Хабарлар
04.11.24 01:58    PDF Печат E-mail
Йогуртлар таркибида учраши мумкин бўлган шубҳали қўшимчалар

Йогурт — ачитиш (ферментация) жараёни орқали сутдан тайёрланадиган маҳсулот. Унинг таркибида бўлиши мумкин бўлган шубҳали ва ҳаром компонентларга қуйидагилар киради:

Желатин
Желатин йогуртларда қуюқлаштирувчи ва барқарорлаштирувчи модда сифатида кенг қўлланилади. Агар у чўчқа ёки шаръий жиҳатдан ҳалол сўйилмаган ҳайвонлардан олинган бўлса, ҳаром ҳисобланади. Агар манбаси номаълум бўлса, шубҳали бўлади.

Лецитин (E322)

Лецитин йогуртларда эмульгатор, барқарорлаштирувчи ва антиоксидант сифатида қўлланадиган табиий модда.
Агар у ўсимлик манбасидан олинган бўлса, ҳалол ҳисобланади.
Агар у ҳайвонлардан олинган бўлса ва бу ҳайвонлар ҳалол бўлмай сўйилган бўлса ёки ҳаром ҳайвонлардан (масалан, чўчқа) олинган бўлса, ҳаром ҳисобланади. Манбаи кўрсатилмаган бўлса — шубҳали.

Ферментлар
Кўплаб йогуртларда сутни уйитиш учун ҳайвон манбасидан олинган ферментлар ишлатилиши мумкин. Агар бу ферментлар чўчқа ёки ҳалол бўлмаган ҳайвонлардан олинган бўлса, улар ҳаром бўлади.
Микробиологик ва ўсимлик манбасидан олинган ферментларга рухсат берилади. Улар кўпинча бактериялар, зангориқлар ёки ачитқилардан олинади ва сунъий йўл билан лабораторияларда ишлаб чиқарилади. Шу сабабли, микробиологик ферментлар ҳалол ҳисобланади. Ўсимлик манбасидан олинган ферментлар, масалан, папаядан олинадиган папаин ёки ананасдан олинадиган бромелаин ҳалолдир.

Моно ва диглицеридлар (E471)
Бу қўшимчалар ёғларнинг эмульгатори сифатида қўлланилади. Агар улар ҳайвон манбасидан олинган бўлса ва бу ҳайвонлар ҳаром ёки чўчқа бўлса, улар ҳаром бўлиши мумкин.

Кармин (E120)
Йогуртларга қизил ёки тўқ қизил ранг бериш учун ишлатиладиган бўёқ. Dactylopius coccus деб номланадиган ҳашаротдан олинадиган бу бўёқ ҳаром ҳисобланади.

Шу сабабли, йогуртни танлаганда унинг таркибидаги компонентларни синчковлик билан текшириб, ҳалол сертификатига эга маҳсулотларни сотиб олиш тавсия этилади.

Абу Муслим қозоқ тилидан тайёрлади

 

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.