Хабарлар
PDF Печат E-mail
От гўшти ҳалолми ёки ҳаром?

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни хонаки эшакларнинг гўштидан наҳий қилдилар ва йилқининг гўштига изн бердилар».
Беш асл китобда ривоят қилган.
Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Хонаки эшакларнинг гўшти ҳаром эканлиги.
2. Йилқининг гўшти ҳалол эканлиги.

Асмаа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида от сўйдик ва уни едик».
Бухорий ва Муслим ривоят қилган.
Ушбулар ва яна шунга ўхшаш баъзи ривоятларга асосланиб жумҳур уламолари отнинг ҳалолиги ҳақида иттифоқ қилишган.
Аммо, Имом Абу Ҳанифа ва Имом Молик розияллоҳу анҳумолар от гўшти макруҳ, деганлар. Улар ўзларининг бу фатволарига «Наҳл» сурасидаги:«Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратур», оятини далил қиладилар. Уларнинг фикрларича, ушбу ояти каримада зикр қилинган ҳайвонлар ейиш учун эмас, миниш ва зийнат учундир. Шунингдек, мазкур имомларимиз баъзи бир ҳадиси шарифларда ҳам отнинг гўштини тановул қилишга изн берилмаганлигини эслатиб ўтадилар.

Имом Абу Довуд ва имом Насаийлар Холид ибн Валид розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам от,хачир ва хонаки эшакларнинг гўштини емоқдан қайтардилар», дейилган.
ал-Миқдом ибн Адий розияллоҳу анҳудан ҳам шу маънода ривоят келган.
Жумҳури улармолар жумладан, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг бош шогирдлари; Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳилар ҳам от гўшти ҳеч кароҳатсиз ҳалолдир, деганлар.От гўштининг ҳалоллиги ҳақида қаттиқ турган уламоларимиз, мазкур гўштни емаслик ҳақида келган ҳадисларни, вақтинчалик, жиҳод учун от минишга ҳожат кучайганда айтилган гаплар бўлиб, кейинчалик, насх қилинган дейдилар.Энг қизиғи, амалга келганда Ҳанафийлар жумҳурнинг, жумладан, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимларнинг фатволарига амал қилганлар. Шофеъийлар эса, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг фатволарига амал қилганлар. Бу шариатимиздаги ҳур фикрлик ва кенчиликнинг бир намунасидир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.