|
Маргарин истеъмол қилишга рухсат бериладими? |
Маргарин истеъмол қилишга рухсат бериладими? Баъзилар унинг таркибида ҳайвон ёғлари бор, деб ҳисоблайди. Илтимос шу масала бўйича тушунтириш беринг!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим Ҳалол маҳсулотлар ейиш ва ҳаромлардан сақланишга интилишингизни чин дилдан қадрлаймиз. Маргарин борасида қуйидаги маълумотларни айтиб ўтмоқчимиз. Маргарин ишлаб чиқаришда оқланган ва бадбўй ҳидлари йўқотилган ўсимлик мойлари – кунгабоқар мойи, пальма мойи ва бошқалар ишлатилади. Бироқ ҳозирги пайтда маргарин таркибига сунъий қўшичалар ҳам қўшилиб, улардан бири нафақат ўсимликлардан, балки ҳайвонлар ёғидан ҳам олинади. Бу озиқ-овқат қўшимчасининг коди - Е471. Агар у ўсимлик мойидан олинса ҳалол, ҳайвонлар ёғидан олинса – ҳаром ҳисобланади. Шу сабабли барча маргарин турларини ҳалол тоифага киритиб ҳам, ҳаром деб ҳисоблаб ҳам бўлмайди. Харидорлар (истеъмолчилар) муайян маҳсулот таркибига асосланиб, мустақил қарор қабул қилиши, хусусан, бу қўшимчанинг келиб чиқиши: ҳалол ёки ҳаром таркибий қисмлардан иборат эканига эътибор қаратиши керак, бу қоидага кўра, инсофли ишлаб чиқарувчилар томонидан кўрсатилади. Бугунги кунда кўплаб компаниялар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш билан шуғулланаётган махсус «ҳалол» белгиси қўйилган маҳсулотларни харид қилиш тавсия этилади. Бироқ агар бундай имконият бўлмаса, шунингдек, маргарин таркибида юқорида кўрсатилган ҳаром қўшимчалар йўқ бўлса, уни рухсат этилган деб ҳисоблаш мумкин.
Абу Муслим таржимаси
|