Мен озиқ-овқат дўконида савдо қиламан. Пештахталарда ҳар хил нарсалар, жумладан, спиртли ичимликлар ҳам бор |
Савол: Мен озиқ-овқат дўконида савдо қиламан. Пештахталарда ҳар хил нарсалар, жумладан, спиртли ичимликлар ҳам бор. Ўзим бу нарсани ичишни ҳаром деб биламан, аммо савдоси-чи? Жавоб: Бугунги кунда ана шу ичимлик туфайли жуда кўплаб хонадонлар тинчлигини йўқотяпти, топиш-тутишдан барака кўтариляпти, ўғиллар ота-онага оқ бўляпти, фарзандлар келажагига раҳна солиняпти… Ароқ етказаётган мусибатларни ҳеч нарса билан таққослаб бўлмайди. Ичкилик ичаётганлар нафақат ўз инсонийликларини йўқотишмоқда, балки бошқаларнинг турмуш тарзига ҳам катта салбий таъсир ўтказишмоқда. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уни ичганни, сотганни, тайёрлаганни, олдирганни, олиб келганни ва ҳоказоларни бежизга лаънатламаганлар. "Динда саволим бор" китобидан |