|
Салафлар аёлларининг сўзи |
Имом Ғаззолийнинг “Иҳё” китобида келтирилишича, салафи солиҳларнинг аёллари эрлари тирикчилик учун чиқиб кетаётсалар уларга насиҳат қилиб айтар эдилар: “Бизнинг ҳаққимизда Аллоҳдан қўрқинглар ва ҳаром касбдан бизни таомлантирманглар. Биз очлик ва зарарга сабр қиламиз, лекин дўзахга сабр қила олмаймиз”. Улуғ тобеин Муҳаммад ибн Сирийн бирор киши билан хайрлашса унга: “Аллоҳдан қўрқ ва ҳалолдан сенга тақдир қилинганини изла. Агар сен уни ҳаромдан олсанг, сенга ўлчаб қўйилганидан ортиғига эга бўлмайсан”, дер эди. Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ “Таҳзибут таҳзиб” асарида келтиришича, зуҳд ва вараъ шайхи Бишр Ҳофий шундай деган: “Ҳалол ейдиган ўн киши бор эди. Уларнинг қоринларига гарчи тупроқ ютсалар-да, ундан (ҳалолдан) бошқаси кирмасди. Фузайл ибн Иёз улардандир”.
|