Қўлимга пичоқ тегиб, бир-икки томчи қон қозонга тушди |
Савол: Қозонда қайнаб турган шўрвага пиёз тўғраётганимда қўлимга пичоқ тегиб, бир-икки томчи қон қозонга тушди. Нима қилишни билмай қолдим. Шунинг ҳукмини тушунтирсангиз. Жавоб: Бундай ҳолда агар қозондаги гўшт пишган бўлса, шўрваси тўкиб ташланади, гўштини эса уч бор ювиб ейиш жоиздир. Аммо қозондаги гўшт ҳали пишмаган бўлса, шўрва билан қўшиб ташлаб юборилади («Нафъул муфти вас-соил»). |