Хабарлар
PDF Печат E-mail
Кодекс Алиментариус ҳақида

 

Кодекс Алиментариус (Codex Alimentarius)[1] озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларнинг хавфсизлиги бўйича халқаро миқёсда тан олинган меъёрлар, амалиёт мезонлари, кўрсатмалари ва бошқа тавсияномалар мажмуидир.

Мазкур кодекслар 1963 йил Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Озиқ-овқатлар ва Зироатчилик Ташкилоти (ОЗТ/FAO - Food and griculture Organization of the United Nations) ҳамда Жаҳон Соғлиқни сақлаш Ташкилоти (ЖСТ/WHO - World Health Organization) томонидан тузилган Кодекс Алиментариус Комиссияси томонидан ишлаб чиқилган.

Комиссия ўз фаолиятини ОЗТ/ЖСТ Қўшма Озиқ-овқатлар Стандартлари Дастури (Joint FAO/WHO Food Standards Programme) каби лойиҳалар доирасида юрғазади. Комиссиянинг мақсадларига истеъмолчилар соғлигини ҳимоя қилиш, озиқ-овқат маҳсулотлари бозорида адолатли савдо амалиётини таъминлаш, ҳамда халқаро, хукуматлараро ва нодавлат ташкилотларнинг озиқ-овқат стадартлари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиришни рағбатлантириш киради.

Кодекс Алиментариуснинг аҳамияти БМТ Бош Ассамблеясининг 39/248-сонли резолюциясида алоҳида таъкидланган. Жумладан унда аъзо давлатларга миллий стандарт ва меъёрларини ишлаб чиқаришда Кодекс Алиментариус стандартларига мувофиқликни таъминлаш тавсия қилинган.

Кодекс Алиментариус стандартлари нафақат миллий қонунчилик, балки халқаро битимларда ҳам ўзига хос мавқе эгаллаб бормоқда. Хусусан, НАФТА (NAFTA), Меркосур (MERCOSUR), АПЕК (АРЕС), Европа Иттифоқи директивалари ва бир қатор давлатлараро икки томонлама битимларда Кодекс Алиментариус стандартларини қўллаш бўйича келишиб олинган.[2] Табиийки, ягона стандарт асосида ишлаб чиқилган миллий меъёрий хужжатлар халқаро савдо ривожланиши учун ҳам жуда муҳим омил ҳисобланади.

Ҳозирда Кодекс Алиментариус 300 дан зиёд стандартларни ўз ичига олган.[3] Кодекснинг баъзи матнлари бир ёки бир туркум озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қўйилган талабларни ёритиб берса, бошқалари ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш ёинки истемолчилар ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасидаги давлат назорат тизимлари фаолиятига бағишланган.

Жумладан, Кодекс Алиментариус Комиссияси 1997 йил 23-28 июнда Женевада ўтказилган 22-сессиясида “Ҳалол” иборасининг Қўлланилиши бўйича Умумий Кўрсатмаларни (General Guidelines for Use of the term “Halal” CAC/GL 24-1997 1)[4] қабул қилган. Кўрсатмалар Кодекс Алиментариус Комиссиясига аъзо бўлган барча 179 давлатга юборилиб, уларни амалиётга татбиқ қилиш тегишли хукуматларга тавсия қилинган.[5] Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки кўп давлатлар билан бир қаторда Ўзбекистон ҳам Кодекс Алиментариус Комиссияси аъзоси ҳисобланади.
“Ҳалол” иборасининг Қўлланилиши бўйича Умумий Кўрсатмалар тўрт бўлимни ўз ичига олиб, уларда Кўрсатмалар қўлланилиш доираси (1.), “Ҳалол” тушунчаси (2.) ва “Ҳалол”лик мезонлари (3.), ҳамда “Ҳалол” тамғаларини қўлланилиши (4.) бўйича талаблар кўрсатилган. Умумий Кўрсатмалар “Ҳалол” бўлмаган гўшт маҳсулулотлари (3.1.1.), шунингдек гўшти “Ҳалол” бўлган молларни сўйиш тартибини (3.2.) батафсил баён қилган.

Элсатиб ўтиш лозимки, Умумий Кўрсатмаларнинг ўзида таъкидланганидек кўрсатмалар асосий тамойилларни ўз ичига олиб, мазкур стандартлар муаян ҳудудда кенг тарқалган мазҳаб талабларига мувофиқ ўзгартирилиши мумкин. Шунингдек мазкур стандартлар билан бир қаторда “Ҳалол” маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари Қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотларни маркировкаси бўйича Умумий стандартлар (General Standard for the Labelling of Prepackaged Foods - 1.2.), Маълумотлар ҳақидаги Умумий кўрсатмалар (General Guidelines on Claims - 1.3.), Янги Гўшт маҳсулотлари учун гигиена қоидалари (Recommended Code of Hygienic Practice for Fresh Meat - 3.2.), Озиқ-овқат маҳсулотлар умумий гигиенаси Тамойиллари (General Principles on Food Hygiene - 3.3.), ҳамда бошқа тегишли стандартларга риоя қилишлари шарт.

Кодекс Алиментариуснинг “Ҳалол” иборасининг Қўлланилиши бўйича Умумий Кўрсатмалари Бруней Даруссалом,[6] Иордания[7] ва Россия каби бир қатор давлатларда[8] “Ҳалол” сертификатларини бериш тартибини, ундан ташқари АСЕАНнинг (ASEAN) “Ҳалол” озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва тартибга солиш бўйича Умумий Кўрсатмалари[9] ишлаб чиқишда қўлланилган.

--------------------------------------------------------------------------------

[1] Codex Alimentarius Лотин тилида озиқ-овқат кодекси ёки китоби деган маънони англатади.
[2] http://www.fao.org/docrep/008/y7867e/y7867e08.htm#bm08
[3] http://www.codexalimentarius.net/web/standard_list.do?lang=en
[4] “Ҳалол” иборасининг Қўлланилиши бўйича Умумий Кўрсатмаларнинг матни (инглиз тилида): http://www.codexalimentarius.net/download/standards/352/CXG_024e.pdf
[5] Аъзо давлатларнинг қиталар бўйича рўйхати: http://www.codexalimentarius.net/web/members_area.jsp?lang=EN
[6] http://www.bruneihalal.gov.bn/node/61
[7] http://www.halaljournal.com/artman/publish_php/article_942.php
[8] http://www.muslim.ru/1/cont/8/28/1093.htm
[9] http://www.aseansec.org/13554.htm

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.