|
||||
Мажусийлар (оташпарастлар) ва унга ўхшаш тоифадагиларнинг сўйган ҳайвонлари |
Мажусий (оташпарст)лар томонидан сўйилган хайвонлар хақида Ислом уламолари ихтилоф этганлар. Аксарият уламолар мажусийлар сўйган хайвонларни ейишликни ножоиз деб билиб таъқиқлаганлар. Чунки улар мушрикдирлар. Баъзи олимлар эса ҳалол деб билганлар. Чунки пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам; "Аҳли китобга қандай муносабатда бўлсангиз уларга хам шундай муомала қилинг" деганлар. БИР ҚОИДА: БИЛМАГАН НАРСАЛАРНИ СУРИШТИРМАСЛИК Мусулмон киши билмаган нарсасини излашликка мажбур эмас экас. Масалан: Ажабо, бу ҳайвонни қандай сўйган эканлар? Бутун шартларга амал қилишганмикан ёки йўқми? Сўйилаётганда Аллоҳ исми зикр қилиндими қилинмадими?, сингари саволлар билан шубҳага берилишнинг ҳожати йўқ. Чунки фосиқ бўлса хам мусулмон ёхуд ахли китобдан бир киши сўйган хайвоннинг гўштини ейишлик халолдир. Юсуф Қаразовий "Исломда ҳалол ва ҳаром" китобидан |