Хабарлар
PDF Печат E-mail
Чўчқа гўшти очиқчасига хавфли, шунинг учун у ҳаром қилинган

Чўчқа барча санитария-гигиена меъёрларига риоя қилган ҳолда энг қулай шароитда чўчқа боқилган бўлса ҳам, барибир унинг гўшти ейишга рухсат этилмайди ва бу тақиққа риоя қилиш ҳар бир мусулмоннинг бурчи бўлиб қолаверди.
Маълумки, кўплаб диний кўрсатмалар чўчқа гўштини истеъмол қилишни тақиқлайди. Яҳудийлар Тавроти ва насронийлар "Мусонинг учинчи китоби" га кўра, чўчқа гўшти "нопок", чунки чўчқа "кавш қайтармайди". Қуръон матнида чўчқа гўштини истеъмол қилиш камида тўрт марта қораланади. Бу тақиқнинг бевосита сабаби номланмаган, аммо кўпчилик мусулмонлар чўчқа кўплаб касалликларнинг ташувчиси эканлигига ишонишади.

Муқаддас матнлар ҳақлиги

Гарчи фан ва дин камдан-кам умумий нуқталарга эга бўлсада, қатор динларнинг чўчқа гўштига салбий муносабати кўплаб илмий асосларга эга.
Чўчқалар деярли ҳамма нарсани ейдиган ифлос, нопок ҳайвонлардир: чириган озиқ-овқат, сийдик ва нажасдан тортиб ириётган, пашша личинкаларига тўла жасадлар ва саратон ўсимталаригача ейди. Бу ўлакса билан озиқланадиган ҳайвонларнинг моҳияти бўлиб, ҳатто уларни органик, экологик тоза чорвачиликда етиштириш ҳам уларнинг табиатини ўзгартирмайди.
Агар чўчқанинг овқат ҳазм қилиш тизими унинг танасидан токсинларни чиқариб ташлашни таъминлаганида эди, бу жирканч рацион одамлар учун муаммо бўлмасди. Лекин муаммо шундаки, у бундай қилмайди. Ўсимлик озуқасини ҳазм қилиш учун 24 соатгача вақт ажратадиган сигир, қўй, эчки каби кавш қайтарувчилардан фарқли ўлароқ, чўчқалар ифлос овқатларини атиги тўрт соат ичида ҳазм қиладилар. Бу вақт токсинларни йўқ қилиш учун етарли эмас, шунинг учун зарарли моддалар чўчқа ёғ ҳужайралари ва органларида тўпланади. Бундан ҳам ёмони, чўчқада тер безлари йўқ (бу тананинг детоксификация жараёнининг муҳим иштирокчилари), демак, токсик баласт тўпланиб боради.
Шунинг учун чўчқа одамарга юқиши мумкин бўлган паразитлар, вируслар ва бошқа зарарли микроорганизмлар учун "уй" бўлиб, улар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

Чўчқа солитери (чўчқа гижжаси) — цистицеркоз (тўқималар инфекцияси), шунингдек, иштаҳа йўқолишига олиб келувчи ичак паразити;
Менангле вируси (бу вирусга чалинганлик аломатлари: юқори ҳрорат, тошма, қалтираш, терлаш, 10-14 кун давомида бош оғриғи);
Гепатит Е — сариқ, чарчоқ ва кўнгил айнишига олиб келиши мумкин жигар вирусли яллиғланиши. Сурункали ҳолатлар фиброз ва жигар циррозига олиб келиши мумкин;
Трихинелла — юқори иситма, дармонсизлик, шиш, мушак оғриғига олиб келиши мумкин бўлган юмалоқ паразит қурт;
Иерсиния энтероколитика — АҚШ истеъмолчилар иттифоқи нашри Consumer Reports томонидан ўтказилган тадқиқот жараёнида текширилган хом чўчқа гўштининг 69%ида аниқланган бактерия. Ушбу бактерияни юқтириб олиш ошқозон-ичак касалликлари, иситма ва енг кўп ҳолларда ўлимга олиб келиши мумкин.

бундан ташқари, бошқа гўшт турларининг аксариятидн фарқли равишда, чўчқа гўштига иссиқлик билан ишлов берш бу организлар тухумларини йўқ қилишни кафолатламайди. Ҳатто музлатилган чўчқа гўшти ҳам бу организмлар, айниқса, қуртлардан холи бўлмайди. Натижада, ҳатто энг яхшилаб қовурилган чўчқа гўшти ҳам вируслар ва паразитлар тўла инфекция манбаи бўлиши мумкин.

манба: Muslim Village
Абу Муслим таржимаси

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.