Хабарлар
PDF Печат E-mail
Ҳалол-2.0 ярим триллион долларлик бозорни кўзламоқда

Малайзия дунё озиқ-овқат саноатида исломий аҳкомларга мос қонун ўрнатувчига айланишни хоҳламоқда
“Осиё йўлбарс”ларидан бири Малайзия ўзининг нефт қазиш ва қайта ишлаш саноатидан келадиган асосий даромад манбасига Ислом оламининг ривожланиб бораётган ва 500 миллиард АҚШ долларга баҳоланадиган истеъмол бозорида асосий ўйин қоидаларини ўрнатувчиси ўрнини ҳам эгаллашга интилмоқда. Мамлакат аллақачон “Ҳалол-2.0” маркетинг номини олган ягона халқаро ҳалол стандартни жорий қилиш таклифи билан чиқмоқда.

 


 

“ОЛМАЛАРИМИЗ ҲАЛОЛ, ЧУНКИ УЛАР ДАРАХТДА ЎСАДИ”

“Шоколад маҳсулотларингизда нега ҳалол белгиси йўқ?” — сўрайди рўмоллик кекса аёл “Алёнка” қандолат маҳсулотини  синчковлик билан текшираркан. — “Ҳали олишга улгурмадик, ҳужжатлаштиряпмиз. Лекин ҳавотирга ўрин йўқ – ҳаммаси ҳалол, ўзим ҳам мусулмонман”, — сабр билан тушунтиради Россия стенди  ҳодими Дониёр Мамиров.
“Россия шоколадларига Малайзияда талаб жуда катта бўлиши мумкин эди. Чунки бизни маҳсулот Белгияда ишлаб чиқарилган шоколаддан арзонроқ, аммо Россияникидан фарқли равишда Белгия маҳсулоти расман ҳалолдир. Сиз шу масалани ёритинг, балки шунда ишлаб чиқарувчилар ниҳоят ҳалол белгисини олишга киришишар”, — дея илтимос қилади Пенанг ҳалол маҳсулотлар кўргазмасининг Россиялик иштирокчиси Расил Галеев. Ҳозирча эса Россия бизнеси кундалик терминларни муҳокама килишда давом этади: модомики таркибида чўчқа гўшти ва алкогол йўқ экан, демак бу маҳсулот ҳалол.
Ҳалолга бўлган енгил муносабат Малайзияда олма сотишга ҳаракат қилаётган Хитой савдогарларини ҳам ажратиб туради. “Албатта, бизнинг олмаларимиз ҳалол, ахир улар дарахтда ўсади-ку, ҳеч қандай тўнғиз уларга яқинлашмаган”, — деб таъкидлайди Гуанси провинциясининг мева маҳсулотлари компанияси вакили. Куала Лумпур шаҳрида ўтаётган MIHAS йирик ҳалол маҳсулотлар кўргазмасидан суҳбатни давом эттирамиз. Бу ерда Африкадан тортиб то Лотин Америкасигача бўлган ҳалолчи бизнесменлар ва уларнинг ҳамкорлари учрашмоқдалар. “Маҳсулотларимизнинг ҳалоллигини тасдиқлаш учун фабрикамизга Малайзиядан делегация келган эди. Делагасия аъзолари, масалан, машиналардан эмас, балки қўл меҳнатидан фойдаланишни маслаҳат бердилар”, — дейди реза мевалар шарбати билан савдо қилаётган Чили компанияси вакили.

