Хабарлар
PDF Печат E-mail
Забиҳлар

 

 

«Агар Унинг оятларига иймон келтирувчилардан бўлсангиз, (сўйилганда) Аллоҳнинг исми зикр қилинган нарсадан енг! Сизга нима бўлдики, (сўйилганда) Аллоҳнинг номи айтилган нарсани емас экансизлар?! У сизларга ҳаром қилган нарсаларини батафсил баён қилиб берган-ку?! Мажбур бўлсангиз, мустасно. Кўпчилик билмасдан, ҳавои нафслари ила адаштирурлар. Роббинг тажовузкорларни яхши билувчидир»(Анъом сураси, 118-119-оятлар.).
Ҳайвонни сўйишдан олдин уни қибла томонга юзлантириш суннатдир.
Ҳайвонни сўяётган киши ҳам қиблага юзланиб, ўткир тиғли нарса билан сўйиши ҳам суннатдир.
Забҳ (сўйиш)да тўртта томир кесилади:
1.    Ҳалқум;
2.    Мари(Ҳалқумдан ошқозонга таом, суюқлик борадиган йўл (қизилўнгач). Қассоб шуни узиши керак.);
3.    Вадажон(Бу бўйиндаги иккита томир бўлиб, сўювчи киши уни узса, ҳайвонда ҳаёт қолмайди. Унинг жони чиқади.).
Сўйилганда учта томир кесилса ҳам, бу ҳайвонни ейиш ҳалол бўлади. Агар икки томир кесилиб, икки томир қолиб кетса, бу ҳайвонни ейиш ҳаром бўлади.
Агар сўювчи «Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар»ни қасддан тарк этса, сўйилган ҳайвон - майта (ўзи ўлиб қолган ҳайвон) ҳисобланади. Уни ейиш ҳалол бўлмайди. Агар сўювчи «Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар», дейишни унутиб қўйса, бу ҳайвонни ейиш ҳалол бўлади.
Ҳайвонни сўйишда ўтмас асбоб билан кесиш макрухдир.
Шунингдек, заруратсиз сўйилган ҳайвонга азоб бериш ҳам макрухдир.
Демак, ҳайвонни сўйиб бўлгач, ҳали танаси совимасидан терисини шилиш, бўйнини синдириш каби ишлар макруҳ саналади.
Ҳайвонни сўйгач, гўшти совимай туриб унинг бошини узиб ташлаш макруҳ саналади, лекин бу билан унинг гўшти ҳаром бўлиб қолмайди.
Мусулмон киши сўйган ҳайвон (забиҳа) ҳалол ҳисобланади. Сўювчи аёл бўлса ҳам, эркак бўлса ҳам, пок бўлса ҳам, жунуб бўлса ҳам, ҳайзли бўлса ҳам, фарқи йўқ. Лекин мажусий ёки мушрикнинг забиҳаси ҳалол бўлмайди.
Ҳар қандай ўткир тиғли асбоб билан сўйиш жоиздир. Масалан, қамиш, қиррали оқ тош кабилар билан сўйиш мумкин.

Муҳаммад Шафеъ Усмонийнинг
"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.