Аёлларнинг ўзини парвариш қилишда косметика маҳсулотларининг аҳамияти катта эканлиги аниқ. Бироқ, баъзи косметика маҳсулотларининг таркиби ибодатга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун косметика танлаётганда, айниқса ҳалол стандартларга жавоб берадиган таркибга эътибор бериш жуда муҳим.
Жаҳон бозорида Франция, АҚШ ва Италия брендлари узоқ вақтдан бери етакчи бўлиб келган бўлса, сўнгги йилларда Корея косметикаси кенг оммалашиб бормоқда. Бугунги кунда Корея косметикаси 2000 дан ортиқ брендлари билан жаҳон бозорида катта талабга эга.
Нима учун Корея косметикаси арзон?
Корея косметикасининг кенг тарқалишининг сабаби – унинг мақбул нархда бўлиб, юқори сифатга эга эканлигида. Корея ишлаб чиқарувчилари терини парваришлашга катта эътибор қаратадилар ва кўпинча табиий компонентлардан фойдаланадилар, бу эса маҳсулотларни арзон нархларда сотишга имкон беради. Шунингдек, Корея косметикаси инновация ва янги технологияларни қўллаш билан машҳур.
Ҳарам ва шубҳали қўшимчалар
Косметика маҳсулотларининг ҳалол эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун унинг таркибига диққат билан эътибор бериш лозим. Баъзи косметика маҳсулотларида ҳалол бўлмаган қўшимчалар бўлиши мумкин, масалан, чўчқа ёғи ёки алкогол. Шунингдек, айрим маҳсулотларда ҳайвонлардан олинадиган шубҳали қўшимчалар учраши мумкин. Бундай ҳолларда, ҳалол сертификатига эга маҳсулотларни излаш мақсадга мувофиқдир. Бу сертификат маҳсулотнинг ҳалол эканлигини тасдиқлайди.
Аввало косметикага тўхталадиган бўлсак, косметика маҳсулотлари таркибидаги ингредиентларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
1. Традицион қўшимчалар – барча давлатлар косметикасида ишлатиладиган, лаборатория синовларидан ўтган, косметиканинг асосини ташкил қилувчи қўшимчалар. 2. Экспериментал қўшимчалар – номидан кўриниб турганидек, бунгача ишлаб чиқаришда қўлланилмаган, фақат тажрибада қўлланилаётган янги (ноу-хау) қўшимчалар. 3. Миллий қўшимчалар – ҳар бир давлатнинг географиясига боғлиқ ҳолда қўлланиладиган ингредиентлар. Масалан, Корея ва умумий Шарқий Осиё давлатларидагина ўсадиган лотос, женьшень, кордицепс каби даволовчи ўсимликлар миллий ингредиентлар қаторига киради.
Традицион қўшимчаларнинг асосийлари – коллаген ва гиалурон кислотаси. Коллаген – бу боғловчи тўқималарни бирлаштирувчи оқсилнинг бир туридир. У теридаги эгилувчанлик ва чидамлиликни назорат қилади. Терида пайдо бўлган ажинлар организмда коллаген миқдори камайганлигини кўрсатади. Тўғри овқатланиш – ушбу оқсилнинг бузилиш жараёнини секинлаштиришнинг бирдан-бир усулидир. Демак, коллаген – бу оқсил. Организмимиздаги оқсилнинг 30-40% коллагенга тегишлидир. Коллаген тери ёшлигини сақлаб туради, шу билан бирга тирноқ, соч, бўғим ва ичак тўқималарида ҳам учрайди.
Коллагеннинг асосий турлари Коллагеннинг 16 тури мавжуд бўлиб, уч тури кўпроқ тарқалган. I ва II турлари суяк, тери, пайларда, III тури эса бўғимларда учрайди. Одам организми коллагенни ўзидан ажрата олади, бироқ 25 ёшдан кейин унинг ишлаб чиқарилиши камаяди, натижада терида ажинлар пайдо бўла бошлайди. Шунинг учун кўпчилик косметика воситалари таркибига коллаген қўшилади. Коллаген теридаги эгилувчанликни сақлаб туради.
Косметологияда қўлланиладиган коллаген турлари:
- Ирри қара мол коллагени – арзон, аммо аллергик реакциялар чақириши мумкин. - Ўсимлик тўқималаридан олинадиган коллаген – бу буғдой протеинидан ишлаб чиқарилади ва гипоаллерген хусусиятга эга, аммо жуда қиммат. - Денгиз коллагени – балиқ тўқималаридан олинади ва гипоаллерген хусусиятга эга.
Гиалурон кислотаси Гиалурон кислотаси бу суяк тўқималаридаги бўғловчи модда бўлиб, терини намлантиришга ёрдам беради. Косметологияда икки турдаги гиалурон кислотаси ишлатилади: ҳайвонлардан олинадиган ва биотехнологик синтез асосида ишлаб чиқариладиган турлари.
Экспериментал қўшимчалар Плацента, билан заҳри каби моддалар кўпгина косметика воситаларида қўлланилади. Масалан, косметика қутиларида "Placenta" деган ёзувни кўришингиз мумкин. Плацента жуда кўп витаминларга бой ва терини ёшартириш хусусиятига эга бўлганлиги сабабли қўшилади. Бироқ, у гормонлар сабабли инсон саломатлигига зарар етказиши мумкин ва вируслар билан зарарланиш хавфи мавжуд.
Халол масаласи Исломда ҳалол фақат таомларга тегишли бўлмасдан, кундалик ҳаётда фойдаланиладиган маҳсулотларга ҳам тегишлидир. Шунинг учун мусулмон киши шариатда ҳалол бўлмаган ҳайвонлар ёки инсон плацентаси қўшилган косметика воситаларидан узоқ бўлиши лозим. Айниқса, шўрва маҳсулотларидан тайёрланган маҳсулотлардан сақланиш керак.
Айжан ОМАРОВА, ҚМДБ Халол маҳсулотларини стандартлаштириш бўлими бош мутахассиси Абу Муслим тайёрлади (қозоқчадан)
|