Хабарлар
PDF Печат E-mail
Россияда ҳалол маҳсулотлар

Россиянинг йирик шаҳарларида ҳалол маҳсулотлар учун алоҳида магазинлар пайдо бўла бошлади. Ислом қоидаларига кўра, сўйиш пайтида «ҳам қассоб, ҳам ўлдирилаётган (сўйилаётган) ҳайвон юзи Макка томонга қаратилган бўлиши лозим».

 

Дунё ҳалол маҳсулотлар бозори йилига $500 млрд. деб баҳоланяпти. (Баъзи маълумотларга кўра рақамлар 1 трлн. ҳам боради). Доимий истеъмолчилар сони эса 1,5 млрд. кишига етиши мумкин ва ер юзида ҳам шунча мусулмон бор. «Ҳалол» стандарт қўмитасининг ўтказган мониторинги бўйича ҳар йили ҳалол маҳсулотларини ишлаб чиқариш 30-40% га ошмоқда.

1 августдан муборак Рамазон ойи ва бу билан барча мусулмонларга зарур бўлган рўза ибодати бошланди. Мусулмонлар бу ойни қадимдан ҳурмат қилишади ва қадрлашади. Ҳар куни дастурхон байрамона безатилади ва сабрсизлик билан ифторлик кутилади. Шубҳасиз, байрамона дастурхонда фақат ҳалол ва текширилган овқатлар бўлиши лозим.
Россияда ўн миллионлаб мусулмонларни ҳисобга олинадиган бўлсак, ҳалол озиқ-овқат саноати жиддий равишда ривожланган бўлиши лозим. Дарҳақиқат, охирги 10 йил ичида «Царицыно» (йилига 4000 тоннадан ортиқ колбаса маҳсулотлари), «Челны бройлер»   (йилига 5000 тоннадан ортиқ), «ЭКОЛЬ» (6500 тоннадан ортиқ бир неча хил мол-қўй гўштлари) «Троицкий консервный комбинат», «САФА», «Халяль-Аш», Казанская птицефабрика (Қозон қушхонаси)  «ЛИСКо Бройлер» va «Евро Мит», «Продукт СПБ», «ТАВР» Ростов колбаса заводи ва ўнлаб бошқа Россияда ҳалол маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар сони кўпайди. Ҳар йили „Ҳалол“ маҳсулот ва ишлаб чиқарувчиларнинг йирик халқаро кўргазмаси бўлиб туради. Масалан, Москвада „Moscow Halal Expo“, Қозонда “KAZANHALAL” ярмаркалари ўтказилади. Россиянинг йирик шахарларида ҳалол маҳсулотлар учун алоҳида магазинлар пайдо бўла бошлади. «Метро», «Ашан», «Реал»дек супер ва гипермаркетларда «Ҳалол» бўлимлари ишлай бошлади У ердан гўшт маҳсулотлари, янги суйилган гўшт, «ҳалол» белгили яримтайёр маҳсулотларни сотиб олишингиз мумкин.

 

Жозибадор ҳалол

Ҳалол маҳсулотли саноатнинг ривожланишида энг диққатга сазовор жойи шундаки, асосан ундан мусулмон бўлмаганлар истеъмол қилишади. Юқори диний талабларига қизиқмайдиган оддий номусулмон москваликлар «Ҳалол» гўшт ёки қиймани олишади. Бўлмасам худди шу нарса «Ашана» (Groupe Auchan SA setmagazin)да ҳам бор. Гап шундаки у тоза ва сифатлидир. Ҳалол маҳсулотлар расталарини бўшаб қолишига қараб ҳам одамлар шунча ҳалол озиқ-овқатга бўлган қизиқишлари ортиб боряпти.

Шуниси эътиборлики, Оврупадаги маълум овқатлар ичидан оврупаликлар урфга айланган ҳалол маҳсулотларини хуш кўра бошлашди. Нега бу маҳсулотга бўлган талаб катта ва ниҳоятда машҳур? Мутахассисларни айтишича, бунинг ўзига яраша қатор сабаблари бор.

Ҳалол маҳсулотнинг асосий фарқли хусусияти унинг сифатидадир. Оврупаликлар буни тушунганларига анча бўлди. Бу маҳсулотни тайёрлашнинг ҳар бир босқичи ўта дақиқ назорат ўтказиладиган, янгича савиядаги стандартни ва қўшимча белгини кўришди. Шунинг учун магазин расталарида айнан „Ҳалол“ белгили маҳсулотларни қидиришади.

Россия федерацияси истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти аъзоси Михаил Аншаков ҳалол маҳсулотларнинг асосий қисмини исломдан йироқ бўлган москваликлар истеъмол қилишади. „Бирор бир диний жамият назорати остида ишлаб чиқарилган маҳсулотга талаб ортяпти. Ҳаммасидан ҳам одамлар нима еяётганликлари ҳақида ўйлай бошлашди. „Ҳалол“ маҳсулот бу - юқори сифат. Масалан, бу маҳсулотларда жудаям камайтирилган миқдорда кимёвий моддалар ва йодмаҳсулотлар ишлатилади. Шунинг учун ҳам истеъмолчиларда бу маҳсулотларга кўпроқ ишонч билдирилади“ - дейди Аншаков.

Ишониш муаммолари

Шундай қилиб ҳалол маҳсулотларига бўлган талаб ва унинг ҳажми ошяпти. Ва бу ерда бир аччиқ савол туғилади: Ҳақиқатдан ҳам сотиб олаётган нарсаларимиз ҳалолми? Оддий мусулмон бўлмаган москваликка фақатгина сифат бўлса бўлди, лекин диёнатли инсонгачи? Биринчи ўринда унинг диний-ахлоқий кейин эса бошқа ҳолатлари қизиқтиради.

Ўзи аслида ҳалол овқатлар ишлаб чиқаришга бўлган ишонч жуда қалтис турибди. Бутун дунё бўйича вақти-вақти билан жанжаллар чиқиб турибди: федерациянинг хабарига кўра, Белгияда, сотувдаги 60% маҳсулотлар тоза эмас. Қозонда, „Ҳалол“ бренди остида виждонсиз тадбиркорлар баъзан рухсат берилмаган овқатларни таклиф қилишяпти. Жанжаллар ҳисоби ўнтагача етади.

Табиийки, Мусулмонлар жамоаси Мусулмонларни диний идораси қошидаги „Ҳалол“ стандарти назорат қўмитасини тузиб чиқди. Шартнома бўйича қўмита мутахассислари маҳсулотни ишлаб чиқаришдаги ҳалолликлигини, кафе ва магазинларга етказишдан олдин текшириб чиқишади. Бундан ташқари ҳатто гўшт маҳсулотларида чўчқа гўшти бор ёки йўқлигини текширувчи бир махсус тест ишлаб чиқишган. Татаристон Республикаси Мусулмонлар диний идораси  қошидаги „Ҳалол“ стандарти қўмитаси раҳбари Динар Содиқов „Маҳсулотда чўчқа гўштининг йўқлиги, уни ҳалоллигини билдирмайди дея огоҳлантиради. „Ҳалол“ стандартига кўра гўшт шариат асослари бўйича сўйилган бўлиши керак“.

www.chel.aif.ru

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.