Хабарлар
PDF Печат E-mail
Озиқ-овқатга ишлатиладиган Е-қўшимчаларнинг зарарлилиги

Бугунги кунда замонавий озиқ-овқат бозори – маҳсулотлар мажмуаси жиҳатидан ҳам, баҳо турлари жиҳатидан ҳам ўзининг кенг танлаш имкони билан ажралиб туради. Бундай ривожланиш энг биринчи ўринда истеъмолчи талабининг ўсиши орқали юзага келади.
Лекин, таклиф талабни қондиряптими? Ҳамда, танлаш эркинлиги айни кўринаётганидек мукаммал шаклдами?

Бугунги кунда у ёки бу турдаги озиқ-овқат маҳсулотини танлаш бир неча факторларга асосланади:

• Истеъмолчининг ҳаёт тарзига;
• Пул тўлай олиш имконига;
• Сиҳат-саломатлиги ва бу билан боғлиқ бўлган таомланишдаги чеклашлик.

Саломатликка тегишли бўлган муаммолар бугунги кунда нафақат ирсий ёки бирор-бир касалликка оид бўлишдадир, балки шу билан бирга атроф-муҳит факторларининг организмга бўлган таъсирига ҳам боғлиқдир. Сўнгги вақтларда инсон организми ва унинг ишга яроқлилигига ҳар кунги таомларимизга қўшаётган “қўшимчалар” ҳам анчагина таъсир кўрсатяпти. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, таомларга қўшаётган қўшимчалар-у зираворларнинг, айниқса энг кенг тарқалган “Е” белгиси бўлган моддаларнинг таркиби – мавзумиз жиҳатидан жуда муҳимдир.

Бундай маҳсулотларни истеъмол қилиш хавфли эмасми?
Е-стандартлар:

Этикеткалардаги маҳсулотлар таркибини билдирувчи Е ҳарфи – ушбу озиқ-овқатнинг Европа стандартига мос эканлигини  билдирса, Е ҳарфи ёнидаги сонли индекс – айнан ўша қўшимчанинг турини билдиради.
Илгари ушбу кимёвий моддаларнинг номлари тўлиғича келтирилар эди. Аммо кейинчалик номлари “кўп жойни эгаллаганлиги учун” ҳажми кичрайтирилган ҳолда мана шундай ҳарфли-сонли кодларга ўзгартирилган.
Бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда Е-қўшимчалардан фойдаланиш нафақат Россияда, балки Европада ҳам таъқиқланган. Лекин, баъзиларигина.

Таъқиқлаш учун Европа комиссиясининг хуқуқидан фойдаланилади, жойлардаги, яъни озиқ-овқат ўринлари ҳамда дўконлардаги текширувлар эса “ишлаб чиқариш ва ветеринария ҳизмати” инспекцияси томонидан олиб борилади. Лекин бу ҳамма жойда ҳам амалга оширилавермайди.

Ушбу тизим ишни қай йўсинда олиб боради?

Одамларга ва хайвонларга нисбатан Е-қўшимчаларни синаш Европадаги махсус лабораторияларда ўтказилади.
Агар организмга ёмон таъсири ёки салбий оқибатлари сезилмаса, унда булар “рухсат берилган” қўшимчалар рўйҳатига киритилади. Акс ҳолда, озиқ-овқат ва ветеринария соҳаларининг мутахассислари томонидан текширилиб, рўйҳатга киритилмайди.
Бундай текширувлар тахминан 6 ойда 1 маротаба ўтказилади. Орадаги 6 ой мобайнида эса истеъмолчилар ўша маҳсулотнинг таркиби қандай эканлигидан бехабар бўлиб юраверадилар.

“Озиқ-овқатга доир сценарий” мана шу билан чекланса ҳам майли эди! Е-қўшимчалар қачон таъқиқланади?
– Қачонки ҳаёт учун хавфли бўлса. Яъни, ўлимга олиб борадиган бўлсагина таъқиқланади.

Энди, “хавфли” эканлиги аниқланиб бўлмаган ёки таркиби кам ўрганилган моддалар эса истеъмолда қолаверади.
Яъни, бирорта модда бутун дунё миқёсида “хавфли” деб тан олинмаган ва ўлимга сабаб бўлиши айтилмаган бўлса – бу модда “хавфсиз” саналаверади.

Бизда шубҳа уйғотадиган жиҳат – фақатгина ушбу юқорида айтиб ўтганларимиз эмас.
Қуйида бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотларимизга қўшилаётган баъзи Е-моддаларга мисоллар келтирамиз:

Е102 – тартразин – бўёқ. Бизнинг худудда (яъни, Россияда) рухсат этилган, лекин Европа Иттифоқи худудида таъқиқланган.
Организмга таъсири:
- истеъмол натижасида аллергия ҳосил бўлади.
Таркибида тартразин моддаси бўлган маҳсулотлар: қандолат маҳсулотлари, конфетлар, музқаймоқ, ичимликлар.

