Хабарлар
PDF Печат E-mail
Ҳаром ҳар бир киши учун ҳаром

Ислом динига кўра ҳаром тушунчаси ҳаммага бир хилда тегишли эканлиги билан белгиланади. Исломда араб бўлмаганга ҳаром саналиб арабга ҳалол бўлган ҳеч нарса йўқдир. Қора танлигига манъ қилиниб оқ танли учун рухсат берилган ва мубоҳ бўлган ҳеч бир ҳолат мавжуд эмас. Коҳин, поп, ҳаҳам ёки давлат одами каби маълум бир синфга мансуб кишиларга берилган алоҳида бир изн ё махсус бир ҳуқуқ мутлақо йўқ. Ҳатто кофирга ҳаром бўлган нарсани мусулмонга ҳалол қилган ҳеч қандай амр ва хусусият ҳам йўқдир. Чунки Аллоҳ таоло мўмин бўлсин, кофир бўлсин ҳамманинг Парвардигори - Роббидир. Унинг ҳукмлари ҳар нарсадан устундир. Аллоҳ таоло бирор нарсани ҳалол қилган бўлса, у бутун инсонлар учун ҳалол ҳисобланади, у ҳаром қилган нарсалар эса қиёмат кунигача ҳамма-ҳамма учун бир хилда ҳаром саналади. Масалан: Исломда ўғрилик қатъиян ҳаромдир. Бу ишни қилган киши мусулмон бўлса ҳам, мусулмон бўлмаса ҳам, моли ўғирланган киши мусулмон ёки ғайри дин бўлса ҳам булардан қатъий назар ҳукм барча учун тенгдир. Яъни, ҳаром ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаром саналади. Насли-насаби, келиб чиқиши, ким бўлишидан қатъий назар ҳаммага бир хил жазо кўрилади. Бу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бевосита амал қилган ва бошқалардан ҳам шуни талаб этган ягона одил йўлдир. Қуйидаги ҳадиси шариф очиқ ва равшан бир шаклда буни бизга таълим беради: "Аллоҳ таолонинг пок номи билан қасам ичиб айтаманки, ўғрилик қилган Муҳаммаднинг қизи Фотима бўлса ҳам, унинг қўлини кесардим". (Бухорий).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом даврида бир ўғрилик ҳолати бўлиб, бир яҳудий билан бир мусулмондан шубҳа қилинган, мусулмоннинг баъзи қариндошлари бир қатор далиллар келтириш йўли билан шубҳани ундан узоқлаштириб, айбни яҳудийнинг бўйнига қўйишга уринадилар. Асл ўғри мусулмон бўлгани ҳолда ҳатто Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳам айбсиз деб ишониб ўғрининг тарафини олган эдилар. Шу ҳолатда ҳақиқий хоинларни эълон қилган, яҳудийнинг айбсиз эканини билдирган, Ислом пайғамбарига танбеҳ берган ва ҳақни қарор топтирган илоҳий ваҳий келди. У илоҳий ваҳий ва амр шу эди: "Албатта, Биз сизга ушбу ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар орасида Аллоҳ кўрсатган йўл билан ҳукм этишингиз учун нозил қилдик. Сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг. Аллоҳдан мағфират қилишни сўранг! Албатта, Аллоҳ мағфират қилгувчи ва меҳрибон бўлган зотдир. Сиз ўзларига хиёнат қиладиган (жинояткор) кимсаларнинг ёнини олманг! Албатта, Аллоҳ хоин ва жиноятчи бўлган кимсаларни севмайди. Улар (ўзларининг жиноятларини) одамлардан яшира оладилар, аммо Аллоҳдан яшира олмайдилар. У Ўзи рози бўлмайдиган гапларнинг режасини хуфиёна тузаётган пайтларида ҳам улар билан бирга бўлур. Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларини иҳота қилгувчи бўлган зотдир. Ҳой сизлар, бу дунёда-ку, уларни ёнини олдингиз. Энди қиёмат кунида ким уларни Аллоҳдан ҳимоя қилиб ёнларини олур ёки ким уларнинг устида вакил бўлиб турар?!" (Нисо сураси - 105-109).
