|
Ҳаром ўлган ва ёввойи ҳайвонлар териси покми? |
Савол: Ҳаром ўлган ва ёввойи ҳайвонларнинг терисидан фойдаланса бўладими?
Жавоб: Чўчқадан бошқа гўшти ейилмайдиган барча ҳайвонларнинг ҳамда ҳаром ўлган мол ва қўйларнинг териси ошлаш билан пок ва улардан фойдаланиш мумкин бўлади. Чўчқа териси ошлаш билан ҳам асло пок бўлмайди. Ўлган фил териси эса ошланса, ҳалол. Шунингдек, ҳаром ўлган молларнинг соч, тирноқ, шох ва ёғи бўлмаган суяклари тозадир. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳам фил тишидан ясалган тароқлари бўлган. Кийикнинг мушк халтаси мушкнинг ўзи каби ҳалол, истеъмоли жоиз. Ёввойи мушукнинг мушки ҳам пок, ундан сепган кишининг намози дуруст бўлади.
"Динда саволим бор" китобидан
|