Сизга қуйидаги саволларни бермоқчи эдим: 1. Дуо мустажоб бўлиш шартларидан бири – таомни ҳалоллаш, деган жумлаларни ўқиганман. «Таомни ҳалоллаш» дегани нима? 2. Бозорларда, кўча-кўйда сотилаётган сомса, шашлик каби овқатларни тановул этиш мумкинми? Бир тақводор дугонам: «Мен у нарсаларни емайман, билмайсиз-ку қай шароитда, қандай тарзда тайёрланган, қайси гўштни солган», – дейди.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Таомни ҳалоллаш» дегани ҳалол касбдан топилган маблағга ҳалол нарсани олиб емоқ ва ичмоқ, деганидир. Дугонангизнинг ўзлари айтган даражада парҳезкорлик қилишлари ўзларининг ишлари. Лекин, ўша таомларнинг барчасини ҳаромга чиқариб юборишга ҳеч кимнинг ҳаықи йўқ. Сўраб-суриштириб билса бўлади. Уламолар учраган нарсани «ҳаром» деб шубҳа қилаверишни «васваса касали» дейдилар. Демак, сўраб-суриштириб, ҳалоллигига қаноат ҳосил бўлган нарсани сотиб олиш жоиз. Валлоҳу аълам.
|