Хабарлар
PDF Печат E-mail
Шаҳватни оширувчи дорилар

Расталарда сотилаётган “безарар”, “табиий” шаҳватни оширувчи дорилар ҳақиқатдан ҳам табиий, безарарми? Буни “ Royal Honey” мисолида кўриб чиқамиз.

Унинг сотувчилари қуйидагича ёзишади:
Сиз ҳақингизда қайғуриб, биз инновацион препарат – “Royal Honey” ни ишлаб чиқдик. Унинг таркибидаги моддалар маҳсус ва аниқ нисбатларда солинган: асал, тропик ўрмон ўтлари ва шифобахш ўсимликлар экстракти бор. “Royal Honey” – бу шаҳватни кучайтирадиган, жинсий алоқани узайтирадиган, тасирланишни кучайтирадиган ва яқинлик пайтида доимий ва ёрқин ҳиссиётлардан завқланиш имконини берадиган воситадир.
Яна сотувчилар қуйидагича жадвални ҳам илова қилиб қўйишади:

Эркаклар учун

Аёллар учун

Кичик тос соҳаси аъзолари қон айланишини 100% активлаштиради

Жинсий мойилликни 100% оширади

Сперма миқдорини 75% га оширади

Менстурал цикл симптомларини 45% га камайтиради

Тестотсерон миқдорини 90% га оширади

Аёл жинсий аъзолардаги қон айланишни 95 % га ошириб, ҳиссиётни кучйтиради

Қарама қарши жинсни жалб қилишни кучайтиради

Мен эса одатдагидек, такидлайман:
Бу моддани реклама қилаётганингизда ва сотаётганингизда, одамларни алдамай тўғрисини айтинг: препарат табиий эмас, унинг кучи Тадалафил номли синтетик модда тасирида намоён бўлади. Бу восита таркибидаги ўсимлик эса ёлғон учун қўшилган.  
Бунинг исботи:

•    Саудия Арабистони озиқ-овқат ва фарматсевтика идораси ушбу маҳсулот таркибида “тадалафил” фармацевтик  моддасини аниқлади.
•    АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси - ФДА ушбу маҳсулот таркибида “тадалафил” фармацевтик препаратини аниқлади
•    Канада соғлиқни сақлаш вазирлиги Royal Honey ишлатиш ҳавфи ҳақида огоҳлантиради, унда “тадалафил”  мавжуд.
•    Гонконгдаги махсус хизматлар Royal Honeyдан фойдаланиш хавфи ҳақида огоҳлантиради, унда “тадалафил”  мавжуд мавжуд
•    Ва бошқалар

Келинг энди тадафилнинг қандай ишлашини ва фармацевтика соҳасида, айниқса яширин бизнесида машҳурлигини кўриб чиқайлик:

1.    Жинсий органларга қоннинг бориши оқибатида у тез жинсий эрексия беради
2.    Жинсий аъзолар сезгирлигини оширади
3.    Таъсир 10 дақиқада намоён бўлади
4.    Инсон учун физиологик нормал бўлган вақтни узайтиради.

Савол туғилади: “У жуда яхши ишлаётган экан, нега мен унга қарши огоҳлантираяпман?”
Жавоб: “Мен уни рецептсиз ишлатишдан огоҳлантираман, агар шифокор сизга буни буюрса ва сиз дорихонага бориб расмий равишда рўйхатдан ўтган дори сотиб олсангиз, масалан Левитра, демак мен қарши эмасман”.
Муаммо шундаки, ушбу гуруҳнинг дори-дармонларида катта спектрда ножўя таъсири ва кўплаб қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд, айниқса юрак-қон томир тизимида муаммо бўлганлар учун жуда ҳавфли бўлиб, агар сиз уни нотўғри ишлатсангиз, ҳатто ўлишингиз ҳам мумкин. Шу сабабли 100% кимёвий рецепт бўйича сотиладиган дори-дармонларни сохта табиий дори номи остида сотиб, инсон ҳаёти ва соғлиғига катта хавф туғдирасиз, шунингдек жиноят кодексининг бир қатор моддаларини бузасиз, масалан, “Сохта, сифатсиз ва рўйхатдан ўтмаган дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг муомаласи ва сохта биологик актив қўшимчалар (БАД) билан савдо қилиш” ва ушбу моддага биноан энг юқори жазо 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ва 5 миллион рублгача жарима ҳисобланади.

