|
Ичкилик мажлисларидан узоқлашиш |
Шу тариқа мусулмон ичкилик мажлисларидан ва ароқ ичувчилар билан бирга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: "Аллоҳга ва охиратга иймон келтирган киши устида ароқ бўлган дастурхонда ўтирмасин".
Бу хадисни Имом Ахмад ривоят этган. Айни маънодаги бир хадис Термизийнинг ривоятида хам мавжуд. Мусулмоннинг вазифаси динга зид бўлган хар нарсани тузатиш, бунга кучи етмаган такдирда эса турган жойидан узоқлашишдир. Ривоят қилинишича халифа Умар ибн Абдулазиз ароқ ичганларни ва ичмаса хам ароқ мажлисида ўтирганларни калтаклашга буюрган эди. Ва яна бир ривоятга кўра бир гуруҳ ароқхўрларни хузурига олиб келганларида уларни таёқ билан уришга буйруқ беради. Ораларида рўза тутган бир кишининг борлигини хабар берганларида эса: "Биринчи бўлиб ўшандан бошланглар. Магар бу хақда Аллох таоло Қуръони Каримда нима деганини эшитмадингизми? Эшитмаган бўлсангиз эшитинг" деди ва шу оятни ўқиди: "Ахир Аллоҳ сизларга Китобда: "Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор килинаётганини эшитгансизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар", деган сўзларни нозил килган эди-ку?!" (Нисо сураси - 140).
|