|
Эркаклар қандай узук тақса бўлади? |
Баъзан эркакларнинг олтин, платина каби ноёб металлардан узук тақиб олишганига гувоҳ бўламиз. Исломда бу борада қандай кўрсатмалар бор?
ЖАВОБ: Эркак киши темир, мис ва қимматбаҳо тошлардан узук тақмайди. Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида мис узук бор эди. У зот унга: «Не бўлдики, сендан санамларнинг ҳидини туймоқдаман?» дедилар. Шунда ўша одам уни ташлаб юборди. Сўнгра у яна бир бор келди. Унинг қўлида темир узук бор эди. У зот унга: «Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман?» дедилар. Шунда у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра: «Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимадан қилишим керак?» деди. У зот: «Уни кумушдан қил ва бир мисқолга етказма», дедилар» (“Сунан” эгалари ривоят қилишган). Бу ривоятдан мис ва темир узук эркак кишига мумкин эмаслиги очиқ-ойдин кўриниб турибди. Уламоларимиз ушбу ривоятдан олган ҳукмлар ичида эркак кишининг кумуш узуги бир мисқолдан зиёд бўлмаслиги керак, деган ҳукм ҳам бор. Тилла суви юритилган нарсаларни ишлатиш ҳанафий мазҳабида жоиз, дейилган (Аллоҳ билувчидир).
|