Мана Тадалафилнинг ножўя таъсири ва қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлари.

Ножўя таъсири
Эректил дисфункцияли ва простатитнинг гиперплазияси билан оғриган беморларда энг кўп учрайдиган нохуш ҳодисалар бош оғриғи ва диспепсия, шунингдек, бел оғриғи ва миалгия ҳисобланади.
ЖССТ таснифига мувофиқ, барча реакциялар аъзолар тизими ва ривожланиш даврийлиги бўйича тақсимланади: жуда тез-тез (-1 / 10); кўпинча (-1 / 100, <1/10); камдан-кам (-1 / 1000, <1/100); камдан-кам (-1 / 10,000, <1/1000); жуда кам (<1/10 000), даврийлиги номаълум (мавжуд маълумотлардан реакциялар пайдо бўлиш даврийлигини аниқлаш мумкин эмас).
Иммунитет тизимидан: кам ҳолларда - юқори сезувчанлик реакциялари; камдан-кам ҳолларда ангиоэдема.
Асаб тизимидан: кўпинча - бош оғриғи; камдан-кам ҳолларда - бош айланиши; камдан - қон томир касалликлари (шу жумладан геморрагик типдаги ўткир қон томир касалликлари), ҳушидан кетиш, вақтинчалик ишемик ҳужумлар, мигрен, эпилептик тутилишлар, вақтинчалик амнезия.
Кўриш органи томонидан: камдан-кам ҳолларда кўзнинг хиралашиши, кўз қовоғидаги оғриқ; камдан-кам ҳолларда – кўриш майдонининг бузилиши, кўз қовоқларининг шишиши, конʻюнктив гиперемияси, артериал бўлмаган олдинги ишемик оптик нейропатия, кўз тўр пардасида қон томирларининг окклюзияси.
Эшитиш органи томонидан: камдан-кам ҳолларда - қулоқларда шовқин; камдан-кам ҳолларда – тўсатдан эшитиш қобилиятини ёʻқотиш.
Юракдан: камдан-кам ҳолларда - юрак уриши, тахикардия; камдан-кам ҳолларда - миокард инфаркти, қоринча аритмияси, беқарор ангина.
Қон-томир тизими томонидан: кўпинча – юзда қоннинг кўпайиб кетиши; камдан-кам ҳолларда қон босимининг пасайиши, қон босимининг кўтарилиши.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

•    Ҳар қандай ўзида нитрат бирикмалари тутган препаратлар билан бирга қўллаш;
•    Охирги 90 кун ичида миокард инфарктини бошидан ўтказганлар, II даражали юрак етишмовчилиги, стенокардия билан оғриган беморлар, жинсий алоқа пайтида стенокардия ҳуружи, артериал гипотензияси бор инсонларга;
•    Ишемик невропатия туфайли кўришнинг йўқолиши;
•    Доксазин билан бир вақтда фойдаланиш;
•    18 ёшгача бўлган беморларда сурункали буйрак етишмовчилиги;
•    Лактоза етишмовчилиги, глюкоза-лактоза алмашинувининг бузилиши;
•    Тадалафилга ёки препаратнинг бошқа таркибий қисмига юқори сезувчанлик;

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Тадалафил аёлларда фойдаланиш учун мўлжалланмаган.

Буйрак иши бузилганида қўлланиши
Сурункали буйрак етишмовчилигида препаратни қўллаш тақиқланади.
Биз мақолани қисқача таржимасини келтирдик, тўлиқ матн билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Мақола муаллифи: Амин ибн Мансур

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.