Е128 – канцероген таъсирли Red 2G қизил бўёғи. Бу модда 6 фоиздан зиёд буғдой ва фасол қўшиладиган сосискалар тайёрлашда ва майдаланган гўшт маҳсулотларига қўшилади ҳамда ушбу маҳсулотларга пушти ранг бериш учун фойдаланилади.
Бу модда ген учун заҳарли (токсик) алоқа ҳисобланади. Яъни, генларга ўзгартириш киритиш хусусиятига эга. Е128-дан фойдаланиш Россияда таъқиқланган!
Организмга таъсири (истеъмол қилинганидан узоқ вақтдан кейин таъсир кўрсата бошлайди):

- онкологик (саратон) касалликлари;
- ҳомила ривожланишига салбий таъсири;
- туғма патологиялар (ҳасталиклар, азоблар, муаммолар).

Таркибида Red 2G қизил бўёғи бор маҳсулотлар: колбаса ва сосискалар (айниқаса арзонлари).

Е216 и Е217
– консервантлари (пропил эфири ва натрий тузи). Россияда таъқиқланган!
Организмга таъсири:
- истеъмол қилинганда бузади, заҳарлайди.
Ушбу консервант қўшилган озиқ-овқатларга қуйидагилар киради: конфетлар, қиёмли (начинкали) шоколадлар, гўшт маҳсулотлари, юзаси желе билан қопланган паштетлар, шўрва (қайнатма) ва бульонлар.

Е250
– натрий нитрити. Бу зиравор консервант бўёқ модда – гўштни қуруқ қадоқлаш ва унинг қизил рангини сақлаб туриш учун ишлатилади. Е250-дан фойдаланишга Россияда рухсат берилган, лекин Европа Иттифоқида таъқиқланган.

Организмга таъсири:
- ёш болаларнинг асаб тизимида юқори таъсирчанлик, ҳаяжонланиш;
- организмга кислород етишмаслиги (гипоксия);
- организмдаги дармондори миқдорининг камайиб кетиши;
- заҳарланиш (ҳатто ўлимга ҳам сабаб бўлиши мумкин);
- онкологик (саратон) касалликлари.

Таркибида Е250 (натрий нитрит) бўлган маҳсулотлар:
чўчқа гўшти – бекон (айниқса қовурилгани), чўчқа ёғи, сосискалар, дудланган гўштлар ва балиқлар.

Е-320 – антиоксидант. Мойли-ёғли қоришмаларнинг қишқиллашиши, тахирлашиши жараёнини узайтириш учун ишлатилади. Бунга Россияда рухсат берилган, лекин соғлиқ учун зарарли деб ҳисобланади.
Организмга таъсири:
- организмдаги холестерин таркибини ўстиради;
Таркибида Е-320 – антиоксиданти бўлган маҳсулотлар: ёғ қўшиладиган баъзи маҳсулотлар; сақичлар.

Е-400 – 499 маҳсулотнинг уюшқоқлигини (ва ички ёпишқоқлигини) таъминлайдиган томизғи сингари моддалар. Яъни, загуститель ва стабилизаторлар. Буларнинг аксарияти Россияда таъқиқланган.
Организмга таъсири:
- овқат ҳазм қилиш йўлларининг касалланиши.
Мазкур Е-модда қўшилган озиқ-овқат турларига йогурт ва майонез маҳсулотларини мисол келтириш мумкин.

Е510, Е513 и Е527 (Е500-599 гуруҳидаги) – эмульгаторлар. Яъни, ўзаро аралашмайдиган икки маҳсулотни (мисол учун: сув ва ёғни) аралаштириш учун ишлатиладиган махсус моддалар.
Организмга таъсири:
- диарея (ич кетиши);
- жигарнинг рисоладагидек ишламаслиги.

Е951 – аспартам – шакарнинг ўрнига ишлатиладиган синтетик (сунъий) модда.
Организмга таъсири:
- бош мия қисмидаги серотонин заҳирасининг емирилиб, заифлашиши ҳамда нобуд бўлиши.
- маниакал депрессия (мувозанатсизлик, чарчоқ, ноумидлик каби иллатлар); агар ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилинса шафқатсизлик, зўравонлик ҳамда ҳужум қилиш, куч ишлатиш каби иллатлар кучаяди.
Таркибида аспартам бўлган маҳсулотлар:
сақичлар, газли сувлар (айниқса чет элдан олиб келинадиган ичимликлар).

