Хабарлар
PDF Печат E-mail
Дунё келажаги Ҳалол кўринади...

"Яқинда тонг саҳарда Малайзиялик дўстим қўнғироқ қилиб қолди. Рамазон тугаши билан Лондонга бормоқчиман. У ерда бирон ҳалол меҳмонхона борми, деб сўраб қолди" - ёзади журналист Навед Ахтар -"Лондондаги дўстларимдан сўраб-суриштирдим, интернетни изладим, аммо бирон ҳалол меҳмонхона топа олмадим".
Навед кейин гўштсиз овқат тайёрланадиган ёвғонхўр меҳмонхона топади. Бироқ унинг тақводор дўсти Ислом шартларини ҳурмат қиладиган - ҳалол таом пишириладиган, алколгол сотилмайдиган ва муслималар ўзларини бемалол ҳис қилишлари учун барча шароит яратилган меҳмонхона изларди.
"Менинг бу дўстим дунёда тобора сони ошиб бораётган мусулмонлардан бири" - давом этади Навед Ахтар -"У катта шаҳарда яшайди, олий маълумотли, дунё кезган ва кўплаб мамлакатларда қариндошлари бор. Бироқ барчалари Ислом дини аҳкомлари ва шартларини ҳурмат қиладиган жойларга боришни исташади".
Бу ҳали хамир учидан патир... Дунё бўйлаб мусулмонлар сони ҳозир қарийб 2 миллиардга яқинлашиб қолди. 2025 йилга бориб эса дунёдаги ҳар учинчи инсон мусулмон бўлади.
Кўплаб мусулмон ўлкаларида ўрта табақа ва пулдорлар сони ошиши билан улар саёҳат ҳамда харид учун сарфлаётган пул миқдори ҳам кўпаймоқда.
АҚШдаги Dinar Standard ширкати олиб борган тадқиқотларга кўра, 2011 йил давомида дунё бўйлаб саёҳат қилган мусулмонлар камида 125 миллиард АҚШ доллари сарфлашган. Бу рақам эса вақт сайин ўсиб бораверади.

Ҳалол атир ва чиннилар

Аксар мусулмонлар ҳамон Миср, Туркия ва Малайзия каби Исломий мамлакатларга саёҳат қилишни афзал билишмоқда. Сабаби - бу ерларда мусулмонлар талаб-эҳтиёжи инобатга олинади. Бироқ Австралия каби ноисломий мамлакатлар ҳам ўзгараётган воқеликни илғаб, ўз тижоратларини мусулмонлар эҳтиёжларига мослай бошлашган.
Маълум бўлишича, мусулмонлар одатда катта оила бўлиб саёҳат қилишади ва борган жойларида узоқ муддат қолишади. Хуллас, ҳеч бир тижорат бундайин фойдали сайёҳлар эҳтиёжини назардан қочира олмайди.
Сўнгги пайтлари нафақат ҳалол таомлар, балки бошқа ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам кўпаймоқда. Масалан, алкоголсиз атирлар ва тиш пасталари, ҳалол чиннилар ва ёки кир ювиш кукунлари шулар жумласидан.
Малайзия ва Туркия каби етакчи мусулмон ўлкаларида алалқачон беш юлдузли, Ҳилол шакли туширилган махсус курорт меҳмонхоналар очилган. Мазкур оромгоҳларда бутунлай мусулмонлар эҳтиёжларига мос дам олиш ташкиллаштирилган.
Кўм-кўк денгизга қараган ва сўлим боғлар ичидаги оромгоҳларда муслималар ҳам, оилалари ҳам ўзларини бемалол ҳис қилишлари учун шароит муҳайё. Ҳар хонада Қуръони Карим, биноларда Маккаю Мукаррамани кўрсатувчи белгилар, емакхоналарда фақат ҳалол таом тортилади ва умуман алкогол ичилмайди.
Оилалар қолувчи виллалар эса ўз чўмилиш ҳавзасига эга. Унга номаҳрамнинг кўзи тушмайди. Оромгоҳда масжидлар бор ва кўнгилочар дастурларда очиқ-сочиқ ё шаҳвоний фильмлар намойиш этилмайди.
Рамазон ойи давомида эрталаб оғиз ёпиладиган вақтда ҳам, кечки ифторлик маҳалида ҳам махсус буфетлар очилади.
Келажакда эса дунё бўйлаб мусулмонлар эҳтиёжига мос тижоратлар фақат кўпайиши кутилади. Чунки тадқиқотларга кўра, ҳар ўнтадан тўққизта мусулмон бирон нарса харид қилганида, албатта, Ислом қоидаларига қараб иш тутаркан.
Ҳалол маҳсулотлар бозори эса ҳозир йилига 2 триллион долларга етган. Бу рақам эса жадал ўсмоқда.

Манба: Би-Би-Си

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.