Агар оғир нажосат дирҳам миқдорича бўлса, у билан намоз ўқиш дуруст, у узр ҳисобланади. Агар оғир нажосат дирҳам миқдоридан ошиб кетса, уни кетказувчи сув билан ювиш фарздир. Тозаламасдан намоз ўқиш дуруст эмас.
Енгил нажосат Енгил нажосат деб пок эканига далолат қилувчи далил топилгани сабабли, нажосатлигига қатъий хуким қилинмаган нажосатга айтилади.
Масалан. 1. От сийдиги; 2. Туя, қўй (мол) каби гўшти ейиладиган ҳайвонлар сийдиги; 3. Гўштини еб бўлмайдиган қушлар тезаги.
Енгил нажосат ҳукми Агар енгил нажосат кўп бўлмаса, афву ҳисобланади. Кўп - бадан ёки кийимни тўртдан бир қисми деб белгиланади. Шунингдек, катталиги игна учига тенг миқдорда сийдик сачраган бўса 28 ҳам, авфу қилинади. Агар ювилган оёқнинг нами ёки ухлаб ётган одамнинг терлаши сабабли нажосатли тўшак ёки нажосатли кийим ҳўл бўлиб қолса, баданда ёки оёғда нажосат асари зохир бўлса, бадан ва қадам нажосат ҳукмида бўлади. Агар оёқ ёки баданда нажосат асари зоҳир бўлмаса, нажосат ҳисобланмайди. Агар қуруқ нажосатли ерга ҳўл кийим ёйилса, ер ана шу ҳўл кийим билан нам бўлса, кийимда нажосат асари кўринмаса, кийим нажосат хисобланмайди. Сиқиш билан суви томмайдиган даражадаги нажосатли кийимга пок ва қуруқ кийим ўралса, (бир-бирига тегиб кетса ёки иккаласи бир идишга солинса) пок кийим нажосат бўлиб қолмайди. Агар нажосат устидан шамол эсиб, нам бўлган кийимга тегиб ўтса, ҳалиги нажосатнинг асари кийимда топилмаса, кийим бу билан нажосат бўлмайди.
Шафиқур Роҳман Надвининг "Фиқҳул муяссар" китобидан
|