Таъқиқланган Е-қўшимчалар:

Ҳозирги кундаги Озиқ-овқат Тадқиқот Маркази томонидан қабул қилинган қарорга биноан Россия ҳудудида таъқиқланган Е-қўшимчаларнинг тахминий рўйҳатини келтиришимиз мумкин:

Е121 – цитрус қизил бўёғи;
Е123 – қизил амарант (гултожихўроз) бўёғи;
Е240 – формальдегид консерванти. Бу моддани айнан маргимуш (сичқон ўлдириш учун фойдаланиладиган синил кислотали заҳарлар) тоифасига киритишимиз мумкин.
Е116-117 – қандолат ва гўшт маҳсулотлари тайёрлашда кенг ишлатиладиган консервантлар;
E924а и Е924б – булар ун ва нонни “тузатувчилар” (яхшиловчилар) деб ҳам номланади.

Бундан ташқари, қуйидаги қўшимчалар ҳам таъқиқланган:
Е103, Е107, Е125, Е127, Е128, Е213-219, Е140, Е153-155, Е166, E173–175, E180, E182, E209, E213–219, E225–228, E230–233, E237, E238, Е240, E241, E252, E253, E264, E281–283, E302, E303, E305, E308–314, E317, E318, E323–325, E328, E329, E343–345, E349, E350–352, E355–357, E359, E365–368, E370, E375, E381, E384, E387–390, E399, E403, E408, E409, E418, E419, E429–436, E441–444, E446, E462, E463, E465, E467, E474, E476–480, E482–489, E491–496, E505, E512, E519–523, E535, E537, E538, E541, E542, E550, E552, E554–557, E559, E560, E574, E576, E577, E579, E580, E622–625, E628, E629, E632–635, E640, E641, E906, E908–911, E913, E916–919, E922–926, E929, E942–946, E957, E959, E1000, E1001, E1105, E1503, E1521.

Ушбу келтирилганлар – тўлиқ рўйхат деб айтишдан йироқмиз. Бунинг устига, “маҳсулотларнинг тайёрланиш жараёнида таъқиқланган Е-моддалар қўшилмаяпти” деб ким ҳам кафолат бера оларди?!

Россияда рухсат берилса ҳам, лекин соғлиқ учун хавфли деб ҳисобланадиган қўшимчалар:

Е105, Е126, Е130, Е131, Е143, Е152, Е210, Е211, Е330, Е447.
Озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган ушбу моддалар ёмон/зарарли ўсимталарнинг ўсишига олиб келиши мумкин.
Е221-226, Е320-322, Е338-341, Е407, Е450, Е461, Е466 – ошқозон-ичак йўллари хасталикларини кучайтиради.
Озиқ-овқатлардаги Е239-қўшимчаси аллергия бериши мумкин.
Е171, Е320-322 қўшимчалари жигар ва буйрак касалликларини келтириб чиқаради.

Жумладан, қуйидаги қўшимча моддалар Европа Иттифоқида таъқиқланган бўлса-да, Россия ҳудудида ҳанузгача рухсат берилиб келинмоқда:

E102, E104, Е110, E111, Е120, E122, E124, E126, E141, E142, Е150, E212, E250, E251, E311-313, E477.

Озиқ-овқат маҳсулотлари бозорини баҳолаш

Ҳозирги пайтдаги озиқ-овқат бозорини таҳлил қилиб, маҳсулотлар таркибида инсон ҳаёти ва саломатлиги учун хавфли бўлган Е-моддалар борми, - дея баҳо берадиган бўлсак, маҳсулотларнинг аксариятида оз ёки кўп миқдорда зарарли моддаларнинг бор эканига гувоҳ бўламиз.

Мисол тариқасида таркибида инсон ҳаёт фаолияти учун хавфли бўлган
Е-моддалари бор энг машҳур ва оммалашган баъзи бренд (фирмалар) рўйҳатини келтиришимиз мумкин:

1) Газли сувлар орасида:
- “Фруктайм Дюшес”,  шунингдек Сoca-Cola компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Фиеста Дюшес» ичимлиги. (Бунинг таркибида Е-951 аспартам бор);
- Сoca-Cola фирмаси томонидан ишлаб чиқарилган шу ва шунга ўхшаш барча маҳсулотлар;
- «Лимонад» (Грейтли);
- «Малина» (Салют-кола);
- «Барбарис» (Ассорти);
- «Ситро» (Салют-кола) ва бошқалар.

