(а)ни қўшди Abu Muslim
04.01.12 11:04 |
|
|
|
|
Британия парламенти мусулмон депутатларининг ҳалол озиқ –овқатлар таъқиқланганига эътирози |

Британия парламенти ўз қарамоғи остидаги ресторанларда ҳалол озиқ –овқатлар сотилишини таъқиқлаш билан, парламентдаги мусулмон депутатларнинг эътирозларини келтириб чиқарди.
«On Islam» ахборот сайти хабар беришича, Британия парламентининг аъзоларидан бири Лорд Аҳмад “Дейли майл” газетасига берган интервюсида,- мен парламент ресторанларида ҳалол озиқ –овқатлар бўлиши зарур деб ўйлайман,-деди. Мусулмон депутатларнинг парламентга тегишли 23 та ресторан ва кафеларда ҳалол маҳсулотлар ва озиқ –овқатлар бўлиши зарурлиги ҳақидаги талабини Англия парламенти рад этгач тарқатилган бу хабар газеталарнинг бош мавзусига айланди. Мусулмон депутатларга Ислом қонун –қоидаларига асосан сўйилган ҳалол гўшт маҳсулотларидан фойдалана олмасликлари, чунки бу мавзу ғайримусулмон депутатларга озор бериши айтилди. Мазкур қарордан сўнг Англия черковининг аъзолари парламентнинг ушбу тўхтамини қоралаш билан бирга, бу нарса парламент сиёсатларида иккиёқламачилик борлигининг ёрқин ифодаси эканлигини таъкидлашди. |