|
Нажас сувда етиштирилган экинлар ҳақида |
Бизнинг саволимиз қуйидагича: Биз яшаб турган жойдан 20-25 км. масофада чўл қумлари бор. Шу қумларда кўллар ташкил этилиб, ушбу жойларга шаҳарлардан турли ахлат-нажосатлар канализатсия орқали келиб тўпланади. Кейинги пайтларда баъзи инсонлар шу сувларни қочириб, ўрнига шоли экишмоқда. Шоли эса, фақат шу ахлат сув (ранги ўрик шарбати сингари қора-қизил, ҳиди ўта бадбўй) билан охиригача парвариш топади. 1) Шундай ер ва сувларда етиштирилган шоли ва гуручларни истеъмол қилиш мумкинми? 2) Шу ишлар билан мусулмон, хусусан, тақволи аҳли илмлар шуғуллансалар, дурустми? Илтимосимиз: Шу масалани ҳал этиб, «Зикр аҳлидан сўранг» рисоласида чоп эттирсангиз. Олдиндан ташаккур айтиб, дуо ила бир гуруҳ марғилонлик фуқаролар номидан...
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Албатта, тақво юзасидан бу ишни қилмаган маъқул. Шу билан бирга, айтишимиз лозимки, фуқаҳолар: «Нажас сувлар билан суғорилган мевалар ва ахлатхонада ўсган зироатлар дони макруҳ эмас», дейишган. («Туҳфатул Муҳтааж фий шарҳил Минҳааж»). Чунки экинларга мазкур сув тўғридан-тўғри етиб бормайди. Балки, ерга сингиб, тозаланган ҳолда сувнинг асари етиб боради. Валлоҳу аълам.
|