Хабарлар
PDF Печат E-mail
Ҳалол ва ҳаром қилиш ҳаққи ёлғиз Аллоҳ таолога оиддир

Иккинчи асос шундан иборат: "Ислом ҳалол ва ҳаром қилиш ҳуқуқини чегаралаб, халқ назарида ва Аллоҳ таолонинг хузурида даражалари қандай бўлишлигидан қатъий назар бу хукуқни инсонларга бермаган, балки, уни ёлғиз Аллоҳ таолонинг хаққи сифатила қабул қилингандир..." Бу нарса хусусида ҳаром ҳукмини чиқаришга инсонлардан хеч кимнинг хаққи йўқ на шоху султонларнинг, на яхудийларнинг ва на-да насроний попларнинг.
Бир нарсани ҳаром қилишга ҳукм берган кимса, Аллоҳ таолонинг хаққини ихлол қилган ва ёлғиз Унга оид бўлган бу ҳукмда хаддидан ошган хисобланади. Бундайларнинг чиқарган ҳукмларини қабул қилиб, шунга кўра иш тутганлар эса уларни Аллоҳ таолога шерик қилган ва оқибатда кофир бўлган саналадилар.
"Балки улар (Макка мушриклари) учун (куфр ва ширк каби) Аллоҳ буюрмаган кимсаларми - "дин"ни уларга шариат крлиб берган шериклари - бутлари бордир?!..." (Шўро сураси-21).
Қуръони Карим хам ҳалол ва ҳаром ҳукмини хахам ва попларнинг кўлига топширган ахли китоб (яҳудийлар ва насоролар) хақида бизга хабар беради.
Аллоҳ таоло бу хусусда шундай мархамат қилади: "Улар Аллоҳни кўйиб ўзларининг донишмандларини ва роҳибларини хамда Масиҳ бинни Марямни Парвардигор деб билдилар. Ҳолбуки, фақат ягона Аллоҳга бандалик килишга маъмур (буюрилган) эдилар. Ҳеч илоҳ йўқ, фақат Унинг Узи бордир. У зот уларнинг ширкларидан покдир". (Тавба сураси-31).
Бир куни Адий ибн Ҳотим (у Исломдан аввал насронии эди) Расулуллоҳ саллаллоҳу алаихи вассаломнинг ҳузурига келиб, у кишидан мазкур оятни эшитганида айтдики: "Эй Расулуллоҳ саллаллоҳу алайқи вассалом, улар - насронийлар ва яҳудийлар ҳаҳам ва попларга ибодат қилмайдилар-ку, Расулуллоҳ саллаллозҳу алайҳи вассалом унга шундай жавоб қиладилар: "Ҳа, улар ҳалолни ҳаром, ҳаромни эса ҳалол қилиб олдилар. Насронийлар ҳам уларга эргашдилар. Ана шу уларнинг бир- бирига ибодатларидир. (Имом Термизий)
Бошқа бир ривоятда эса пайғамбаримиз саллаллоҳу алайхи вассалом мазкур оятнинг тафсирида шундай деганлар: "Улар гўё бир-бирларига ибодат этмаётгандек кўринадир. Аммо ҳаҳам ва поплар ҳалолни ҳаромни эса ҳалол қилганларида, улар буни қабул этар ва шунга кўра иш тутар эдилар".
Бугун хам насронийлар иддао қиладиларки, гўё Ийсо (а.с) самога кўтарилаётган найтда ўз талабларига ҳалол ёки ҳаром қилиш ишини берган эмиш. Масалан, Матта Инжилининг 18-жумласида айтадики: "Сизга хақиқатни гапираман, Сиз ерга асосли деб билганингиз хар нарса мутлақо самога боғликдир. Ерда ҳалол қилган хар нарсангиз самода хам ҳалол қилингандир". (Бу холат насронийларнинг ўз динларини қай даражада бузганликларини кўрсатиб турибди).
Қуръони Карим, шунингдек, Аллоҳ таолонинг изни бўлмай туриб, ўз хавои нафсларига кўра ҳалол ва ҳаром хусусида ўзларича ҳукм чиқарган мушриклар хақида хам хабар келтиради: "Айтинг: "Хабар берингизчи (эй мушриклар), Аллоҳ сизлар учун нозил килган ризқу рўзнинг (айримларини) ҳаром, (айримларини) ҳалол килиб олдингиз". (Юнус сураси-59).