2) Сақичлар орасида (айниқса, бугунги кунда оммалашиб бораётганлари):
- «Dirol». Таркибида ошқозон-ичак йўллари касалликларини келтириб чиқарувчи Е414 моддаси, Е330 антиоксиданти, Е296 консерванти, Е171 бўёғи, (қадоқда кўрсатилган ҳолатларда эса) Е322 эмульгатори бор ва бу модда антиоксидант бўлиб ҳисобланади. Шунингдек Е321 ва Е903 глазирователи бор.
(* Глазирователь деганимиз – маҳсулотнинг устки қисмига оро бериб, ялтиратиб кўрсатадиган қўшимча модда)

- Яна бир сақич – «Orbit». Бунинг таркибида эмульгатор ва стабилизаторлар тоифасига кирувчи Е420 сорбит моддаси мавжуд. Бундан ташқари ушбу сақич таркибида Е965 мальтит (пеногаситель-антифламинг), яъни кўпириб кетишнинг олдини олувчи ёки пайдо бўлган кўпикларни йўқ қилувчи махсус модда ҳам бор.
Бунинг қанчалик зарарли эканлигини истеъмолчи ўзи ҳал қилади.

- Е422 стабилизатори, Е414 загустители, Е171 бўёғи, Е951 ширин таъм берувчи аспартам моддаси.
Мазкур сақичларнинг қайси бири ҳаёт учун хавфсизроғу, умуман улар чайнашга арзийдими-йўқми, бунга қарор бериш – ҳар кимнинг ўз ихтиёрида.

3) Баъзи алкоголли-тетиклаштирувчи ичимликларга мисоллар:
- «ABSENTER ENERGY». Таркибида Е414 стабилизатори; кислота миқдорини меъёрида ушлаб туриш учун ишлатиладиган Е330 антиоксиданти; Е211 консерванти бор);
- «JAGUAR» (таркибида Е211 консерванти ва бўёқлар бор);
- Бу гуруҳга таркибида спирти бўлмаган “қувват берувчи” ичимликларни ҳам киритишимиз мумкин. Гарчи уларда Е-ҳарфи билан белгиланган қўшимча моддалар бўлмаса ҳам.
Зеъро, соҳа мутахассислари ҳам тавсия қиладилар-ки, маҳсулотнинг таркибий қисми бўлмиш моддаларнинг номларига яхши эътибор қаратиш лозим. Йўқса у қанақасига организмга “қувват бериши” мумкин?!

4) Чипси, сухари, печенье каби маҳсулотлар орасида:
- «Lays»нинг кичик ҳажмда қадоқлангани. (Бунинг таркибида ҳам Е951 аспартам мавжуд);
- «Pringles» (таркибида Е471 эмульгатор бор);
- «Кириешки» қуритилган нонлари (сухарилар). (Булар таркибида таъмни кучайтирувчи моддалардан Е621, Е627, Е631, Е551 ҳамда Е100 бўёғи ва бошқалар бор).

5) Сут-қатиқ маҳсулотлари орасида:
- «Активиа» маҳсулоти. Тайёрлаш мобайнида мева-чева қўшилган бўлса ҳам, ёки дуккакли ўсимликлар (арпа-буғдой) қўшилган бўлса ҳам (таркибида Е1442 загуститель бўлади);
- Мева пюреси қўшилган «Растишка» йогурти. (Бунинг таркибида ҳам айнан Е1442 загустители; ҳамда бўёқлар ва ҳоказолар мавжуд).
Бу – болалар озиқ-овқат маҳсулоти!!!
- «Даниссимо» (Е1442 загустител ва кислота миқдорини меъёрида ушлаб турувчи моддалар).

6) Колбаса маҳсулотлари орасида:
- «Каневской» колбаса заводининг «Киевский сервелат» колбасаси. Ушбу маҳсулот таркибидан стабилизаторлар ҳамда Е250 натрий нитрит консерванти топилган.
- Айни заводда ишлаб чиқарилган  «Любительская» номли қайнатиб-пиширилган (вареная) колбаса. Бунинг таркибида консервант-фиксатор (рангни сақлаб турувчи махсус моддалар) ва Е250 натрий нитрити мавжуд.

7) Музқаймоқлар орасидан:
мисол тариқасида «Ля Фам» маҳсулотини келтириш мумкин. Унинг таркибида Е102, Е133 бўёқлари, Е407, Е410, Е412, Е466, Е471 стабилизаторлари мавжуд.
Бу ҳам – фарзандларимиз истеъмол қилаётган маҳсулотдир!

8) Машҳур шоколад ишлаб чиқарувчилардан:
- «Сладко» ва «Alpen Gold» (таркибида Е476 ва стабилизаторлар бор);
- «Несквик» (таркибида Е124 ва Е476 топилган).

Истеъмолчи-ҳаридор бугунги кунда маҳсулот танлашда жуда эҳтиёткор бўлиши зурур.
Шу билан бирга, ушбу соҳадаги сўнгги тадқиқот натижаларини ҳам ҳисобга олиши ва ўз таомномасини зарарли маҳсулотлардан фориғ қилган ҳолда йўлга қўйиши лозим.

 

Қўшимча мақолалар:

Озиқ-овқатларнинг таркибий қисми

Озиқ-овқатга махсулотларига қўшиладиган қўшимчалар (Е моддалари)

 

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.