Гематогенни 19-аср охирида Швейцарияда ихтиро қилишган. У йирик шохли ҳайвон қони ва тухум сарғоғи қўшилмасидан тайёрланган бўлиб, аввал суюқ шаклда озуқа қўшимчаси сифатида ишлаб чиқарилган. Кейинчалик ишлаб чиқарувчилар уни истеъмол қилиш учун қулайроқ қилиш мақсадида, ҳозирги каби қотган шаклда чиқара бошлашди.
Ҳозирги вақтда гематоген – бу асосан йирик шохли ҳайвон қонидан олинади. Аммо гематоген қопламасида «қон» деган сўзни ҳеч қачон учратмайсиз. Қопламада «тағамлик альбумин» деган ном билан фақат қон оқсиллари ёзилади. Шунингдек, гематоген таркибига ҳайвон ёғлари қўшилади. Чунки гематоген таркибидаги қўшимчалар фақат ёғда эрийди.
Гематогеннинг 5% и қон (тағамлик альбумин), 30% и шакар қўшилган қуюқ сут, шунингдек, унинг таъмини яхшилаш учун худди шу миқдорда крахмал, ванилин, аскорбин кислотаси, асал ва қумшакар қўшилади. Яъни аслида, гематоген – бу катта қисми шакардан иборат бўлган озуқа ширинлиги.
Нима учун гематогенни истеъмол қилмаслик керак:
1. Биринчидан, гематоген таркиби оз миқдорда бўлса ҳам, қондан иборат бўлгани учун истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки Қуръонда «Қон, ўлик ҳайвон ва чўчқа гўшти сизларга ҳаром қилинди» (Маида сураси, 3-оят) деб аниқ кўрсатилган.
2. Иккинчидан, гематоген таркибида ҳайвон ёғи мавжуд. Бу қандай ҳайвон ёғи? Шариатда рухсат этилган ҳайвон ёғими ёки чўчқа ёғими, ёки ўлик ҳайвон ёғими, бу ноаниқ.
Шунинг учун таркибида қон ва бошқа шубҳали қўшимчалар бўлмаган маҳсулотларни истеъмол қилишни тавсия этамиз. Ва ҳар қандай фармацевтик маҳсулотни истеъмол қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиб, зарур таҳлилларни ўтказиш керак.
Абу Муслим тайёрлади
|