Хабарлар
PDF Печат E-mail
Совундаги моддаларнинг ҳукми нима?

Савол: Совун таркибида чўчқа ёғи каби нажосатлар мавжуд деб эшитдим. Диннинг бунга ҳукми нима?

Жавоб: Таркибида чўчқа ёғи мавжуд совунлар, нажосат моддалар аралашган пишлоқлар сотувда топилади. Бунинг ҳукми бир нарсанинг бошқа ҳақиқатга айланиши ва ўзгариши масаласига тааллуқли бўлади. Бу тўғрида икки имомимиз Абу Юсуф ва Муҳаммадлар ихтидлоф қилишган. Имом Абу Юсуфга кўра нарса ҳақиқатининг ўзгариши уни покламайди. Имом Муҳаммад раъйларича бу билан нарса покланади. Чунки Шореъ унга ишлатган нажосатлик сифати кетиб, бошқа нарсага айланди. Масалан ҳайвонлик ва ўлганлик сифати балан нажосат ҳисобланган ҳайвон тузга айланиш билан тоҳир ва  пок бўлди. Чунки унинг  нажосатлигига ҳукм берган ҳақиқати энди мавжуд эмас.
Мазҳаб уламолари бу тўғрида имом Муҳаммаднинг мазҳабларини ихтиёр қилишган ва фатво шунга дейишган. “Ҳидоя” шарҳи “Фатҳул Қодир”да шундай дейилади: “Аксар машойихлар имом Муҳаммаднинг қавлини ихтиёр қилишган. Чунки шариат нажосат сифатини ўша ҳақиқатга нисбатан ишлатди. Унинг айрим бўлакларида ушбу ҳақиқат йўқолиши билан бу ҳақиқат ҳам йўқ бўлади. Агар мазкур ҳақиқатнинг ҳаммаси йўқолсачи? Шундан келиб чиқиб нажас бўлган ёғдан тайёрланган совуннинг пок эканлигига ҳукм қилинади.
Ибн Обидийн “Мужтаба”дан нақл қилиб шундай дейдилар: “Нажосат ёғ ишлатилган совуннинг пок эканига фатво берилган. Чунки бу ўзгаришдир. Ўзгариш эса имом Муҳаммадга кўра поклагувчидир. Балва   бўлгани учун шунга фатво берилган. Ўлган ҳайвоннинг ёғи ҳукми ҳам шундай” . Сўнг “Муня”дан нақл қилиб шундай дейдилар: “Шундан маълум бўляптики, ҳайвоннинг нажосат бўлган ёғидан олинган совун, у ҳайвон чўчқа ё бошқаси бўлса ҳам, покизадир. Ҳанафия мазҳабида ихтиёр қилинган қавлга биноан уни истеъмол қилишга шаръан монеълик йўқдир. Шампуннинг ҳукми ҳам совунникидекдир.”
Бу масалага пишлоқ, хамиртурушларга қўшилган оз миқдордаги нажосат ёғлар ёки моддаларни ҳам қиёс қилса бўлади. Аммо у нарсаларни ҳақиқати ўзгармаган ҳолда, айнан ўзини истеъмол қилиш жоиз эмасдир.
Шайх, қози Муҳаммад Тақий Усмоний шундай дейдилар: “Агар чўчқадан ажратиб олинган модданинг моҳияти кимёвий йўл билан ҳақиқати батамом ўзгартирилиб, бошқа нарсага айлантирилган бўлса, унинг ҳаромлиги ва нажосатлиги йўқолади. Агар ҳақиқати ўзгармаган бўлса, ҳаромлик ва нажосатлигича қолади. Чунки ҳанафийлар наздида ҳақиқатнинг ўзгаришининг поклик ва ҳаромликнинг кетишида таъсири бордир” (Аллоҳ билувчидир).

Алишер ТУРСУНОВ,
Имом Бухорий номидаги
Тошкент Ислом институти мударриси

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.