"Аллоҳ шаънига ёлғон тўкиш учун (яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни гапириб: "Бу ҳалол, бу ҳаром", деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўкийдиган кимсалар хеч нажот топмаслар". (Наҳл сураси-116). Мазкур ояти карима ва хадиси шарифлардан Ислом хуқуқчилари шундай хулоса қилганларки, ҳалол ва ҳаром қилиш хаққи ёлғиз Аллоҳ таолога оиддир. Бу борада фақиҳларнинг вазифаси эса фақат кишиларни ҳалол ва ҳаром хусусида таблиғ қилишдан иборат.
"Аллоҳнинг номи зикр килинган нарсалардан нима учун емас экансизлар?! Ахир У сизларга ҳаром килинган нарсаларни муфассал баён килган-ку. Магар музтар бўлиб колган холингиздагина (у нарсалардан ейишингиз мумкин). Шубҳасиз, кўп (кишилар) ўз хою хаваслари билан билмаган холларида (ўзларини) йўлдан оздирурлар. Албатта, Парвардигорингиз бундай тажовузкор кимсаларни жуда яхши билгувчидир". (Анъом сураси-119).
Уларнинг иши диний ҳукмлар келтириш эмас. Улар (мужтахид ва имомлик сифатига эга бўлсалар-да) фатво беришдан тийиладилар ҳалол ва ҳаром хусусида хатога йўл қўймаслик учун жуда эхтиёткорлик билан иш тутадилар.
Имом Шофиий хазратлари "Ал-Умм" номли китобларида хазрати Абу Ҳанифанинг талабаси, дўсти қози Абу Юсуфдан ривоят қиладиларки: "Илм аҳлидан бўлган устозларимни кўрдимки, улар фатво беришни ёқтирмас эдилар. Улар тафсирсиз холда Қурони Каримдан очиқ бир далилга суянмасдан бу ҳалол, бу ҳаром дейишдан тийилар эдилар".
Ибн ас-Соиб тобеинларнинг энг машҳурларидан саналган Роббий ибн Ҳайсамнинг шундай деганини ривоят қилади: "Аллоҳ таоло шуни ҳалол қилган, бунга рухсат берган" қабилида фатво беришдан сақланинг. Зеро, бундай фатво берган кишига Аллоҳ таоло: "Мен буни ҳалол қилмадим ва бунга рухсат бермадим, дейди. Ёхуд бир киши Аллоҳ буни ҳаром қилган деган бир пайтда Аллоҳ таоло дейдики: "Ёлғон айтдингиз. Мен буни ҳаром қилмадим ва нахий этмадим". Дўстларимизнинг баъзиларининг тушунчаларича Куфадаги тобеинларнинг буюкларидан саналган Иброхим Наҳоий ҳалол ва ҳаром хусусидаги саволларга: "Бу макруҳдир, бу зарарлидир" қабилида жавоб берганлар. Бу ҳалол, бу ҳаром дея ҳукм чиқаришни ғоятда масъулиятли бир нарса деб билганлар. ("Ал-Умм" асари, 7-ж. 317-с.).
Шунингдек, Ибн Мафлих ривоят қиладики, шайхул- Ислом Ибн Таймиййа шундай дейди: Салаф ҳаром эканлиги аниқ далиллар билан маълум бўлмаган бир нарсага ҳаром тамғасини урмас эдилар. Имом Ахмад ибн Ҳанбал эса ўзидан сўралган масалаларда "нафратланаман, ёқтирмайман, севмайман, хуш кўрмайман" қабилида жавоб берар эди. Бунга ўхшаш Имом Молик, Имом Абу Ҳанифа ва имомлардан кўплаб ривоятлар мавжуд.

Шайх Юсуф Қаразовий, роҳимаҳуллоҳнинг
"Исломда Ҳалол ва Ҳаром" китобидан
Абу Муслим тайёрлаган

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.