|
||||
Ҳалол меҳмонхоналар: ҳаммаси энди бошланяпти |
Замонавий социологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ислом дунёда энг тез ўсаётган дин ҳисобланади, шундай қилиб, мусулмонлар глобал социумда тобора катта улушга эга бўлиб бормоқда. Маълумки, бир пайтлар Адам Смит томонидан эълон қилинган бизнеснинг асосий қонуни «талаб таклифни юзага кетиради» тарзида янграйди. Шу тариқа, жаҳон иқтисодий инқироз ва рецессияларга қарамай, ҳалол туристик сектор йилдан йилга фаол ривожланиб бормоқда.
Мусулмонлар учун меҳмонхона – катта фойда келтирадиган иш Меҳмонхона бизнеси соҳасида дунёнинг бешта етакчи компаниялари қаторига кирадиган Rezidor Hotel Group компанияси маълумотларига кўра, яқин 10 йилда шариат бўйича дам олишга талаб йилига 20%га ўсмоқда. Бунда ҳалол туризм учун, худди «ҳалол» маркаси остидаги меҳмонхоналар учун бўлгани каби, ҳали аниқ таъриф йўқ, одатда бу ерда шариат талабларига мувофиқ меҳмонлар жойлаштириш бўйича хизматлар кўзда тутилган туристик маҳсулот кўзда тутилади. Мисол учун, «тўлиқ» ҳалол меҳмонхоналарда спиртли ичимликлар берилмайди, ҳамма таомлар ҳалол сертификатига эга, хоналарда жойнамозлар мавжуд ва умуман, бутун интерьер мусулмонлар учун дўстона ҳисобланади. Бироқ ҳалол туризм тушунчаси анча кенгроқ ҳам тушунилади – бутун дунё бўйлаб кўплаб тармоқлар мусулмонлар учун тўғри келадиган ҳисобланиши мумкин. Мисол учун, Лондондаги "Лорд Миллер" меҳмонхонаси ёки "Холидей Вилла" меҳмонхоналар тармоғида хоналарда қибланинг қайси томонда эканлигини кўрсатиб турадиган махсус кўрсатгичлар. Ҳалол сайёрамиз бўйлаб қадам ташламоқда Ҳалол тренд ривожланаётган бир шароитларда кўплаб меҳмонхоналар ўз хизматларини мусулмон-меҳмонлар учун мослаштиришга уринмоқда. Мусулмон аҳолининг, айникса, Ғарбий Европа ва АҚШда фаровонлиги ўсиши билан билан ҳалол туризмни ривожлантириш учун имкониятлар ҳам ортмоқда. Туркия, Малайзия, Қизил денгиз, Сингапур ва Индонезия каби дунёнинг асосий туристик йўналишлари мусулмонлар туризмига жиддий қизиқиш намойиш этиб бўлди. 2005 йил Малайзия Яқин Шарқдан 150 мингдан ортиқ сайёҳ қабул қилган бўлса, 2007 йилга келиб 250 мингга яқин киши таомлар ҳалоллиги кўрсаткичидан келиб чиқиб, туристик йўналишларни танлади. БААнинг "Almulla Hospitality" компанияси 2015 йилгача нафақат Яқин Шарқда, балки Европа ва Шимолия Америкада ҳам 150 та ҳалол меҳмонхона очишни режалаштирган. Бундан ташқари, "Jawhara" меҳмонхоналар тармоғи Дубайдаги ўз меҳмонхоналарининг 25%ини ҳалол қилмоқчи. Ушбу меҳмонхоналар шунингдек, закот – олинган фойданинг 2,5%ини тўлайди. Россия: ҳалол меҳмонхоналар ибтидоси Ҳалол оламида Ислом палатасининг ахборотлар ва тадқиқотлар бўйича Маркази раҳбари Динар Садыковнинг ҳисоблашича, Россия – турли мамлакатлардан, жумладан, мусулмон мамлакатлардан меҳмонлар эътиборини жалб қиладиган мамлакатдир. Унинг фикрига кўра, ҳалол-меҳмонхоналар икки тоифага ажратилиши лозим. Биринчиси бу – айнан мусулмонлар мақсадли мижозлар саналадиган тўлиқ ҳалол меҳмонхоналар. Бу ерда таомлар фақат ҳалол, спиртли ичимликлар умуман йўқ, намоз ўқиш учун алохоналар ажратилган ва ҳ.к.. Иккинчи тоифа мусулмонлар ўзини қулай ҳис қила оладиган алоҳида хоналар тақдим этиладиган меҳмонхоналардир. Бундай хоналарда жойнамоз ва компас тақдим этилади, санузелда таҳорат қилиш учун қумғон ва биде бўлади, мини-бар эса умуман кўзда уттилмайди. Бунда меҳмонхона ошхонасида меҳмонлар учун таом тайёрлашда ҳалол хом ашёдан фойдаланилади, лекин спиртли ичимликлар ҳам сотилади. Ошхона алоҳида юритилиши ҳам мумкин бўлиб, бундан фақат мижознинг буюртмаси бўйича ҳалол таомлар берилади. Охирги ҳолатда қўмита меҳмонхонани ҳалолга мувофиқлик борасида ўта жиддий текширади: хом ашё етказиб берувчилардан тортиб алоҳида ажратилган совутгичлар ва ошхона анжомларигача. МДҲда қозоқлар биринчи ўринда «Қозоғистон ҳалол саноати» Ассоциацияси президенти Марат Сарсенбаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон ҳалол меҳмонхоналарни сертификатлаш масаласида жаҳон тажрибасидан, биринчи навбатда, ҳалол-саноат жиддий ривожланган Малайзия тажрибасдан андоза олади. МДҲ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб айнан Қозоғистонда №16-32 сонли туристик хизмат кўрсатиш махсус сертификати ишлаб чиқилди ва 2007 йилдан бери қўлланиб келмоқда. 2011 йил Қозоғистон ОИС раҳбари бўлиб, Астана ва Алматида спорчиларнинг аксарияти мусулмон мамлакатлардан ташриф буюрган Осиё ўйинлари қабул қилиниши ҳалол меҳмонхоналар тармоғи ривожланишига ўзига хос туртки вазифасини бажарди. Қозоғистон меҳмонхоналарида мусулмонлар учун нафақат бирламчи зарур хизматлари – ҳалол овкат ва таҳорат учун қумғонлар тақдим этилади, балки мос келувчи муҳит шакллантиришга ҳам ҳаракат қилинади, масалан, хоналарда Қуръон, тасбеҳ ва жойнамозлар бор. Марат Агибаевичнинг айтишича, Қозоғистон меҳмонхоналари эгалари учун ҳалол стандарти бўйича сертификатлаш катта қийинчилик туғдирмайди. Жараён ариза бериш, меҳмонхонани кўриб чиқиш, персонални ўқитиш ва зарур маслаҳатлар олишни ўз ичига киритади. Абу Муслим тайёрлади |