Хабарлар
PDF Печат E-mail
Чақалоққа бегона аёл қонини қуйиш мумкинми?

Аёл бегона бир болани эмизса, унга она мақомига ўтади, деб эшитганман. Бордию чақалоққа бегона бир аёлнинг қони қуйилса, нима бўлади? Бу ҳам эмизиш ҳукмига кирадими?

ЖАВОБ: Саволингизга мукаммал жавобни Робитатул Оламил-исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси қарори матнидан топиш мумкин. Қуйида шу ҳужжат тўлалигича келтирилмоқда:

«РОБИТАТУЛ ОЛАМИЛ-ИСЛОМИЙ ҲУЗУРИДАГИ ИСЛОМ ФИҚҲИ
АКАДЕМИЯСИ ҚАРОРИ

“Аёл кишининг қонини икки ёшга кирмаган болага қуйиш ҳақида. Бу ҳаром қилувчи эмизиш ҳукмини оладими ёки йўқми? Бу қонга ҳақ олиш жоизми ёки йўқ”  
Аллоҳга ҳамду сано бўлсин!
Саййидимиз Муҳаммадга саловоту дурудлар бўлсин!
Робититул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси мажлиси ўзининг Маккаи мукаррамада 1409 санада ражаб ойининг 13–20 кунлари (1989 йил 19-26 феврал) бўлиб ўтган мажлисида  аёл кишининг қонини икки ёшга кирмаган болага қуйиш, бу ҳаром қилувчи эмизиш ҳукмини оладими ёки олмайдими, бу қонга ҳақ олиш жоизми ёки жоиз эмаслиги ҳақидаги масалаларни кўриб чиқди.
Мажлис аъзолари томонидан олиб борилган муноқашалардан кейин бир овоздан қон қуйиш орқали махрамлик ҳосил бўлмаслиги тасдиқланди.
Қонга эваз олиш ёки бошқача қилиб айтганда қонни сотишга келганда мажлис қуйидагиларни айтишни лозим топди: «Қонни сотиш жоиз эмас. Чунки у Қуръони каримда ўлимтик, чўчқа гўшти билан бирга ҳаром қилинган нарсадир. Уни сотиш ва унга эваз олиш жоиз эмас.
Саҳиҳ ҳадисда: «Албатта, Аллоҳ таоло бир нарсани ҳаром қилса, унинг баҳосини ҳам ҳаром қилади», дейилган. Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қон сотишни ман қилганлар.
Албатта, бундан зарурат ҳолатлари истисно қилинади. Тиббий мақсадлар учун қонни хайрия тарзда берадиганлар бўлмаса, “зарурат ман қилинган нарсаларни мубоҳ қилади” қоидасига биноан зарур миқдордаги қонни сотиб олса бўлади. Бундай ҳолатда сотиб олганга гуноҳ бўлмайди. Гуноҳ сотганга бўлади. Агар қонни ҳиба ёки мукофот сифатида берилса, яхши бўлади. Бу инсоний хайрия ишни қилишга ундайди. Чунки бу хайрия иши бўлиб, савдога кирмайди» (Аллоҳ билувчидир).

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ.

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.