Ҳаром таом ўзини ўлдиришга сабабчими? |
Умуман олганда, ўз динини анъанага айлантирган бобокалонларимиз ҳалол таомга алоҳида аҳамият берган. Тарихга назар ташласак, аждодларимиз ҳатто тулпорларига чўчқанинг босган ўтидан еб қўймасликка эътибор қилган, оналаримиз эса фарзандларини таҳоратсиз эмизмаган. Улар ҳалолликни асос тутган ва Аллоҳнинг ҳақ йўлидан оғишмаган. Совет давридаги мафкура бизнинг ана шу миллий қадриятларимизни, динимиз ва тилимизга катта зарар етказди. Чўчқанинг гўштини ейиш оддий ҳолга айланди, молларни ҳам шариатга хилоф йўл билан зўрлик билан сўйиш, ток билан ўлдириш одатга айланди. Ҳатто товуқларни ҳам тўғри сўймасдан, уларни қайноқ сувга тириклайин мўлкитиб, автоматик қурилмаларда бошини кесиш ҳолатлари юзага келди. Мол ва товуқни шариатча сўймасликнинг зарари Сўйишнинг ҳикмати қонни тўлиқ чиқаришдадир. Агар мол ёки товуқ ток билан ўлдирилса, унинг қони тўлиқ чиқмайди, турли касалликлар, вируслар қолади. Аллоҳ таоло «Моида» сурасининг учинчи оятида: «Ўлик ҳайвонлар, оққан қон, чўчқа гўшти, сўйилмаган моллар – ҳаромдир» деб айтган. Биз шу амрга қарши иш юритмаяпмизми? Тўғри сўйилмаган молларда инсон саломатлиги учун хавфли моддалар сақланиб қолади. Бу моддалар канцероген бўлиб, хавфли ўсмалар (рак) касалликларига сабаб бўлади. Айниқса, қон оқиб чиқмаган гўшт вирусларга тўлиб кетади. Биргина мисол, Францияда ҳам шундай гўштдан еган одамлар тунда ёмон туш кўриб, уйқусизликка дучор бўлиши ҳақида маълумотлар бор. Шу боис Франция ҳалол саноатини ривожлантиришга аҳамият бермоқда. Ҳаром таом ва инсон руҳияти Суицид муаммоси Ҳалол саноатининг аҳамияти Қисқача айтганда, “Сен нимани ейсан, сен шунга айланасан” деган мақол бежиз айтилмаган. Ҳаётимизда ҳалол таомга эътибор берсак, жамиятдаги кўп муаммолар ҳал бўлади. Абу Муслим |