Хабарлар
PDF Печат E-mail
Криветка ҳалолми?

Креветка (қисқичбақасимон мавжудот) араб тилида “рубиён” ёки “ирбиён”, мисрликлар тилида "жумбарий", инглизлар тилида “shrim” ёки “prawn" дейилади. Имоми Молик, имоми Шофеъий ва имоми Аҳмад ибн Ҳанбал роҳматуллоҳи алайҳимлар наздида креветкани ҳалоллигида шубҳа йўқ. Чунки, улар наздларида денгизда яшовчи барча ҳайвонлар ҳалолдир. Ҳанафийлар наздида эса, креветкани ҳалоллиги унинг балиқлар жумласидан ёки улар жумласидан эмаслигига боғлиқ. Кўпгина луғатшунос олимлар креветка балиқнинг бир тури деб айтганлар.

Чунончи Инб Дурайд "Жамҳаратул луғат" китобида "ирбиён балиқнинг бир туридир" (3 ж. 414 б.) дейилган. “Қомусул луғот ва тожул урус” китобларида ҳам ирбиённи балиқ турларидан саналган. (1 ж. 146 б.) Шунингдек аллома Димярий “Ҳаётул ҳайвон” китобида "у кичкина қизил балиқдир" деган (1 ж. 473 б.) Луғатшунос олимлар сўзига биноан кўпгина ҳанафий уламолар ирбиённинг ҳалоллигига фатво берганлар. Шайхул машоиҳ Ашраф Али Таҳонавий роҳматуллоҳи алайҳ ҳам ўзларининг “Имдодул фатаво” китобларида шундай деганлар:
"Балиқнинг балиқдагина топилиб бошқа нарсаларда топилмайдиган хос хусусияти бирор далил билан собит эмас. Агар топилганда эди, ўша хусусият топилмаган нарсани балиқлар сафидан чиқариб юборар эдик. Шундай экан адолатли ҳайвонотшунослар гапига суянамиз. Ҳузуримда Димярийнинг “Ҳаётул ҳайвон” китоби бор. Димярий ҳайвонлар моҳияти билан шуғулланувчилардан саналади. Ушбу китобда "рубиён кичкина қизил балиқдир" дейилган. Шунингдек  унинг балиқлигига кўнглим таскин топган. Кейинчалик Аллоҳ бирор иш (кимларгадир унинг балиқ эмаслигини таҳқиқ қилдирса)пайдо қилса, билмадим. Аллоҳ билувчидир. (Имдодул фатаво 4 ж. 103 б.)
Лекин ҳозирги кунимизда ҳайвонотшунос олимлар наздида ирбиён балиқ туридан эмас, балки, мустақил сув ҳайвони саналади.
Ҳайвонотшунослар наздида балиқнинг таърифи куйидагичадир:
"Балиқ умуртқали, сувда яшайдиган, сузгичлари билан сузадиган ва ғалсама яъни кичик тил билан нафас олувчи ҳайвондир". Ушбу таърифга биноан ирбиён балиқ турига кирмайди. Чунки, ирбиёнда умуртқа суяк йўқ ҳамда у жабра билан нафас олмайди. Шунингдек ҳайвонотшунослик илми мутахасислари ҳайвонларни икки қисмга бўладилар: Умуртқали (Vertebrate), умуртқасиз (Invertebrate). Шунга биноан балиқлар биринчи, ирбиён эса, иккинчи қисм ҳайвонлари қаторига киради. Британия энциклапедисия(6ж. 363 б. 1988 й)га мувофиқ 90 % ҳайвонлар иккинчи қисмга тааллуқли бўлиб, ер ҳашоратлари ҳам улар сирасига киради. Шунингдек Мастоний “Доиратул маориф” китобида балиққа куйидагича таъриф берган:
"Балиқ сув ҳайвони бўлиб, умуртқали ҳайвонларнинг энг охирги қисмига киради. Қони қизил, ойқулоқ (жабра) орқали нафас олади ва бошқа умуртқали ҳайвонлар каби жуссаси катта бўлади. ( Доиратул маориф 10 ж. 60 б.)
Муҳаммад Фарид Виждий балиққа куйидагича таъриф берган:
"Балиқ сув ҳайвони бўлиб, умуртқали ҳайвонларнинг бешинчи даражасига киради. Қони совуқ қизил, жабралари орқали сувда эриган ҳаводан нафас олади. Доимий сувда яшашга мос аъзолар билан зийнатланган. Сузгичлари орқали сузади. Баъзиларида биттагина сузгичи бўлади".
Ушбу таърифларга қаралса ирбиёнда умуртқа суяк йўқлиги эътиборидан у балиқ эмас. Ҳайвонотшунослар фикрига биноан ирбиён балиқ эмас ва ҳанафий мазҳаби ҳам шундай фикрда. Лекин шу ўринда бир савол пайдо бўлади. Ҳайвонотшунос олимлар таҳқиқотига суяниладими ёки урфи омгами? Яъни одамлар истилоҳида уни балиқ дейилишигами?
Қоидага биноан икки урф бир-бирига зид келиб қолса, араблар урфига назар ташланади. Чунки, ҳадисда денгиз ўлимтикларидан балиқни истисно қилиб олиниб, у ўлса ҳам ҳалол эканлигини араб тили асосига кўра билинган. Шунинг учун бирор жонивор балиқ турига кириш кирмаслигида ҳам араб тили урфи эътиборга олинади. Юқорида айтиб ўтилганидек Ибн Дурайд, Ферузободий, Забидий ва Димярийлар каби луғат олимлари наздида ирбиён балиқлар қаторига киради. Шу гапга биноан баъзи ҳанафий олимлари ҳайвонотшунослик илми таърифига назар солиб ирбиённи балиқ сафидан чиқариб юборган бўлсаларда, араб аҳли урфига назар солган олимлар  уни балиқ деб, ҳалоллигига фатво берганлар. Шариат бундай масалаларда кўпроқ оммавий урфни эътиборга олади. Фаннинг ўта нозик тадқиқотларига кўп ҳам эътибор қаратмайди. Қолаверса, бу ижтиҳодий масала бўлиб, бошқа уч мазҳаб имомлари ҳалоллигига фатво берганлар. Фуқаҳолар бирор масалада ҳалол ёки ҳаромлиги борасида ихтилоф қилишлари ҳаромлигига иттифоқ қилган масалалари олдига унинг енгилроқ эканлигини билдиради. Ейишни табиат тортиши ёки тортмаслиги бутунлай бошқа нарса. Шундай бўлсада ирбиён (креветкани) ейишдан сақланиш авлороқ саналади.

Валлоҳу аълам.

(Муҳаммад Тақий Усмоний "фиқҳий мақолот"  215- 221 б)
Абдуманнон Қосимий таржимаси

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.