Хабарлар
PDF Печат E-mail
"Е" коди ҳақидаги фатво

Савол: Ҳурматли Устоз! Аллоҳ таоло умрингизни ва илмингизни янада зиёда қилсин ва дин учун қилаётган холисона хизматларингизда ўзи мададкор бўлсин.
Устоз яқинда бир биродаримиз чучқа ёғидан тайёрланган "Е" махсулотларининг жадвалини савол қилиб ёзган эди, (хозир у саволни ўчиртириб ташлаган). У жадвалда ёзилган кўп "Е" коди жудаям куп махсулотларда мавжуд, масалан; (музкаймок, шоколад ва бошка куп ширинликлар)нинг таркибида мавжуд. Тўғриси шу жадвални ўқиганимдан кейин ўша кодлар бор махсулотлардан шубхаланиб (чучқа ёғидан экан) деб еёлмаймиз. Кейин биз интернетдан шу "Е" коди хакидаги бир фатвони топдик, http://www.umma.ru/fetva/604/printable/.
Устоз энди биз шу фатвога асосланиб шубхалардан холи булиб, таркибида шундайин "Е" кодлари булган маҳсулотлардан тановвул қилсак бўладими? Фатвонинг русчадан таржимаси:
(1998 йилда Дублинда булиб ўтган Европа фатво буйича маслаҳтчилари йиғинида ушбу масала кўриб чиқилиб, №19 фатво берилган.

"ФАТВО: №19".
("Бундай "Е" ракамли маҳсулотларнинг 350га яқин хили бор, улар амалда консервантлар (қўшимча моддалар), ёки ранг берувчи ва ё маҳсулотларга там(маза) берувчи бўлиб қўлланилади. Бу "Е"кодли махсулотларнинг пайдо(хосил) булиши турт гуруҳга бўлинади.
1. Сунъий-кимиёвий махсулотлардан келиб чиқиши;
2. Ўсимликлардан келиб чиқиши;
3. Ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлардан(гўштлари, ёғларидан) пайдо(хосил)бўлиши;
4. Таркибида спирт булган, эритма сифатида қўлланиладиган маҳсулотлардан келиб чиқиши;.
Уларнинг ҳаммаси ҳам егуликларнинг таркибига таъсир килмайди. Биринчи ва иккинчи гуруҳга кирувчи моддаларнинг ҳукми ҳаммага тушунарли. Учинчи гуруҳга кирувчи моддалар ҳайвонлар таркибидан олинган булсада, кимиёвий тозалашдан утгандан сунг уларнинг таркиби ўзгаради ва ҳайвонлардан келиб чикиш хусусиятини(ўз кучини) йўқотади. Шунга ўхшаш ўзгаришлар бошқа турдаги моддаларга қўлланилганда маҳсулотлар таркибига таъсир қилади ва бу моддаларни қўлласа бўлади, мисол учун "винони кайта ишланганда, у сирка булиб, озуқавий моддага айланаши", ёки "эшакнинг туз конига тушиб кетиб ўлиб, бир канча муддат туз конида қолиб кетиб оқибатда тузга айланиб кетиши" бунга мисол була олади. Тўртинчи гуруҳга кирувчи моддалар озиқ-овқатларга ранг берувчи маҳсулотлар таркибига киради ва жуда оз миқдорда қўлланилади. Шунинг учун хам буларга рухсат берилган (маъфуввун аънх). Яна("Уммул-бальва") ҳукмига хам тўғри келади. Бу нарсадан ўзни сақлаб қолишлик жуда қийин масала, шунинг учун бу гуруҳдаги моддага чуқур қаралмайди.
Юкорида айтиб утилган махсулотлар мумкин эмас деган ҳукмни уз ичига олмайди, аксинча бундай моддаларнинг егуликларга қўшилишига рухсат бор. Яна Ислом динининг енгиллик ҳукмларига кўра ва кўп динда чуқур кирмасдан бундай моддалар тақиқланмайди ва бу моддалардан фойдаланса булади.")

Устоз шу фатво тўғрими ва шу фатвога асосланиб амал килсак буладими? Жавобингиз учун олдиндан рахмат. АЛЛОХ(ж/ж) рози булсин.

Жавоб: - Европа фатво буйича маслахтчилари йигини эътиборли ташкилот ва фатволари мақбул. (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф)

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.