Бугунги кунда озиқ-овқат саноати турли ингредиентлардан фойдаланиб, овқатнинг сифатига таъсир этишга, сақланиш муддатини узайтиришга ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга ҳаракат қилмоқда. Бу мақолада кондитерлик маҳсулотларда кўпинча учрайдиган шубҳали ва ҳаром қўшилмаларга назар ташлаймиз:
Глицерин (E422) Глицерин кондитерлик маҳсулотларда намликни сақлаш агент сифатида фойдаланилади. У ўсимлик ёки ҳайвон манбаларида олинган бўлиши мумкин. Агар глицериннинг олиниш манбаси аниқ кўрсатилмаган бўлса, у шубҳали ҳисобланади. Ҳайвон манбаларида олинган глицерин чўчқа ёғидан ва шариатга мувофиқ сўйилмаган ҳайвондан олинган бўлса, у ҳаром ҳисобланади. Агар ўсимликдан олинган бўлса — рухсат этилган.
Желатин (E441) Желатин желе, мармелад, пастила ва бошқа кондитерлик маҳсулотларда қўшувчи ва мустаҳкамлаuvchi сифатида кенг фойдаланилади. У ҳайвонлар сутлари ва териларидан олинади, кўпинча чўчқадан. Доңыздан олинган желатин ҳаром, албатта, сиҳир ёки бошқа рухсат этилган ҳайвонлардан олинган желатин халол бўлиши учун улар шариат талабларига мувофиқ сўйилиши керак. Шунинг учун желатин манбасини аниқлаш ва текшириш керак.
Лецитин (E322) Лецитин эмульгатор сифатида фойдаланилади ва маҳсулотларнинг бир хиллигини таъминлайди. У кўпинча соядан ёки кунбоз тухумидан олинади. Бундай лецитинга рухсат этилган. Аммо, ҳайвонлардан олинган лецитин ҳам учрайди. Агар лецитиннинг қайдан, қандай ҳайвондан (чўчқа/шариатга мувофиқ сўйилган/сўйилмаган) олингани аниқ бўлмаса, у шубҳали ингредиентлар қаторига киради.
Кармин (E120) Кармин қизил рангли пигмент сифатида фойдаланилади ва кондитерлик маҳсулотларда кўпинча учрайди. У кошениль ҳашаротларидан олинади. Исламда ҳашаротларнинг кўпчилиги ҳаром ҳисоблангани учун кармин ҳам ҳаром ингредиентлар қаторига киради. Карминдан фойдаланилган маҳсулотлардан эҳтиёткор бўлиш керак.
Моно ва диглицеридлар (E471) Бу қўшилмалар кўпинча эмульгаторлар сифатида фойдаланилади. Уларни ҳайвон ёки ўсимлик ёғларидан олиш мумкин. Агар ҳайвон тектес ёғлар, махсус чўчқа ёғи фойдаланилса, бу қўшилма ҳаром ҳисобланади. Бу қўшилманинг манбасини аниқлаш муҳим, чунки у кўпинча олиниш манбаси аниқ бўлмайди.
Спирт Спирт баъзи кондитерлик маҳсулотларда таъмни кучайтириш ёки консервант сифатида фойдаланилади. Шоколад, десертлар ва бошқа татлилар ичида спирт бўлиши мумкин. Диний бошқарма томонидан қабул қилинган пәтуасида: Таомга қўшилган спиртнинг таркиби ўзгармаса, бундай овқатларни, татлиларни истеъмол қилиш мумкин эмас; Таом таркибидаги спирт таркибининг ўзгариш-ўзгармаса, лаборатория мутахассисларининг кўрсатмаси асосида аниқланади.
Стеарин кислотаси (E570) Стеарин кислотаси ҳайвон ёки ўсимлик ёғларидан олинади ва кўпинча кондитерлик маҳсулотларда эмульгатор сифатида фойдаланилади. Агар у ҳайвон тектес бўлса, чўчқа ёғи бўлиши мумкин. Бундай ҳолда бу қўшилма ҳаром деб ҳисобланади.
Хушбўй ҳидлар Хушбўй ҳидлар табиий ва синтетик бўлиши мумкин. Табиий хушбўй ҳидлар ҳайвон тектес шикозатлардан ясалиши мумкин, баъзилари эса алкоголь асосида эритилади. Алкоголь асосида ясалган хушбўй ҳидлар ҳам ҳаром деб ҳисобланади, шунинг учун бу қўшилманинг қайдан олинганини текшириш муҳим.
Чўчқа ёғи Баъзи кондитерлик маҳсулотларда, айниқса бәлишлар ва тортларда, ёғлар фойдаланилиши мумкин. Агар улар чўчқа ёғидан ясалса, у ҳаром бўлади. Маҳсулотнинг таркибидаги ёғнинг қайдан олинганини текшириш жуда муҳим.
Абу Муслим қозоқчадан тайёрлади
|