Бундан ўттиз йилча муқаддам Аднан Дуррани Уолл-стритни тарк этиб, органик озиқ-овқат маҳсулотлари дунёсига бутунлай берилиб кетганда тармоқ кўргазмаларига костюмда ташриф буюрадиган ягона киши эди. “Улар хиппига ўхшаб кетарди”, – хотирлайди у.
Лекин у тезда шундай хулосага келдики, у ҳар қандай дресс-коддан муҳимроқ бўлган умумий жиҳатларга эга: у ва органик маҳсулотлар тармоғининг бошқа қатнашчилари ижтимоий масъулиятли тарзда бизнес юритишга эҳтиёж сезади. Кўп йиллар давомида у ва унинг венчурли капитал фирмаси бир нечта соғлом озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар туфайли катта муваффақиятга эришди. Сўнгра америкалик тадбиркор ва келиб чиқиши покистонлик бўлган мусулмон American Halal Company компанияси ва унинг музлатилган ҳалол таомли Saffron Road брендини супермаркетларда сотиб олиш мумкин. Араб тилидан «ижозат этилган, жоиз» деб таржима қилинадиган ҳалол сўзи таомнинг ислом қонунларига мувофиқ тайёрлангани, жумладан, жониворларнинг қийнамасдан сўйилганини англатади. Бироқ Дурраний уни “NOSH ҳаракати: натурал, органик, экологик ва соғлом маҳсулотлар”га илк бора олиб келган қадриятларга яқинроқ ва каттароқ нарса сифатида кўриб чиқади. Бу шунингдек, жамият олдидаги бурчни адо этиш билан боғлиқ. “Ходимларингиз ва дистрибьютор билан қандай муомала қиласиз? Жамият учун нималар қиляпсиз? Фойдани ютиб юборяпсизми ёки бошқалар билан қисман бўлишяпсизми?” Дурраний фойда ижтимоий жавобгарлик билан мувозанатланган бўлиши лозим деб ҳисоблайдиган раҳбарлар учун ўзаро ёрдам гуруҳи, ижтимоий корхоналар Тармоғининг илк аъзоларидан бири бўлган. У Ben & Jerry’s, Patagonia, Seventh Generation ва шунга ўхшаш компаниялар эгаларидан кўп нарса билиб олган. “Уларнинг қадриятлари нафақат оқилона фойда олиш, балки … муносиб иш ҳақи тўлаш ва ердаги бурчни қайтаришдан ҳам иборат бўлган эътиқодим қадриятларига яқин”, – деди Дурраний. Унинг компанияси айланмаси йилига 50 млн долларни ташкил қилади ва мижозларнинг 80 фоиздан ортиғини натурал, соғлом ингридиентлардан тайёрланган таом ўзига жалб қиладиган мусулмон бўлмаган кишилар ташкил қилади. Унинг муваффақияти Hebrew National фирмасининг «кошер» хот-доглари реклама шиорини эслатиб юборади: “Биз олий инстанция олдида жавоб берамиз”. Унинг аввалги лойиҳаларидан биронтаси – булоқ суви сотиш бўйича компания Vermont Pure Spring Water ва мева суви билан ширинлаштирилган печенье ва Stonyfield йогуртига йирик инвестициялар – ҳалол маҳсулотларни ўз ичига олмаган ва муайян америка мусулмон истеъмолчиларига йўналтирилмаган. Бироқ бозорни тадқиқ этиш Дурранийни шундай хулосага олиб келдики, америкалик мусулмонларнинг парҳезга оид эҳтиёжлари озиқ-овқат магазинларида ҳисобга олинмаган, худди бир пайтлар супермаркетлар испан тилида сўзлашадиган америкаликлар ва уларнинг ошхонасини писанд қилмаганидек. “Айнан шунда мен «нишали» сегмент бўлган ҳалол маҳсулотлар билан шуғулланишга қарор қилдим”, – деди у. Дурраний компанияси озиқ-овқат банклари, муаммоли жамоатлар билан ишлайдиган хайрия ташкилотларига хайриялар қилади. У мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида хайрия ишларига жами савдонинг 2%ини ажратади. Saffron Road музатилган таомларига қўшимча равишда соуслар, бульонлар, газаклар ва бошқа деликатеслар ҳам ишлаб чиқаради. Дурраний ҳалол маҳсулот Қўшма Штатларда ҳам супермаркетлар ҳалол бўлимлар очганидан сўнг Европада кескин ўсгани каби ривожланишидан умид қилади. “Бу маркетологнинг орзусидир”, – деди у.
Абу Муслим тайёрлади |