РОТТЕРДАМ ПОРТИГА ҲАЛОЛ НОМИ БЕРИЛДИ

Ҳалол маҳсулотлар саноатининг машҳурлиги дини Ислом таъсирини бутун дунё бўйлаб ошишига ва мусулмон давлатларнинг ўзида диндорликни кучайишига катта таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, охирги ўн йилда ўртача ёшдаги бола Ислом масалалари борасида билимлироқ ва шунга мувофиқ истеъмол маҳсулотлар ҳалоллигига талабчанроқ бўла бошлагани кузатилган. Лекин бундай ҳолларда ҳам кутилмаган таажжубли ҳодисалар рўй бериб туради. “Йирик компаниялардан бири Куала Лумпурда уч ой давомида оёқ кийим билан савдо қилган, бироқ кейин бу товар чўчқа терисидан қилингани аниқланди. Катта можаро бўлган эди ўшанда”, — эслайди MIHAS иштирокчиларидан бири.
Ҳалол маҳсулот саноатининг ривожланиши Ислом давлатлари билангина чегараланмаган. Бугунги кунда Бразилия, Таиланд ва Хитой давлатлари ҳам энди ҳалол маҳсулотлар бозорининг йирик иштирокчиларидан ҳисобланмоқда ва бу ҳусусан радикал кайфиятдаги истеъмолчилар орасида норозиликка сабаб бўлмоқда. Шунингдек, икки йил олдин дунёдаги энг катта Роттердам порти ҳалол белгиcига эга бўлди. Бу ерда истеъмол маҳсулотлари билан боғлиқ барча ҳаракатлар ҳалоллик қоидаларига мувофиқ амалга ошириладиган алоҳида терминал ажратилган. Порт вакилларининг айтишича, бугун Голландияни ўзида аҳолининг миллионга яқинини мусулмонлар ташкил қилади ва Роттердам ҳалол маҳсулотлар учун Европадаги асосий дарвозага айланиш умидида.

МАХСУС ОШХОНАЛАР

Умуман олганда, ҳалол стандартга жавоб берадиган маҳсулотлар бозори йилига 500 миллиард АҚШ доллари ҳисобида баҳоланади, потенциал истеъмолчилар сони эса 1,5 миллиардга етиши мумкин – Ер юзининг шунча аҳолиси Ислом динига эътиқод қилади.  
Малайзия, балким, ҳалол таом маданиятининг бошқа маданиятлар, айниқса, чўчқа гўшти энг асосийлардан ҳисобланган Хитой маданияти билан ҳамоҳанг мавжудлигига энг ёрқин мисолдир. Чўчқа гўшти тортиладиган ресторанни савдо марказида очиш мумкин эмас, лекин бошқа жойларда бу гўшт бемалол сотилади. Чўчқа гўштини кўпгина катта меҳмонхоналарда ҳам топиш мумкин, бироқ бу маҳсулотга албатта махсус ошхонада ишлов берилади. Барча ҳалол таом эса умуман бошқа, алоҳида жойда тайёрланади. “Ҳар ҳолда меҳмонхонани бутунлай ҳалол қилишнинг иложиси йўқ, алкогол сотувидан ҳам воз кеча олмаймиз. Шунингдек, Яқин Шарқлик кўпгина туристлар алкогол шишасига яширинча интиладилар”, - дейди Куала Лумпурдаги тўрт юлдузлик меҳмонхоналаридан бирининг иш бошқарувчиси.

СТАНДАРТЛАР ВА РАҚОБАТ УСЛУБЛАР ОРАСИДА КУРАШ

Шунга қарамасдан, айнан Малайзия бугун ўзининг ҳалол стандартларини xалқаро миқёсда фаол тарғибот қилмоқда. Кўргазманинг кўпчилик малайзиялик иштирокчиларининг фикрича, чет эл маҳсулотлари ўзларининг сертификатларидан ташқари Малайзияда маҳаллий сертификатга ҳам эга бўлишлари шарт.
Юқори ҳалол стандартга кўра, ҳайвоннинг сўйилиши вақтида “қассоб ҳам, ҳайвон ҳам юзи билан Макка томонга қаратилган бўлиши керак”. “Ахир эътиқодсизлар бу фактни доим ёдида сақлармиди? Ҳалол таом фақат мусулмонлар томонидан ишлаб чиқарилиши керак”, — дейди радикал кайфиятдаги профессионал ҳалолчилар жамиятини вакили ва Куала Лумпурдаги махсус ҳалол компаниялардани бирининг xодими. Бошқалар эса фақат умумий ҳалол стандарт жорий қилишни таклиф қилмоқдалар. Хусусан, Куала Лумпурда жойлашган Ҳалол яхлитликка амал қилиш Халқаро алянси бу масалада ишни аллақачон бошлаб юборган. Бу ерда ушбу стандарт “Ҳалол-2.0” деб аталади ва у биринчи мукаммал бўлмаган стандартни ўрнини эгаллаши керак. Бундай ўзгариш эса яқин икки-уч йил ичида кутилмоқда.

Гули Содиқжон қизи тайёрлади

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.