Ҳақ йўлдан адашган ва аслини йўқотган яҳудийлик бир яҳудийнинг бошқа бир яҳудийга фоизга қарз беришини ҳаром яҳудий бўлмаганга беришни ҳалол ҳисоблайди. Бу мунофиқона фикр "Тасния"да қуйидагича ўз ифодасини топган: "Бир биродарингга пул, озиқ-овқат ёхуд фоизга бериш мумкин бўлган ҳар қандай бир нарсани фоизга, қарзга берма, бегоналарга фоизга қарз беришинг мумкин. Аммо ўз биродарингга асло..." (23-19).
Яҳудийларнинг бунга ўхшаш баъзи ҳодисаларни Қуръони Карим бизга ибрат сифатида билдиради. Масалан: уларнинг ўз динларидан ва миллатларидан бўлмаган инсонларга қарши алдов ва хиёнатга рухсат берганлари ва бу ишда ҳеч қандай шубҳа ва гуноҳ кўрмасликлари сингари. Бу хусусда Қуръони Каримда очиқ ва равшан оятлар мавжуд: "Аҳли китоб орасида шундай кишилар борки, унга беҳисоб молни омонат қўйсангиз хиёнат қилмай сизга қайтаради. Уларнинг орасида яна шундайлари борки, унга бир динорни ишониб берсангиз, то устида туриб олмагунингизча сизга қайтариб бермайди. Бунинг боиси - уларнинг "омий-китобсиз кимсалар учун бизнинг устимизга ҳеч қандай йўл йўқ", дейишларидир. Улар билиб туриб Аллоҳ ҳақида ёлғон сўзларни сўзлайдилар" (Ол-и Имрон сураси-79).
Ҳа, улар Аллоҳ таолонинг юксак шаънига ёлғон сўзламокдалар. Чунки Унинг шариати ҳеч бир миллатни бошқа миллатдан айирмайди. Аллоҳ таоло бутун пайғамбарларнинг тили билан алдов ва хиёнатнинг ҳамма учун ҳаром бўлганлигини очиқ билдиргандир. Бизни қайғуга солган нарса бу ғоятда ибтидоий ва ҳатто ҳайвоний бўлган туйғунинг Бани Исроиллар томонидан самовий бир динга нисбат берилишидир. Чунки бутун инсонлар томонидан тўғри ва гўзал ўлароқ қабул этилган юксак аҳлоқ бировга ҳалол қилинган нарсани бошқага ҳаром қилмаган ва бу тариқа ҳаммага бир хилда тегишли бўлган ақлоқдир. Ибтидоий инсонлар билан бизнинг орамиздаги фарқ ахлоқий доиранинг бор ёки йўқлиги эмас балки бу доиранинг кенгайишидир. Масалан: бу ҳол бир қабиланинг аъзолари орасида бўлсагина шундай ҳисобланади. Агар қабила доирасидан чиқилса хиёнат жоиз ё мустаҳаб ҳаттоки вожиб бўлади.
"Маданиятнинг ҳикояси" (1-жилд, 95-саҳифа) китобининг муаллифи ўз китобида шундай ёзади: "Деярли бутун башарий жамиятлар бошқа жамиятларнинг ўзларидан бир даража паст эканлигига ишонадилар ва бу хусусда масалан: маҳаллий америкаликлар ўзларини бутун инсониятга ўрнак сифатида "олий руҳ" томонидан яратилган бир миллат деб ҳисоблайдилар ва бунга қаттиқ ишонадилар. Ҳиндуларнинг бир қабиласи эса ўзларидан бошқа инсонларнинг йўқлиги фикрини олға сурадилар. Бошқа бир қабила ўзларини "инсонлар ичидаги инсонлар" номи билан айтадилар. Крибиёнлар эса "фақат биз инсонмиз" дейдилар... Бутун бу ҳолатлардан келиб чиқиб айта оламизки, ибтидоий инсонлар бошқа миллат аъзоларини ўз қабила аъзолари билан тенгликка кўра оладиган ахлоқий қоидаларга эга эмаслар. Улар очиқдан "ахлоқнинг вазифаси ўз аъзолари орасидаги боғларни янада мустаҳкамлаш ва ўз жамиятларини бошқа жамиятлар қаршисида соғлом тутишдан иборатдир" деган иддаони байроқ қилиб олганлар. Шунга кўра ахлоқий қоидалар ва ҳалол ҳаром ҳусусидаги ҳукмлар фақат ўз қабила аъзолари орасида татбиқ қилиниши мумкин. Бошқа қабилалар ва миллатлар токи уларнинг меҳмони бўлмас эканлар, бу ахлоқий қоидалардан фойдалана олмайдилар. Шу туфайли улар учун бегоналар билан истаганларидай муомала қилиш ихтиёрийдир".

Шайх Юсуф Қаразовий
"Исломда ҳалол ва ҳаром" китобидан

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.