Туркия Диний ишлар идораси (Диянет) денгиз жониворлари - мидия, креветка, кальмар, краб ва омарлар ҳалол эмас, яъни мусулмонларга уларни ейиш тавсия қилинмайди, деб баёнот берди – дея хабар қилади zakon.kz.
Бу баёнот, денгиз маҳсулотлари кенг тарқалганлигини ҳисобга олиб, турк жамиятида қизғин муҳокама сабаб бўлди. Мисол учун, мидия кўчаларда ҳамма жойда сотилади, исталган балиқ ресторани калмар, креветка, баъзан краб ва омарларни таклиф этади. Диянетнинг бу тавсиясидан норози бўлганлар Туркиянинг уч томондан денгизлар билан ўралганини, денгиз маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқлаш ғалати эканини эслатади, - деб ёзади "Российская Газета" ҳам. Баёнотга рози бўлганлар туркларнинг анъанавий тарзда денгиз маҳсулотларини истеъмол қилмаганлигини эслайдилар ва XVIII асрнинг тарихий йилномаларидан далил келтирадилар, бу ерда қисқичбақасимонлар, краб ва моллюсклар Византиянинг мероси сифатида "юнон", яъни насронийлар емиши ҳисобланиши айтилган. Шуни таъкидлаш лозимки, Исломда бир қанча диний-ҳуқуқий мактаблар (мазҳаблар) мавжуд. Бу мактабларнинг ҳар бири денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш масаласида ўз фикрига эга. Хусусан, Туркияда энг тарқалган ҳанафий мазҳаби ҳақиқатда денгиз маҳсулотлари мусулмонлар учун яроқсиз деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, кенг тарқалган шофиъий мазҳаби уларни бутунлай ҳалол деб ҳисоблайди, моликийлар мазҳаби олимлари ҳатто мусулмонлар, назарий жиҳатдан, бирдан сув парилари мавжуд бўлса, уларнинг гўштини ҳам ейиши мумкинлигини айтади. Диянетнинг баёноти тавсиявий характерга эга бўлиб, ҳеч қандай тақиқлар жорий қилмайди. Шунга қарамай, турк жамиятидан унга кескин муносабат турк жамиятининг рангбаранглигини, унинг дунёвий ва диний қисмларининг келишмовчилигини яна бир бор кўрсатди. Жамиятнинг дунёвий қисми Диянетнинг тавсиялари фуқаролик эркинликларини чеклаб, мамлакатни қаттиқ диний нормалар томон тортади, деб ҳисоблайди. Диний қисм эса дунёвий кишиларнинг диндан амалда ажралиб чиқиб, ҳали ислом нормаларига риоя қилганларга қарши гапиришда давом этаётганидан норози, дейилади хабарда. Таъкидлаш жоизки, Диянетнинг баёноти ресторанлар, магазинлар ва кўча савдогарларига таъсир қилади, деб ҳисобламаслик керак, унда фақат денгиз маҳсулотлари ейиш номақбул эканиги айтилган, лекин уларни сотиш бўйича ҳеч қандай тақиқ ҳақида гап йўқ. |