Ислом ичкилик ичишни харом қилиш билан чекланиб қолмай, айни замонда унинг тижоратини хам харом сифатида таъқиқлаган.
Ичкилик ишлаб чиқариш, ичкилик сотиладиган маконга эга бўлиш ва бундай бир жойда хизматчи бўлиб хизмат қилиш каби холатлар мусулмон учун қатьиян харомдир. Шу боис Термизий ва Ибн Можа ишончли манбалардан келтирган ривоятларига қараганда бу нарсалар қаттиқ қораланади: "Пайгамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом ичкилик хусусида ўн кишини лаънатлаганлар: Ичкиликни сиққан, ўзи учун сиққан, ичган, ташиган, ўзи учун ташиган, ичирган, сотган, пулини еган, сотиб олган ва ўзи учун сотиб олган кишилар..." Юқорида эслатганимиз Моида сурасининг ичкилик хақида ояти тушганида Расулуллох саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай дедилар: "Аллоҳ ичкиликни ҳаром қилди. Бу оятдан хабар тониб ёнида ичкилиги бўлган киши энди ундан ичмасин ва уни сотмасин" (Муслим). Ровийнинг айтишича шундан сўнг барча мўминлар ёнларидаги бор ичкиликларини Мадина кўчаларига тўкдилар. Ҳаромга олиб борадиган йўлларни тўсишлик учун Ислом мусулмонларнинг ичкилик тайёрланадиган жойларга (агар бу хақда аниқ далиллари бўлса) узум сотишларини харом қилган. Бу хусусда пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом марҳамат қиладиларки: Бир яҳудийга, насронийга, ҳатто мусулмон бўлса ҳам ароқ тайёрлайдиган бир кишига сотиш учун узумини сақлаб кўйганлар кўра била туриб оташни тишлаган бўладилар". (Табароний).
Юсуф Қаразовийнинг "Исломда ҳалол ва ҳаром" китобидан Абу Муслим тайёрлади |