Динимиз инсон саломатлигига катта аҳамият қаратади. Ҳалол даволарни танлашда уларнинг ҳалол ва саломатликка зарар келтирмайдиганига ишонч ҳосил қилиш жуда муҳим. Қуйида дорилар таркибида учраши мумкин бўлган баъзи шубҳали қўшимчаларни келтирамиз.
Спирт Ҳозирги кунда кўпгина дориларга маълум миқдорда спирт қўшилади. Спирт қўшилишининг сабаби беморни маст қилиш эмас, балки дорининг таркибидаги айрим моддаларнинг эрувчанлигини таъминлашдир. Шундай қилиб, дорининг таъсирчанлигини ошириш ва уни узоқ муддатга сақлаш мақсадида оз миқдорда спирт қўшилади.
Мусулмонлар идораси томонидан берилган фатво бўйича:
- Спиртни истеъмол қилиш шаръий жиҳатдан тақиқланади, бироқ у нажас эмас.
- Таркибида спирт бўлган дорини ташқи қўлланма сифатида ишлатиш мумкин.
- Агар дорининг таркибида спирт бўлиб, унинг хусусиятлари ўзгарган бўлса, истеъмол қилиш мумкин.
- Агар спирт таркибда бўлиб, хусусиятларини йўқотмаган бўлса, қуйидаги шароитларда истеъмол қилишга рухсат берилади:
а. Жуда зарур ҳолатда, спиртсиз муолажа топилмаганида; б. Спиртли дорининг шифобахшлик хусусияти бўлса; в. Спиртли дорини фақат юқори малакали шифокор тавсияси билан қўллаш зарур.
Ҳайвонлар маҳсулотлари Агар дорининг таркибида ҳайвон маҳсулотлари бўлса, улар шаръий жиҳатдан ҳалол бўлиши ва ҳалол усулда сўйилган ҳайвонлардан олиниши керак. Ҳайвон маҳсулотларига қуйидаги компонентлар киради:
· Желатин Желатин асосан ҳайвонлардан олинадиган коллагендан тайёрланади. У капсула, таблетка ва баъзи суспензиялар учун ишлатилади. Желатиннинг ҳалоллиги унинг ҳалол ҳайвонлардан ва тўғри сўйилганидан келиб чиқади.
· Ферментлар Дори таркибидаги ферментлар турли вазифаларга эга бўлиб, улар ҳар хил манбалардан олиниши мумкин. Ферментларнинг ҳалоллигини аниқлаш учун уларнинг манбаи ва ишлаб чиқариш усули муҳим. Масалан, пепсин — овқат ҳазм қилиш ферменти бўлиб, асосан ҳайвонларнинг меъдасидан олинади. Унинг ҳалоллиги ҳайвоннинг шаръий жиҳатдан ҳалол эканлиги ва тўғри сўйилганига боғлиқ.
· Аминокислоталар Аминокислоталар ҳайвонлардан ёки синтетик усулда олиниши мумкин. Синтетик аминокислоталарга рухсат берилади. Ҳайвондан олинган бўлса, ҳайвон ҳалол бўлиши ва шаръий жиҳатдан сўйилган бўлиши керак.
· Қон ва қон таркибий қисмлари Қон ва унинг таркибий қисмлари айрим дори-дармонларда қўлланиши мумкин. Исломда қон истеъмоли ман қилинганлиги сабабли у ҳаром ҳисобланади.
Синтетик компонентлар Синтетик компонентларнинг ҳалоллигини аниқлаш учун уларнинг ишлаб чиқариш жараёни ва қўшимча моддаларининг таркибини текшириш зарур. Кўпинча синтетик компонентлар табиий маҳсулотлардан мустақил равишда ишлаб чиқарилган бўлиб, уларга рухсат берилади. Лекин маҳсулотнинг ҳалоллиги ҳақида аниқ билиш учун ҳар доим маҳсулотнинг ёрлиғини ўқиш ёки ишлаб чиқарувчидан сўраш керак.
Истеъмолчи масъулияти Дори харид қилаётган истеъмолчилар ҳалол сертификатга эга маҳсулотларни излашлари лозим. Бунда қуйидагиларга эътибор бериш керак:
- Қопламани (этикеткаларни) ўқиш: дорининг таркибини текшириш.
- Тадқиқот ўтказиш: дори ишлаб чиқарувчи компанияларнинг маҳсулотлари ҳақида маълумот олиш.
- Шифокор билан маслаҳатлашиш: дорининг соғлиққа таъсири ҳақида мутахассис маслаҳатини олиш.
Хулоса қилиб айтганда, дори сотиб олишда юқоридаги тавсияларга амал қилишни тавсия қиламиз.
Абу Муслим қозоқ тилидан тайёрлади
|