|
Зарурий эҳтиёжларни қондира оладиган бир жамиятда яшайдиган бир шахс ҳаромни қўлламайди |
Инсоннинг факат ўз ерида ва ўз ўлкасида егулик тополмаслиги ҳаромлар қўллаши учун бир зарурат бўла олмайди. Зеро? мусулмон ёҳуд зиммий ўз жамиятида яшаган шахсларда заруратни қондира оладиган даражада озиқ-овқат заҳираси бор бўлгани такдирда ҳаромни ейишга мажбур саналмайди. Чунки: Ислом жамоати бир вужуд ёҳуд бир бирини тутиб турган соғлом бино каби, бир бирларининг дарди ташвишлари билан қизиққан, уларни баҳам кўрган бир жамият сифатида ажралмас бир бутунликни ташкил килади. Бу ўзаро ижтимоий ҳамкорлик ва ёрдамлар хусусида Ислом ҳуқуқчиларидан Ибн Ҳазм дейдики: "Мусулмон ва ё зиммий бир дўстининг қўлида заҳира озиқ-овқат бўла туриб ўлимтик ёҳуд чўчқа гўшти ейиши мумкин эмас. Чунки очни тўйдириш мол ва овқат эгаси учун фарздир... Бундай бир ҳолатда ўлимтик ёки чўчка гўшти ейишлик зарурат ва мажбурият ҳисобланмайди. Овқат эгаси ортиқча емакни ўз ихтиёри билан бермаса у холда куч ишлатиб тортиб олиш мумкин. Агар ўлдирилса, ўлдирганнинг жазоси қасосдир. Агар овқат соҳиби ўлдирилса, Аллоҳ таолонинг лаънатига мустаҳиқ бўлади. Зеро бир ҳақни манъ этган ва Қуръони Каримга кўра тажавузкорлар жумласига киради: "Агар улардан бирови иккинчисининг устига тажаввуз қилса, бас то (тажаввузкор тоифа) Аллоҳнннг амрига кайтгунича сизлар тажоввуз қилган (тоифа) билан уришинглар!" (Ҳужурот сураси-9). Ҳақни манъ этиб, хақдорга бермаган киши шариат чегарасидан чиққан ва ҳақ соҳиби бўлган биродарига тажаввуз килган хисобланади. Шунинг учун хам ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳу закотни бермаганларга қарши куч ишлатиб, уришган эди (Ибн Ҳазм).
Юсуф Қаразовийнинг “Исломда ҳалол ва ҳаром” китобидан Абу Муслим тайёрларди
|