусулмон киши еб, ичишликда заҳар ва шунга ўхшаш тез ёки аста-секин таъсир қилиб ҳалок қиладиган, руҳ ва баданга зарар берадиган моддалар мавжуд бўлган нарсалардан истеъфода этмалиги керак, аксинча, улардан узоқ туриши ва ҳазар қилиши лозим. Чунки, мусулмон ўз ўзининг мулки эмас, балки ўз динининг ва умматининг мулки ҳисобланади. Унинг ҳаёти, саломатлиги, моли ва Аллоҳ таоло унга инъом этган бутун неъматлар бир омонатдир. Бу хусусда ҳаддан ошишлик жоиз эмас. Аллоҳ таоло шундаи деиди:

"Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг! Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган зотдир" (Нисо сураси-29).

"Ўзингизни ҳалокатга ташламанг!" (Бақара сураси-19).

Пайғамбаримиз (с.а.в.) эса зарар хусусида: Исломда зарар бериш ва қарши тарафдан зарар кўриш йўқдир - деб марҳамат қилганлар. (Аҳмад, Ибн Можа)

Юқоридаги ҳукмларга асосан айта оламизки, ўнлаб илмий ва амалий далиллар билан исботланган сигарет ҳам ҳаромдир. Хусусан бир табиб томонидан маълум бир кишига сигаретнинг зарарли эканлиги айтилиб, унга чекиш таъқиқлаб кўйилган ҳолда у кишининг чекишда давом этишлиги мутлақо ҳаром ҳисобланади. Тиббий жиҳатдан зарари исботланмаган бўлса ҳам, дин ва дунёга фойдаси бўлмаган бир нарсага маблағ сарФ этишлик жоиз эмас. Имом Бухорийнинг ривоятига кўра Расулуллоҳ (с.а.в.) молни фойдасиз ерга сарф қилишни таъқиқлаганлар. Хоссатан сигаретга сарфланган- маблағга ўзи ва фарзандларининг эҳтиёжи бўла туриб сигарет сотиб олишлик минг чандон ножоиздир.

Шайх Юсуф Қаразовий, Исломда ҳалол ва ҳаром китобидан

Абу Муслим тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.