Хабарлар
PDF Печат E-mail
Зино қилса, алкоголли ичимликлар ичса, унинг иймони кетадими?

Ассалому алайкум! Бизда бир савол бор эди. Ўқиганимиз бўйича, агар бир мусулмон ароқ ёки алкоголли ичимликлар истеъмол қилса, унинг иймони кетиб, 40 кунлик ўқиган намозлари, тутган рўзалари ва ибодатлари қабул бўлмас эмиш. Шу нарса қанчалик рост, изоҳ берсангиз. Олдиндан раҳмат.

Жавоб (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Бу саволингизга иккита ҳадис ва уларнинг шарҳи ила жавоб берамиз.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Банда зино қилаётган пайтида унинг мўминлик ҳоли қолмас, ўғрилик қилаётган пайтида унинг мўминлик ҳоли қолмас, ичкилик ичаётган пайтида унинг мўминлик ҳоли қолмас ва қотиллик қилаётган пайтида унинг мўминлик ҳоли қолмас», – дедилар».
Абу Ҳурайра ушбу ҳадиснинг ривоятида:
«Сўнгра тавба кўндаланг қилингандир»ни зиёда қилди.
Бешовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Гуноҳ иш қилиши туфайли банданинг иймонига футур етишини ушбу ҳадиси шарифдан англаб оламиз.
Зинокорлик, ўғрилик, майхўрлик ва қотиллик жуда оғир гуноҳи кабийралардандир. Бу ишларнинг барчасини Аллоҳ таоло қатъиян манъ қилган. Ана шунга қарамай мазкур гуноҳи азимларга қўл урган банданинг иймонига футур етишига шубҳа йўқ. Аммо, иймонга футур етишликнинг даражаси бир неча хил бўлади. Агар банда мазкур жиноятларнинг ҳаромлигини, шариатнинг бу борадаги ҳукмини билиб туриб, қайсарлик ила ўзича ҳалол санаб қилса, кофир бўлади. Бу ҳақда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ.
Аммо банда бошқа ҳолатда мазкур ишларни қилса, ўша ишни қилаётган пайтида иймони ундан чиқиб туради. У ишни қилиб бўлганидан кейин афсус надомат чекиб, тавба қилса, иймони қайтиб кириши мумкин.
Бу маънони тушунишга имом Абу Довуд келтирган бошқа бир ривоят ёрдам беради. Унда: «Агар киши зино қилса, иймони ундан чиқиб боши устида булутга ўхшаб туради. Қачонки, ўша ишдан тамомийла қайтса, иймони унга қайтиб киради», дейилган.
Бу ҳолат иймон нима эканлигини тушуниб етган киши учун катта аҳамият касб этади. Иймон инсон учун энг азиз нарсадир. У, ўзини билган одам учун жондан ҳам азиздир. Чунки, жоннинг азизлиги, аслида, иймон биландир. Иймонсиз жоннинг ҳеч қандай қиймати йўқдир. Иймондан айрилиши, иймоннинг бир муддат ўз эгасидан ажраб чиқиб туриши оғир мусийбатдир, аслида.
Шунинг учун ҳам, Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишларга мутлақо яқин йўламаслик керак.
Ҳаром нарса еган кишининг дуоси қирқ кунгача қабул бўлмайди.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга:
«Ё Расулаллоҳ, мени дуоси қабул бўладиганлардан қилиб қўйинг», – дедим. Ул зот:
«Эй Анас, касбингни пок қилгин, дуоинг қабул бўлур. Чунки, бир одам оғзига бир луқма ҳаромни солса, қирқ кунгача дуоси ижобат бўлмас», – дедилар», деб айтганлар.
Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган.
Бу масала ҳақидаги тушунчангизни юқоридаги маълумотлар асосида тўғрилаб олинг. Валлоҳу аълам.

"Зикр аҳлидан сўранг" китобидан

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.