Хабарлар
10.09.11 18:42    PDF Печат E-mail
Келажак –ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчиларники

Ҳалоллик тушунчаси Ислом кишиларининг ҳаётида муҳим ўрин тутади, сабаби шариатда Аллоҳ буюргани (ёки рухсат бергани ) ҳалол, қайтаргани (ёки ман қилингани) ҳаромдир.
Охирги пайтларда одамларимиз (мусулмонлар) савдо – иқтисодий, молиявий ёхуд хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича иш бошлашидан аввал бу соҳани қанчалик шарий талабларига жавоб бериши ҳақида қизиқмоқдалар.
Ислом мамлакатлари ва аҳолисининг кўпчилиги мусулмон бўлган давлатларда талаб ва таклиф давлат миқёсида шариат қоидаларига биноан ҳалол ва ҳаромга эътибор берилиш сабабидан барча мусулмонлар жумладан деҳқон ва чорвадорлар ўз ишларида ҳалол ва ҳаромни тафтиш қилишга эҳтиёжлари йўқ эди.

Мусулмонларни бошқа юртларда ҳижрат қилиши, дунё бўйлаб сайр –саёҳат қилиши ортидан кўп маҳсулотлар жумладан озиқ- овқат гўшт маҳсулотларини етиштириш ва тайёрлашда ислом шариати талабларига мос келмаслиги демакки мусулмонлар истеъмол қила олмаслиги ҳолатига дуч келдилар. Бу юртларда (мусулмонлар умумий аҳоли сонига нисбатан озчилик бўлган давлатларда) мусулмонларни ҳалол озиқ-овқат билан таъминлаш ва саноатда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳалоллигини тасдиқлаш эҳтиёжи пайдо бўлди.
“Ҳалол” – дегани бу энг аввало кўрсатилган хизмат ёки маҳсулотнинг инсон соғлигига фойдаси, хавфсизлиги, тозалиги, озиқ-овқат маҳсулотларининг зарарли консервантлар ва қўшимчалардан ҳоли бўлишлиги, истеъмол учун яроқли эканлиги ва сақлаш муддатига эътибор беришдир.
Ҳалол билан ҳаромнинг фарқини билишлик шунингдек шубҳали ҳолатларни тафтиш қилиб юришлик мусулмон кишининг бурчидир.
Турли давлатларнинг ҳарбий қўшинлари мусулмон зобитлари чўчқа гўшти ёки шариат қоидалари асосида сўйилмаган гўшт солинган овқатларни истеъмол қилишмайди. Худди шу сабаб билан мусулмонларнинг кўпчилиги умумий ошхоналарда гўштли таомларни истеъмол қилишмайди, кўпроқ балиқ гўштидан тайёрланган егуликларни маъқул кўришади.
Россия мусулмонлари орасида колбаса маҳсулотларини истеъмол қилса бўладими –деган савол кўп қайтарилади. Худди шунга ўхшаш оёқ кийим тайёрлашда чўчқа терисидан фойдаланиш ҳам кўп баҳс мунозарага сабаб бўлади. Маълумки ҳаромлиги сифатидан чўчқа терисидан тикилган оёқ кийим мусулмонлар учун яроқсиздир. Ғайридин давлатларда ёхуд дунёвий давлатларда шариат қоидалари асосида иш юритувчи банк тизими ривожланмаганлиги ҳам мусулмонлар учун жиддий муаммолардан биридир.
Юқоридаги муаммоларнинг мавжудлиги ушбу муаммоларни ҳал этишни ўз зиммасига олган ҳалол- индустрия тизимини яратиш ғоясини пайдо қилади.
Бугунги кунда хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам, маҳсулот ишлаб чиқариш соҳасида ҳам ислом шариати талаблари асосида иш юритувчи ширкатларга талаб катта. Ҳалол ёхуд истеъмол учун яроқсизлиги аниқ бўлган маҳсулотлар қаторида шубҳали маҳсулот ва хизматлар мавжудки уларни тафтиш қилиб, истеъмол учун яроқли (сертификациялаш) ёки яроқсиз эканлиги ҳақида хулоса қилиш керак. Баъзан ҳалол ва ҳаромни аниқлаш мушкул бўлади. Бундай ҳолатларда мусулмонлар шубҳадан холи бўлиш мақсадида ушбу хизмат ёки маҳсулотдан тийилганлари маъқул.

Колбаса

Хар қандай инсон диний эътиқоди асосида ўзи истеъмол қилмоқчи бўлган маҳсулоти сифати ва таркибини ўрганиш ва танлаш ҳуқуқига эгадир.
Масалан колбаса маҳсулоти ислом кишиси истеъмолига яроқли бўлиши учун у рухсат берилган ҳайвон /ҳалол / гўштидан шариат қоидалари асосида сўйилган бўлиши талаб этилади. Жумладан ўлимтик гўшти ҳаромдир ва ишлатишга рухсат берилмайди.
Ҳалол маҳсулот тайёрлайдиган ускуналарга ҳалол бўлмаган маҳсулотлар (масалан чўчқа ёки ўлимтик гўшти) тушиши мумкин эмас. Булар умумий қоидалар бўлиб, бундан ташқари кўпгина шарий талабларни бажариш керак бўлади.

Ҳақиқий ва қалбаки ҳалол.

