|
Табиий гўштни кимё билан «бойитилган» гўштдан 20 сонияда ажратиш |
Кўпчилик биладики, ҳозир дўкон ва бозорларда кўпинча соя эритмаси шимдирилган ёки янги кўриниш бериш учун махсус кимёвий моддалар билан бўялган эски гўшт сотилади.
Шу сабабли гўшт танлаш ва харид қилиш узоқ жараёнга айланади, ахир ташқи кўринишидан ҳаммаси чиройли ва янгидай кўринади. Охирги марта гўшт сотиб олишга борганимда, гўшт сифатини тезда аниқлашни ўргандим. Мен билан навбатда бошқа яна киши бор эди. Аёллар гўштнинг сифатини ўз усулларида аниқлашга ҳаракат қилишди, аммо ўша одам сотувдаги гўштга ҳатто қарамади ҳам. Унинг навбати келгач, сотувчидан унга кичкина гўшт бўлакчасини кесиб беришни сўради. Сўнг чўнтагидан фольга билан бир дона тиш тозалагич чиқарди ва гўштни унга қадади. Шундан кейин ёнидан гугурт олиб ёқди ва гўштга тутди. Тахминан ўн сониядан кейин гўштдан тутун кўтарилиб, кабоб ҳиди кела бошлади. У яна ўн сония туриб, гўшт бўлакчасини ҳидлаб кўрди. Агар гўшт табиий бўлса, ундан кабоб ҳиди келади, агар кимёвий моддаларга тўйинган бўлса – қора рангли суюқлик сизиб чиқади. Менга бу усул жуда ёқди, шунинг учун гўшт сотиб олаётганда ундан фойдаланишни режалаштирмоқдаман. Агар сотувчи сизга кичик бир бўлакча кесиб беришни истамаса, бу илтимос рад этилмайдиган бошқа жойга бориш яхшироқдир. Сизда-чи, гўшт сифатини аниқлашнинг ўзига хос йўллари борми?
|