Хабарлар
11.03.19 12:29    PDF Печат E-mail
Дори-дармонлар тайёрлашда чўчқадан олинадиган маҳсулотлар қўлланиши

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар билан боғлиқ вазият айнан шундай, лекин косметика, шахсий гигиена воситалар ва дори-дармонлар билан боғлиқ вазият анча мураккабдир. Дори-дармонлар ҳақида гаплашиб оламиз. Фармацевтика саноати дорихоналарда сотиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармонлар ишлаб чиқаради. Озиқ-овқат қўшимчалари ҳам шу тоифага киради. Айрим дори-дармонлар харид қилиш учун рецепт талаб қилинади, бошқа дори-дармонлар эса рецептсиз сотилади. Рецепт бор ёки йўқлигидан қатъи назар, дорини тайёрлаш усули ва жойи, унинг самарадорлиги ва фойдаланилган ингредиентлар масаласи долзарб ҳисобланади.

Буларнинг охиргиси чўчқадан олинадиган таркибий қисмлар билан боғлиқ. Ҳозирги кунда чўчқадан олинадиган ингредиентлар турли сабабларга кўра фармацевтика саноати кенг. Шундай қилиб, ўсимликлар асосидаги озиқ-овқат қўшимчалари истеъмол қилиш мумкин, лекин улар капсулага жойланган бўлса, бу капсулалар чўчқа желатини асосида тайёрлангани эҳтимоли юқоридир!
Савол туғилади: агар товар маркировкасида бу ҳақида ахборот бўлмаса, товарнинг ўзи эса вегетариан, ҳалол ёки кошер сифатида сертификатланган бўлмаса, маҳсулот таркибида чўчқадан олинган таркибий қисмлар борлигини қандай аниқлаш мумкин?
Жавоб қуйидагича: маҳсулот таркибидаги барча ингредиентларни, шунингдек, уларнинг ўрни ва олиниш усулларини билаш зарур. Бироқ ҳатто бу ҳам оғир вазифа бўлиши мумкин, айниқса, истеъмолчилар учун, чунки кўпчилик ингредиентлар учун савдо ёки бренд номлари келтирилади (масалан, желатин учун Гельфилм ёки Гельфоум; инсулин учун Велосулин, Хуминсулин ёки Инсулинин; бу ҳали атиги бир нечта мисол, холос). Шундай экан, маҳсулот ёрлиғидаги таркибни ўрганиш билан чекланмаслик лозим. Шунда бизга махсус кўрсаткичлар, масалан, маҳсулотнинг келиб чиқиши ва таркибий қисмлари ҳақида ахборотдан иборат бўладиган савдо маркаси индекси керак бўлади.

1) мия - Адренокортикотроп гормон (АКТГ), Фолликула рағбатлантириш гормони, Ганглиозид (GM1), Окситоцин, Пролактин, Тиролиберин (ТРГ), Вазопрессин ва б.
2) юрак– Простациклин
3) жигар - Арахидон кислотаси, Уриказа
4) ошқозон – Касла ички омили, Пепсин
5) ингичка ичак – Трипсин
6) суяклар ва тоғайлар - Хондроитин сульфат, Желатин, Изеганан
7) ёғ - Глицерин, Сало, Стеариновая кислота
8) тери – Желатин
9) ичакнинг шилимшиқ қобиғи – Ардепарин, Гепарин, Тинзапарин ва б.
10) ўт – Хол кислотаси, Ченодиол
11) ўн икки бармоқли ичак – Секретин
12) қалқонсимон без – Кальцитонин
13) ўпка – Дефибротид, Порактант альфа
14) тухумдон - Эстрадиол, Релаксин
15) ошқозон ости бези - Глюкагон, Инсулин, Панкрелипаза и др.
16) жағ ости бези – Калликреин
Бошқа қисмлар:
17) асаб тизими, бирлаштирувчи тўқима, умумий органлар - желатин, кефалин
18) Эпителиал тўқима, Плазма – Кальцифедиол, Муцин

*изоҳ: ушбу рўйхат органлардан олинадиган барча моддаларни ўз ичига олмайди. Тўлиқ рўйхатни «Индекс Халяля – Лекарства на основе свиных компонентов» ктиобидан изланг.
"The Halal Index - Pig-Based Pharmaceuticals "

Абу Муслим (Интернетдан олинган материаллар асосида тайёрланди)

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.