Хабарлар
PDF Печат E-mail
“Йўлдош”дан дори тайёрлаш мумкинми?

Ҳозирги пайтда болалар туғилганида улар билан қўшилиб тушадиган йўлдошдан, яна шунга ўхшаш ҳомилани олдириб ташлаш пайтида чиқадиган чиқиндилардан дорилар тайёрланаётгани, муолажада мана шу нарсалардан фойдаланилаётгани маълум. Ислом нуқтаи назаридан шу ишни қилиш жоизми?

ЖАВОБ (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ): Саволда келтирилган бундай ишларни албатта мусулмон бўлмаганлар қилади. Мусулмонлар бундан хабардор бўлишганидан кейин: «Динимизда бунинг ҳукми нима экан, қилса бўлармикан ёки йўқми?» деган  саволлар пайдо бўлади. Маккаи мукаррамадаги «Робитатул оламил исломи» ташкилоти ҳузурида иш олиб борувчи «Ислом Фиқҳи Академияси» ўзининг ҳижрий 1424 йил, 19-23 шаввол кунлари бўлиб ўтган мажлисида бир қанча масалалар қатори мана шу масалани кўриб чиққан ва тегишли қарор қабул қилган.   
Инсоннинг жисмидаги ҳужайралардан ҳозирги кунда турли мақсадларда, хусусан тиббий мақсадларда фойдаланишга уламолар томонидан ижозат берилган. Бу баъзи беморликларни даволаш учун ёки турли илмий тажрибаларни олиб бориш учун ишлатилиши мумкин. Тажрибалар ўтказиб, ҳар хил ҳолатларга солиштириб кўриб, маълум бир касалликларни даволаш имкони топилади. Ана шу маънода, мисол учун саратон (рак) касалини тузатишга ҳам ишлатиш мумкин. Қанд касаллиги, буйрак, жигар касалликларини тузатишда ҳам инсондан олинган ҳужайраларни ишлатиш имкони бор экан. Бу ҳужайралар бир неча кўринишларда бўлади. Биринчиси: ҳомила янги пайдо бўлган ҳолатдагиси бўлса, ана шундан ҳужайраларни олса, уни турли нарсаларга аралаштириб, бу нарсани муолажага ишлатиши мумкин экан. Мисол учун, ҳозирги кунда болаларни пробирка-найчаларда урчитиш тажрибалари бор. Ана шунда ортиб қолган жисмларни, ҳужайраларни олиб юқорида айтилганидек тажрибага қўйиш ёки даволаш ишларида ишлатиш мумкин экан. Шунингдек, баъзи бир ҳомилалар тушиб кетади, ўша ҳомиладан ҳам ҳужайраларни олиб муолажа учун ишлатиш мумкин экан. Учинчиси, дастлаб айтганимиздек, бола туғилганида у билан қўшилиб тушадиган йўлдоши, киндик ипидан ҳам ҳужайралар олиб ишлатиш мумкин экан. Тўртинчиси, ёш болалар ёки катта ёшдаги тирик одамларнинг баъзи бир жойларидан ҳужайраларни олиб юқорида айтилган мақсадларда ишлатиш мумкин экан. Мана шу ҳолатларни Академия уламолари диққат билан ўрганишган, бу соҳанинг мутахассислари гапларини эътиборга олишган, улар билан савол-жавоблар қилишган ва охири фатво чиқаришган.
Мазкур фатвода айтиладики: биринчидан инсоннинг ҳужайрасини олиш, уни ривожлантириш ва муолажа–даволаш учун ишлатиш, турли илмий тажрибаларга ишлатиш мумкин. Шарт шуки, ўша ҳужайраларни олиш рухсат берилган, шаръан жоиз манбадан бўлсин. «Бу манбалар қандай манбалар» дейилса, биринчиси катта ёшдаги, тирик юрган кишилардан ҳужайраларни олиб ишлатиш уларнинг ўз розилиги билан ва ўша жисмидан керакли ҳужайрани олганда унга зарар етмаслик шарти билан. Иккинчиси: худди шу нарсаларни ёш болалардан ҳам олиш мумкин, бу ҳам шаръий бир мақсад учун бўлиши керак. Бунда ўша нарсаларни олгандан кейин мазкур болага зарар етмасин ва ота-онасининг рухсати бўлсин. Учинчидан: ана шундай ҳужайраларни киндикка уланиб турадиган йўлдошдан олиш мумкин, албатта уни ишлатишга ота-онанинг розилиги бўлиши керак. Боланинг йўлдоши қўшилиб туғилади, ўша йўлдошни олиб юқоридаги мақсадда ишлатиш учун ота-онанинг розилиги керак. Тўртинчиси: ўз-ўзидан тушиб кетган ҳомилалардан ҳужайраларни олиб юқорида зикр қилинган мақсадларда ишлатиш мумкин, албатта бунда ҳам ота-онанинг розилиги керак. Шунингдек, найча-пробиркада уруғликни олиб, урчитиб, ҳомила ҳосил қилиб, кейин онанинг раҳмига қўйиб қў-йиш ишлари бажарилган бўлсаю, ўша найчада баъзи бир чиқиндилар қолган бўлса, буни ҳам ота-онанинг розилигини олиб, кейин ишлатиш мумкин.
Энди шу нарсаларни олиш, уларни ҳужайра сифатида ишлатиш мумкин бўлмаган ҳолатларидан биттаси: бола ҳомила пайтида туғмаслик ёки бошқа шаръий сабабсиз тушириб юборилган бўлса, унда мазкур нарсани қилиб бўлмайди, иккинчиси: бу ишни ота-онанинг рухсатисиз қилиб бўлмайди, буларга ҳам эътибор бериш лозим бўлади. Бу нарсалар ўта илмий масалалар бўлса ҳам, барибир савол туғилганидан кейин ҳаммамиз билиб қўйишимиз лозим нарсалардир (Аллоҳ билувчидир).

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.