Колбаса ёки хар қандай “ҳалол”лик белгиси қўйилган маҳсулот ҳақиқатдан ҳам ҳалол эканлигига кафолат бўла олмайди. Айниқса ҳозирги кунда инсон ҳаёти учун зарур бўлган дори-дармонларни қалбакилаштираётган қаллоблар учун ҳалоллик белгисини қалбакилаштириш жўн ишдир.

Россияда ҳалол ҳаёт тарзи.

Кўпчилик давлатларда “ҳалол”лик белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сертификация қилинади ва “ҳалол”лик сифати доимий назорат остида бўлади. Қоида бузувчилар катта жаримага тортилади. Россияда “ҳалол” маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйила бошлаганига энди 10-15 йил бўлди. Америка ва Европа давлатларида ҳалол маҳсулот жамоатчилик ҳаёт тарзининг бир бўлагига айланиб улгурган бўлса, Индонезияда аҳоли эҳтиёжидаги маҳсулотнинг 80% “ҳалол”лик сертификацияси билан сотилади. Россияда эса “ҳалол” кафе, дўконлар яқиндагина пайдо бўла бошлади. Охирги вақтда тўй ва маракаларни ихтисослашган тўйхоналарда эркак ва аёллар алоҳида хоналарда ислом маданияти асосида ўтказиш урф бўлмоқда.
Россияда фуқаролик жамиятининг бир бўлаги сифатида ҳалол ҳаёт тарзини ташкил этишда молиялаштириш (инвестиция) шунингдек банк тизимида шариат қоидаларига амал қилувчи операцияларни ривожлантириш муҳим омилдир .
Дунё иқтисодиятида шариат қоидаларига амал қилиш қўшимча даромад манбаси ва келажаги порлоқ соҳа эканлигини кўпчилик эътироф этмоқда. Кўпгина молия (жумладан банк) ташкилотлари бу йўналишда ташаббус кўрсатмоқда. Россияда бошловчилар қаторида “Экспресс” банки шариат талаблари асосида хизмат кўрсатишни ривожлантириш дастурларини амалда қўлламоқда.

Озодалик ва хавфсизлик.

Спиртлик ичимлик ва чўчқа гўштидан воз кечишни “ҳалол”лик белгиси деб тушунганлар катта хато қилишади. Сабаби:
“Халол” лик бу ислом кишисининг ҳаёт тарзи бўлиб, Аллоҳ буюрганини қилиш, қайтарганидан узоқлашишдир, бу қоидага риоя қилиш эса ТАҚВО деб аталади. Аллоҳ қайтаргани эса ҳаромдир.
”Ҳалол”лик - истеъмол маҳсулотларининг инсон соғлиғига фойдаси ва хавфсизлиги, маҳсулотларда хар-хил зарарли қўшимча консервантлардан воз кечиш ҳамда уларнинг истеъмол учун яроқлилиги, сақлаш муддатига риоя қилинишидир. Турмушдаги озодалик мусулмонлар ҳаётининг хар соҳасида ҳалоллик шартларидан биридир. Истеъмолдаги гўшт ва бошқа маҳсулотларга нисбатан санитария назоратчиларининг талаби ҳам ҳалол стандарт талаблари билан ҳамоҳангдир.
Қанчалик кўп инсонлар ўз ҳаракатида хусусан савдо-иқтисодий фаолиятида Аллоҳнинг розилигини ўйласа икки дунё саодатини кўзласа, ҳалол ҳаёт тарзига интилса ҳалол ишлаб чиқариш ва ҳалол хизмат кўрсатиш соҳаси шунча ривожланади.

“Ҳалол”лик сертификати.


Ўз афзалликлари билан бугунги кунда мусулмон бўлмаган кўпчилик тадбиркорларни ҳам қизиқтириши келажак ”ҳалол” (ишлаб чиқариш, ва хизмат кўрсатиш) бизнес томондалигини кўрсатмоқда. Бу дегани ҳалол бизнес юритиш тартиб қоидаларини ишлаб чиқарувчи ва назорат қилувчи гуруҳлар тузилишини тақозо этади. Бугунги тарқоқлик ўзгаришсиз қолиши мумкин эмас.
Индонезия Малайзия ва шунга ўхшаш давлатларда четдан олиб келинадиган барча маҳсулотлар ҳалол стандартига мос бўлиши шартлашилган бўлиб, шу асосда чегара кўригидан ўтади. Ушбу давлатларда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар хам ҳалол стандартга мос бўлиши қонун билан кафолатланган. Ушбу тажрибаларга таяниб иш ташкил қилиш мақсадга мувофиқ буларди.
Жамиятимиз олдида турган масалаларни бири ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчиларга ҳалол стандарт-сертификациясини бериш ҳуқуқига эга бўлган (давлат) қўмитасини тузиш. Бундай қўмитада дунёвий ва ухровий олимлар, шифокорлар, ишлаб чиқариш муҳандислари, иқтисодчилар в бошқа касб эгалари аъзо бўлиб, ҳалол бизнесда назорат органи вазифасини бажарса.
Хар қандай инсон ўз соғлиғи ва қалб мусаффолиги учун фойда бўладиган маҳсулот ёки хизмат тури излашга ҳақлидир. Ҳалоллик бу талабга жавоб бўла оларди.

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.