Карминни ҳашаротлар нажас эканлиги сабабли баъзи олимлар ҳаром деб ҳисоблайдилар, бошқалар эса ҳалол деб ҳисоблайди. Қайси фикр тўғрироқ? Олимлар бундай ҳукм чиқарганда нимани далил қилиб келтирдилар?
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Кармин – қизил рангли бўёқ моддаси бўлиб, Е120 рақами остида озиқ-овқат қўшимчалари сифатида рўйхатга олинган, ярим қаттиқ қанотлилар гуруҳига мансуб кошенил ҳашаротидан олинади. Шариатга кўра, ҳашаротларни истеъмол қилиш ҳаромдир. Кармин юқорида кўрсатилган ҳашаротдан олинганлиги сабабли, шунга кўра, у ҳам тақиқланади. Шунинг учун кармин қўшилган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам ноқонуний ҳисобланади. Шунингдек, "Жанубий Африка Миллий «Ҳалол» маъмурияти "( SANHA) хулосасига кўра, бу озиқ-овқат қўшимчалари ҳаром тоифасига киради. Таржима: қуруқликда яшайдиган жониворларга келадиган бўлсак, улар уч тоифага бўлинади:
1) умуман қони йўқ жониворлар; 2) оқар қони йўқ (қони бор, лекин оқайди) жониворлар; 3) оқар қони бор жониворлар.
Биринчи тоифага мисол: чигиртка, ари, пашша, ўргимчак,... ва шунга ўхшашлар. Чигирткани истисно қилганда, уларни овқатга ишлатиб бўлмайди, чунки одамда табиий (инстиктив) жирканиш уйғотиши сабабли «хабаис» (жуда ёқимсиз, хунук) тоифага киради. Аллоҳ яхшироқ билгувчидир
Татиков Рафаил
|