Crescentrating томонидан чоп этилган сўров натижаларига кўра, Малайзия дунёда мусулмон саёҳатчилар учун энг қулай жойга айланди, ўсиб бораётган бозорда кўпроқ пул ишлаб топишга интилаётган Япония эса ушбу соҳада энг катта ўсиш намоён этди. Малайзия ортидан «ҳалол» қулай дам олиш жойлари рейтингида БАА, Туркия, Индонезия ва Саудия Арабистони ўрин олди. Мусулмонлар дам олиши учун энг қулай мамлакатлар ўнлиги қуйидаги кўринишга эга бўлди:
1. Малайзия 2. БАА 3. Туркия 4. Индонезия 5. Саудия Арабистони 6. Сингапур 7. Марокаш 8. Иордания 9. Қатар 10. Тунис
Тадқиқот мусулмон саёҳатчиларнинг эҳтиёжларига, шу жумладан ҳалол ресторанларнинг мавжудлигига ва аэропортларда, харид қилиш марказларида ва меҳмонхоналарда намоз ўқиш учун ажратилган хоналарни тақдим этишга қаратилган. "Ҳозирги кунда ушбу сайёҳлик сегментини ривожлантириш ва ўз хизматларини мусулмон саёҳатчиларининг диний эҳтиёжларига мослаштиришдан манфаатдор бўлган мамлакатлар сони ортиб бормоқда", - деди Crescentrating раҳбари Фазал Бахардин. Аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат бўлган Малайзия учун, Бахардин фикрига кўра, мамлакат ислом туризми маркази "мусулмон саёҳатчилар кўнглига ёқиш учун ушбу йўналишда саноатни ривожлантиришда давом этмоқда". "Ҳозирги кунда ҳалол сертификатларга эга бўлган ресторанлар тобора кўплаб очилмоқда, кўплаб меҳмонхоналар мусулмон саёҳатчиларининг ўзига хос эҳтиёжларини қондиришга қаратилган", - дея қўшимча қилди у. - Меҳмонхоналардан бирида ҳаттоки эркаклар ва аёллар учун спорт зали ва ҳовуздан алоҳида фойдаланиш имконияти мавжуд". Мусулмон сайёҳлик бозори ўтган йили 140 миллиард долларга баҳоланди, бу умумжаҳон бозори ҳажмининг деярли 13 фоизини ташкил этади. 2020 йилга келиб, у 200 миллиард долларга етиши кутилмоқда. Япония 60 мамлакатдан иборат рейтингда 40-ўринни эгаллади - ўтган йилга нисбатан ўнта позиция юқорилади, бу эса уни ушбу ишда энг "илғор" қилиб қўйди. Япония мамлакат бўйлаб мусулмонлар учун йўлкўрсакичдан тортиб аэропортларда намоз ўқиш учун хоналар билан таъминлашга қадар бўлган бир қатор ташаббусларни бошлади. Жаҳон рейтингида олтинчи ўринни эгаллаган Сингапур топ-10да ягона мусулмон бўлмаган мамлакат бўлди. Кичик орол давлати ўзининг инсоний диққатга сазовор жойларини, кенг доирадаги маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини ва саёҳатчилар учун поклик ва тартиб нуфузини тарғиб қилади ва ислом динига эътиқод қиладиганлар учун "баъзи мусулмон мамлакатлардан ҳам яхши хизматларни тақдим этади", - деди Баҳардин. Рейтингда сўнгги ўринларни Италия, Бельгия, Ирландия ва Мексика эгаллади.
AlArabiya Абу Муслим таржимаси |