Хабарлар
14.03.19 16:24    PDF Печат E-mail
Чўчқа терисини қандай аниқлаш мумкин?

Ўқувчиларнинг энг кўп берадиган саволлардан бири: "Пойафзал ёки сумканинг чўчқа терисидан тайёрланганлигини қандай билиш мумкин?" Мусулмонлар учун нарсанинг қандай материалдан тайёрлангани жуда муҳимдир. <...>

Шундай қилиб, чўчқа териси. Мода саноатида туфли, сумка ва камар каби аксессуарлар тайёрлашда кўплаб брендлан чўчқа териси/замшадан фойдаланади, чунки у арзон бўлиб, маҳсулот таннархини пасайтиради. Мен бунинг нима билан боғлиқ эканлигини билмайман: ёки чўчқа терисини ошлаш осонлиги ёки чўчқа терисини осон топиш мумкинлиги билан боғлиқ (чунки чўчқалар жуда кўп болалайди). <…>

Умид қиламанки, бу мақолани ўқиб чиққач, мусулмонлар маҳсулотлар қандай теридан тайёрланган эканлигини ажрата олади. <…> Реал ҳаётда мен чўчқа терисини ўзига хос белгилари ва текстур бўйича аниқлай оламан. Агар гап интернет-магазинда харид қилиш ҳақида кетадиган бўлса, барибир чўчқа терисижан фойдаланилгани ёки фойдаланилмаганини аниқлашнинг одди бир усулидир.

1. Жисмоний хусусиятлар

Чўчқа терисининг асосий белгиси - терининг бутун юзаси бўйлаб уч нуқтали нақш мавжудлиги. Яхшилаб қарасангиз, учта нуқтадан иборат символларнинг кўплаб вариантлари мавжуд, бироқ уларнинг барчаси қандайдир умумийликка эга: учта нуқталар бир-бирига жуда яқин бўлиб, улар бир хил гуруҳни ташкил қилади. Мен уни Микки Мауса символи деб атайман, чунки... ўхшаб кетади, шундай эмасми?

Яна бир белги – бутун юза бўйлаб майда тешикчалар кўринади. Оддий чўчқа терисида тешикчаларни осонлик билан сезиш мумкин. Айрим ишлаб чиқарувчилар бу тешикчаларнинг сезилмас бўлиши учун кўп ўринади, лекин Аллоҳ марҳаматлидир: нотўғри бўлган нарсани тўлалигича яшириб бўлмайди.

Шундай қилиб, чўчқа терисини ҳаттоки фотосурат орқали қандай қилиб осон таниш мумкин? Жуда ҳам оддий. Сиз буни дарҳол кўра оласиз.

Масалан, мана бу патак – аниқ чўчқа терисидан.

Бу учта нуқтанинг кўриниб турганлиги сабабли яққол билинади.

Бу эса чўчқа терисидан тайёрланган патакнинг бошқа варианти. Фотосуратни катталаштириб, сиз яна бир бор уч нуқтадан иборат нақшни кўришингиз мумкин.

Бетараф оҳангда чўчқа терисидан тайёрланган патак.

Сўз бу тешикчаларни кўряпсизми? Аха. Демак, бу чўчқа териси!

Мен уни «чўчқа замшаси» деб атайман. Ҳатто замшада ҳам майда тешикчалар  яхши кўриниб туради ва уч нуқтадан иборат нақшни осонлик билан кўриш мумкин.

Буни эса мен «юмшатилган» чўчқа териси деб атайман. Ўйлайманки, бу қари чўчқанинг териси.

Нима деб ўйлайсиз, бу чўчқа терисими? Ҳа!

Мана бу эса «бмшатилган» чўчқа терисининг яна бир варианти. Тешикчалар анча юмшатилган, лекин барибир кўриниб турибди.

Sandro лейбли остидаги бу туфли сизни аҳмоқ қилиши мумкин: бу бузоқ териси деб ўйлаш мумкин. лекин яхшилаб қарасангиз – уч нуқтали нақшни кўриш мумкин?

Бу ерда эса – гўёки тозаланган чўчқа териси. Asos лейбли эса – қўй терисидан тайёрланади.

Агар ёрлиқда бу тери чўчқа териси эмаслиги ёзилган бўлса, оёқ кийимига ён томондан қраанг, чунки баъзида айрим брендлар маҳсулот таннархини пасайтириш учун оёқ кийимининг ён қисмига чўчқа териси ишлатиши мумкин. мана бир нечта мисол:

Чўчқа териси эмаслигини қандай билиш мумкин: бошқа жониворлар териси қандай кўринишга эга эканлигини эслаб қолинг.


