|
Оиладагилар ҳаром йўл билан пул топса... |
Ўзим олий маълумотли ҳисобчиман. 2003-йилда штат қисқаргани сабабли ишсиз қолганман. Оиламиздагилар пишлоқ пишириб сотиш билан шуғулланишади. Яқиндан бери пишлоқ пишириш жараёнида ишлатилаётган, Россияда ишлаб чиқарилган «Сигужние ферменти животного происхождения» кукунидан фойдаланиб пиширилган пишлоқлар шаръий ҳалол ҳисобланадими? Агар ҳаром деб ҳисобланса, мен улар топган маблағдан фойдаланиб бирга яшашим мумкинми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Мазкур кукуннинг таркибини ўрганиш керак, агар унга ҳаром нарсалар қўшилмаган бўлса, яхши. Ҳаром нарса қўшилган бўлса, фойдаланиш ярамайди. Агар ўша нарса ҳаром бўлса, сиз уларнинг бошқа касбидан ўзингиз учун нафақа олиб яшасангиз жоиз. Валлоҳу аълам.
|