Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Жоҳил киши ҳалол йўқ, унга бориш йўли тўсилган, деб ўйлайди. (Унинг наздида) яхши (ҳалол) нарсадан чучук сув ва ўлик ерда ўсадиган ўтдан бошқа нарса қолмаган. Ундан бошқасини оддий одамлар қўли ифлос қилган ва бузуқ муомала бузиб юборган!
Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Жоҳил киши ҳалол йўқ, унга бориш йўли тўсилган, деб ўйлайди. (Унинг наздида) яхши (ҳалол) нарсадан чучук сув ва ўлик ерда ўсадиган ўтдан бошқа нарса қолмаган. Ундан бошқасини оддий одамлар қўли ифлос қилган ва бузуқ муомала бузиб юборган! Бундай эмас. Балки Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очик-ойдиндир. Иккиси ўртасида шубҳали ишлар бор”, деганлар. Бу уч нарса ҳолатлар ўзгарсада, доим бирга бўлади. Йўқолган нарса эса ҳалолни ва унга қандай етиб боришни билишдир”(Имом Ғаззолий. Иҳё. 5-20. Муновий. Файзул Қодийр. 3/424-425.). Мен ҳам бу уч нарса ҳамон мавжуд, лекин ҳаром камаяди ва кўпаяди, дейман. Замонамизда дин заифлиги, унда фиқҳ (уни теран тушуниш) камлиги ва инсонларнинг аксар муомалаларида рибо ва бошқа ҳаром муомалаларнинг тарқалиб кетгани туфайли ҳаром кўпайиб кетган. Аллоҳ Ўзи ёрдам берувчидир. Ҳаром молнинг тарқалиши уни сотиб олмаслик ва емасликни лозим қилмайди Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ “Иҳё” китобида шундай деган: “Ким дунё молига бир бўлак ҳаром аралашганини билса, сотиб олмаслик ва емаслик лозим бўлмайди. Чунки бу ҳараж (мушкуллик)дир. Дунёда эса ҳараж йўқ. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида бир қалқон ўғирлангани ва бир киши ўлжадан хиёнат қилиб аба (пальто кўринишидаги жунли кийим) олгани маълум бўлса, ҳеч ким дунёда қалқон ва аба сотувидан ман қилинмайди, шунингдек барча ўғирланган нарса ҳам. Агар одамларнинг барчаси гуноҳлардан сақланган бўлса, дунё ёппасига ҳаромдан узилади. Лекин бу амримаҳол ишдир. Агар бу нарса бутун дунё бўйича шарт қилинмаса, бир юрт (ёки шаҳар)да шарт қилинмайди. (Гуноҳ, ҳаромдан холи бўлиш) маълум бир мидордаги (чегараланган) гуруҳлар ўртасида бўлади. Бундан четланиш (дунёда қайсидир ҳаром нарса аралашган деб барча нарсадан воз кечиш) васвасага берилганларнинг “парҳезкорлиги” саналади. Чунки бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳам, саҳобаларнинг бирортасидан ҳам нақл қилинмаган. Бунга вафо (амал) қилиш на бирор халқда ва на бирор даврда тасаввур қилинмайди”. Юқоридаги ҳадис Имом Бухорий, Аҳмад, Муслим, Абу Довуд, Насоий, Термизий, Ибн Можа ва бошқаларнинг Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиснинг бир қисмидир. Зикр қилинган лафз Имом Термизийга тегишли. “Уни тарк қилиш, олишдан яхшироқдир” жумласи муаллифга тегишли экани кўринади. Имом Термизий ривоятининг давоми шундай: “Иккисининг ўртасида эса, шубҳали бўлган нарсалар ҳам бор. Кўпчилик ҳалолданми ёки ҳаромдан эканини билмайди. Бас, кимки уларни тарк ҳилса, динини ҳам, номус-обрўсини ҳам покиза асраб ҳолади. Ким улардан бирор нарсага воҳеъ бўлса, ҳаромга воҳеъ бўлиши мумкин. Бунинг мисоли бировнинг курғони атрофида сурувни ўтлатиб юрган чўпонга ўхшайди. У кўйларининг бехосдан ўша ҳўрғонга ҳам кириб кетишидан омонда бўлмагани сингари, шубҳали нарсалардан ўзини эҳтиёт ҳилмаган киши кейинчалик ҳаромга ҳам аралашиб қолади. Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшонинг кўрғони бўлади. Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг кўрғони Унинг ҳаром ҳилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт борки, агар у соғлом бўлса, бутун жасад соғ-саломат бўлади. Агар у айниса, жасаднинг ҳолган қисми ҳам бузилади. Огоҳ бўлинг, у парча гўшт ҳалбдир”.
Ҳорис Муҳосибийнинг "Рисолатул мустаршидийн" китобидан |