Ёш бузоқнинг териси одатда катта буқалар терисидан кўра юмшоқ ва текисроқ бўлади. Теридаги донадорлик сезилмайди, у жуда силлиқдир.
Қўй терисида кичик тешиклар кўринади, лекин чўчқа терисида бўлгани каби улар учта бўлакка бўлинмайдилар. Юқорига эътибор қаратилган Assos лейблига қаранг.
Буйвол териси катта буқалар терисига ўхшайди, лекин кўпроқ "донадор" ва сумкалар учун оғирлик қилади. чўчқа териси ва қўй терисидан фарқли равишда, худди бузоқ терисига ўхшаб, майда тешикчалар кўринмайди.
Буғу териси ёш бузоқ терисига ўхшайди, чунки унда тешиклар кўринмайди (менинг тушуншимча) ва буйвол терисидан фарқли ўлароқ, "донадор" эмас. Ушлаб кўрганда у бошқалардан фарқ қилади.
Страус терисини таниш осон. Унда тешикчалар жуда яхши сезилиб туради, бўртиб туришлар юқори ва яхши кўриниб туради. Бу билан у чўчқа терисига ўхшаб кетади, фақат страус терисидаги нақшлар бир нуқталидир, уч нуқтали нақшлар йўқ.
Бузоқ терисидан патакларга мисоллар:

Бу чўчқа териси эмас, чунки бу ерда перфорация кўриниб туради, тешикчалар эмас.

Баъзида шундай бўлиб чиқадики, сизла шубҳа пайдо бўлади. Шунда, эҳтимол, туфли чўчқа терисидан тайёрланган бўлиши мумкин. Масалан, McQ туфлиси каби:

Дарҳол шубҳа уйғонади: бу силлиқланган чўчқа териси бўлиши ҳам мумкин, бузоқ терисига ҳам ўхшайди. Аммо яхшилаб қарасангиз, чўчқа териси гўшти эканлигини тасдиқлашингиз мумкин.

2. Ҳид

Матнда ҳидни таърифлаш жуда қийин - уни ўзингиз ҳидлашингиз керак. Айтмоқчиманки, чўчқа териси бузоқ терисининг хушбўй ҳидидан фарқли ўлароқ, куйдирилган тери ҳидига ўхшаш кескин ҳидли бўлади.

Мен бир сафар интернет орқали ўзимга оёқ кийими сотиб олдим. Патакнинг расмига қараб, униг чўчқа терисидан эмаслигига ишончим комил эди. Интернетда пойафзалнинг ён томонидан олинган фотосурати йўқ эди ва мен уни кўр-кўрона сотиб олдим. Пакет келиб, уни очганимда таниш ҳидни ҳис қилдим. Чўчқа терисининг ҳиди-ми? Лекин бу ерда чўчқа териси қаёқдан пайдо бўлиши мумкин? Ён томонда экан!

3. Нарх

Маҳсулотнинг чўчқа терисидан тайёрланганини аниқлашнинг яна бир оддий усули (айниқса хорижий интернет-дўконларда харид қилишда) – бу унинг нархига қарашдир. Арзон пойафзалларнинг катта қисмида патак чўчқа терисидан қилинади, чунки у таннархни пасайтиради.

Брендларга келадиган бўлсак, мен уларнинг кўпчилигини ёнидан айланиб ўтаман, чунки уларда пойафзал патаклари чўчқа терисидан тайёрланади. Буни қатъий ишон билан айтишимга саба – мен бу туфлиларни реал ҳаётда – Лондон магазинларида кўрганман.

Бу қуйидаги маркалардир:

Kurt Geiger (айниқса, арзон моделлар, камдан-кам ҳолатларни истисно қилганда).
Hudson.
Swear.
«Ўрта қўл магазинлари», масалан, Topman, River Island, New Look.
H&M да қаердадир чўчқа терисидан тайёрланган, қаердадир синтетик патаклардан фойдаланилади.
Asos пойафзалининг катта қисми.
Nike нубукдан тайёрланадиган пойафзалининг катта қисми.

Gucci, Prada, Fendi каби маркаларга келадиган бўлсак, мен умуман олганда улар бузоқ терисидан фойдаланишини тасдиқлайман. Шу сабабдан ҳам улар анча қиммат туради. <…>

Энг муҳими – ХАРИД ҚИЛИШДАН ОЛДИН АЛБАТТА ТЕКШИРИБ КЎРИНГ. Сиз маҳсулот чўчқа терисидан тайёрланмаганига ишонч ҳосил қилишингиз лозим. Балким, ҳатто Gucci ёки Fendi маҳсулотлари орасида ҳам чўчқа терисидан тайёрлангани учраши мумкин … (дарвоқе, Gucci лейбли остида чўчқа терисидан тайёрланган аёллар сумкалари ҳақида очиқ хабар қилинган).

Агар сиз шубҳаланаётган бўлсангиз, харид қилмай қўя қолинг. Мусулмон сифатида мен ҳеч қачон чўчқа терисидан тайёрланган маҳсулот сотиб олмайман, бўлди. Тамом.

Манба
Абу Муслим таржимаси

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.